Сайт бўлимлари
“Унда сиз сўрайсиз...”
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- (Нашр қилинган санаси)
Бир бола жума намозидан қайтиб келаётган эди, йўлда бир даҳрий киши уни тўхтатиб, қитмирлик билан саволга тутди:
– Болакай, қаердан келяпсан?
– Жума намозидан қайтяпман.
Даҳрий билиб турса ҳам боладан яна сўради:
– Жума намозида нима қилдинг?
– Имом домланинг хутбасини эшитдим.
– У хутбада нималарни гапирди?
– Юнус алайҳиссалом қиссасини сўзлаб берди. Унинг Аллоҳ синовига учраб, улкан балиқнинг қорнида қирқ кун қолиб кетганини, кейин балиқ Парвардигорнинг амри билан уни соҳилга чиқариб ташлаганини айтиб берди.
– Сен шу сафсаталарга ишониб юрибсанми, ахир булар ғирт афсоналар-ку! Қирқ кун балиқ қорнида қолиб кетган одам тирик қолармиди?!
– Мен аввало имомнинг гапларига албатта ишонаман. Кейин, иншаллоҳ, жаннатга тушсам, бунинг рост-ёлғонлигини Юнус алайҳиссаломнинг ўзларидан ҳам сўраб оламан.
– У жаннатга тушмаса-чи?
– У ҳолда сиз сўрайсиз.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик