1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Аллоҳнинг дориси

Жунайд Бағдодий ҳазратларининг кўзи оғриди. Табиб унга:
-Кўзингизга асло сув теккизманг. Бордию аксини қилсангиз, кўр бўлиб қолади, - деди.
Ҳазрат Жунайд сўради:
-Унда қандай таҳорат оламан?
Табиб қатъий:
-Кўз керак бўлса, айтганимни қиласиз, йўқса, ўзингиз биласиз! – деди.
Уйг қайтган Жунайд Бағдодий таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиб, уйқуга ётди. Уйғонганида кўзларидаги барча оғриқлар йўқолган, ҳатто аввалгидан яхшироқ кўра бошлаган эди. Шу пайт ғойибдан овоз эшитилди: “Жунайд Биз учун кўзларидан кечди. Бизни эслаган вақтида бутун жаҳаннам аҳлини кечиришимизни сўраганида эди, барчаси кечирилган бўларди...”
Табиб хастанинг зиёратига келганида кўрди, кўзлардаги оғриқ тамоман йўқолиб, ҳатто хасталикдан асар ҳам қолмаган. Шунда:
-Бу Ҳақнинг дориси туфайлидир. Бунга бизнинг ақлимиз ҳам, илмимиз ҳам етмайди. Аслида, Жунайднинг эмас, бизнинг кўзимиз хаста экан-у, хабарсиз эканмиз... – дея иймон келтирди.

“Гўзал ҳикоялар” китобидан олинди