1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ажойиб қисса

 

 

 

Набийнинг (с.а.в.) чўрилари Рузайнадан Табароний ривоят қиладилар: «Савда зийнатланган, чиройли кўринишда Оиша ва Хафсанинг олдиларига кирдилар. Шунда Ҳафса Оишага: «Олдимизга Расулуллоҳ (с.а.в.) кирсалар, биз шу жулдур кийим ва хунук кўринишда ўтирсак. Бу эса иккаловимизнинг орамизда ялтир­юлтир қилиб турса… Ҳозир зийнатларини расво қиламан», деб Савдога гапирди: «Эй Савда, бир аъвар кўзи кўр Дажжол чиқибди». Шунда Савда қаттиқ қўрқиб кетиб, қалтирай бошлади. «Қаерга беркинаман?» деди. Ҳафса: «Хурмо шохлари ва баргларидан ясалган анави чайлага кир, у ерда беркинадиган жой бор», деди. Шунда Савда у ерга бориб, яширинди. У жой кир ва ўргимчак уясига тўла эди. Шу пайт Расулуллоҳ (с.а.в.) келиб қолдилар. Улар тинимсиз кулишарди ва кулгидан гапира олишмасди. Шунда Набий (с.а.в.): «Нима бу кулгу?» деб сўрадилар. Улар эса қўллари билан чайлага ишора қилишди. У ерга тез бориб қарасалар, Савда қалтироқ босиб турибди. Шунда: «Эй Савда, сенга нима бўлди?» деб сўрадилар. «Эй Расулуллоҳ (с.а.в.) бир кўзи кўр чиқибди», деди. «Ҳали чиқмади, лекин албатта чиқади», деб уни олиб чиқдилар ва ундаги чанг ва ўргимчак инини олиб ташлай бошладилар (Табароний ва Абу Яъло ривоятлари)