1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Саҳобий аёлнинг маҳри Ислом эди

 

 

 

Ижтимоий ҳаётимизда унинг мисоли топилмайдиган, ажойиб қиссани сизга тақдим қилмоқчимиз. Чунки у ўз шакли ва маъноси бўйича намунали никоҳ эди. Унда, кўнгилчанлик кучли бўлиб аёлдаги ақл мантиқи (тушунчаси) қалб устидан ғалаба қилган. У саодатманд бўлишни хуш кўрган ва ҳаётида шерик бўладиган эркакка, обрў­эътибор ва мол­дунёси учун боғланмаган. Балки унга совчи бўлиб келганида талаб қилган маҳри «ислом» бўлди. Исломда бошқасининг аҳамияти муҳим эмас. Инсонлар ҳамма замонда унга ҳаракат қилиб келган ва унинг наздида асосий талаб бўлган мол­дунё, ҳурмат­эътибор ва мансаб­мартабага заррача ҳам эътибор қилган эмас.

Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қиладилар: Абу Талҳа ал­Ансорий, Умму Сулаймга совчи қўйдилар. (Умму Сулайм бинту Милхон Анас ибн Моликнинг (р.а.) оналари, Исломдаги пешқадамлардан эдилар. У аёлнинг фазилатлари ҳақида «Жамиъ ул­усул»да ёзилган) Аёл Абу Талҳадан илгарироқ Исломни қабул қилган эди. Умму Сулайм у кишига: «Аллоҳга қасамки, эй Абу Талҳа, сиздек одам қайтарилмайди, аммо сиз кофир кишисиз, менинг эса муслимаман ва мен сизга тегишим ҳалол эмас. Агар Исломни қабул қилсангиз, шу менинг маҳрим, ундан бошқасини сиздан сўрайман». Шунда Абу Талҳа (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) Исломни қабул қилдилар ва шу Умму Сулаймнинг маҳрлари бўлди (Имом Насоий ривояти).

Ровий айтади: «Исломда Умму Сулаймчалик маҳри улуғ бўлган аёлни эшитмадим. Абу Талҳа унга уйландилар, сўнгра улар фарзанд ҳам кўришди» (Насоийнинг «Сунан» асари «Ислом эвазига турмуш қуриш боби»)