1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Жаннат тўлови

Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга бордилар.  Лекин пуллари бўлмагани учун, қанча ялинсалар ҳам, ичкарига қўйишмади. Бўйинлари эгик ҳолда ортга қайтаётган Иброҳим Адҳам  шундай ҳайқириб йиғладиларки, бири қўйиб ҳазратни юпата кетишди:
—Бунчалик қайғу чекишингизга ҳожат йўқ, сиз учун ҳаммомга, мана, биз пул тўлаймиз!
Шунда Иброҳим Адҳам йиғилганларга:
—Сизлар мени ҳаммомга киритишмагани учун йиғлаяпти деб ўйлаяпсизми? — дедилар. — Йўқ, асло бундай  эмас. Бу дунёда-ку пулинг йўқ деб ҳаммомга киритишмаяпти. Бироқ охиратда яхши амалларинг йўқ, дея жаннатга қўймасалар, ҳолим нима кечади? Шуни ўйлаб йиғлаяпман.