1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Маҳрларни енгиллаштириш хусусидаги Умар (р.а.) хутбалари

 

 

 

Хулофои рошидинлардан бўлган Умар (р.а.) мусулмонларнинг ишларини бошқараётганларида баъзи одамлар маҳрни катталаштириб юбораётганига гувоҳ бўлдилар. Бир куни минбарга чиқиб саҳобалар ҳузурида чиройли хутба қилдилар: «Эй инсонлар, аёллар маҳрларини қимматлаштирманглар, агар бу иш дунёда ҳурматга сазовор ёки Аллоҳнинг ҳузурида тақво саналганида, сиздан кўра унга Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақдорроқ бўлар эдилар. У зот аёлларидан бирортасини ва қизларидан бирортасига ўн икки уқиядан кўп маҳр бермаган. Ўн икки уқия, яъни беш дирҳамдан кўп маҳр олмаганлар. Агар эркак аёл маҳрни оширса (кўп тўласа), қалбида унга нисбатан адоват пайдо бўлади. Токи у аёлга: «Мен бўйнимга сен сабабли бир меш тер юкладим» (яъни, бир дунё меҳнат­машаққат юкладим) дегандек бўлади…). (Ҳадисни Абу Довуд, Ибн Можа, Термизий ва Насоийлар «Никоҳ» мавзусида келтиришган) Яъни: Сенинг йўлингда қийинчилик ва машаққат тортдим ва чарчаб бир мешчалик тер тўкдим. Бу лафз билан унга йўлиққан қийинчилик ва кулфатларга ишора қиляпти.