1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Никоҳ аҳдининг саҳиҳ бўлиш шартлари

 

 

 

Аллоҳ таоло айтди:  «Хожаларнинг изни билан уйланаверинглар» (Нисо сураси, 25-оят).

Никоҳ бошқа аҳдлар каби бир аҳд бўлиб, тарафлар розиликлари, «ийжоб» ва «кабул» сўзи, гувоҳлик ва қиз валийсининг розилигига муҳтож. Унинг кўп ҳукмлари бор: маҳр, нафақа, турар жой каби. Аҳднинг саҳиҳ ва йўли бехатар бўлиши учун мана шу аҳком ва одобларнинг ҳаммаси тўлиқ адо этилиши керак. Никоҳнинг иши улуғ, шаъни жиддийдир. У номус ва шарафга, аниқлик ва насл­насабга тааллуқлидир. Биз, унинг шартлари, ҳукмлари, мустаҳаб ва одоблари хусусида умумий кўрсатмага муҳтожмиз.