1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ҳазрати Сулаймоннинг узуги

Ривоятларда келишича, Сулаймон алайҳиссаломнинг «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи» деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган экан. Сулаймон алайҳиссалом ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикмат мағзини чақиб, кўнгли таскин топаркан.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушибдики, ҳатто узукдаги сўзлар ҳам дардига малҳам бўлмай қолибди. Шунда Ҳазрати Сулаймон узукни ечиб, ғазаб билан отиб юборибди. Думалаб бораётган узукнинг ич томонида яна қандайдир битик борлигини туйқус кўриб қолибди. Ўрнидан туриб узукни қўлга олади ва ичидаги ёзувни ўқийди. Унда «Бу ҳам ўтиб кетади» деган битик бор экан. Сулаймон алайҳиссалом кулимсираб узукни яна бармоғига тақиб олди ва умри охиригача ечмади.