1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Оиша ва Савда қиссалари

 

 

 

Абу Ялдо Ал­Мавсимий муснадларида Оишадан (р.а.) айтадилар: «Набий (с.а.в.) ҳузурларига ун, ҳолва ва ёғдан тайёрланган таом – «ҳарира» пишириб келтирдим. Ул зотнинг ҳузурларида Савда ўтирган экан. Савдага: «Енг», дегандим, кўнмади. Шунда: «Ў ейсан, ё шу билан юзингни булғайсан!» дегандим, яна кўнмади. Шунда қўлимни ҳарирага солиб, юзини у билан бўядим. Шунда (с.а.в.) кулдилар ва қўлларини унга қўйиб: «Энди сен унинг юзини булға» дедилар. Шундай қилиб, у ҳам менинг юзимни булғади. Ва бу нарсага, Аллоҳнинг ул зотга саловотлари бўлсин, кулдилар. Шу пайт Умар ибн Хаттоб ўтиб қолдилар ва кирмоқчи бўлгандилар, Набий (с.а.в.): «Туринглар, юзларигни ювинглар, сизларни Умар бу ҳолда кўрмасин», дедилар. Оиша айтадилар: «Мен ҳам Умардан у зот (с.а.в.) ҳайбатланганлари учун ҳайбатланардим» («Жамъул фавандлик жамиъил усули ваз­завоид»)

Бу Набийнинг (с.а.в.) уйларида аёллари билан ўзаро ҳазиллашиш ва ўйинлари ҳодисаларидир. Буларнинг ҳаммаси аёллар қалбига хуш, кайфиятлик солиб, Набий (с.а.в.)нинг аёллари орасига кулфатни кўтарадиган нарсалардир. Агар шу ҳазил мутойибалар бўлмаганида, Аллоҳ таоло у зотни зийнатлаган ҳайбат ва улуғлик сабабли аёллари у киши билан яшашлиги қийин кечган бўларди.