1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ўрнак бўлсин бизларга

Тўрт девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди билан яшар эди. Уйларининг ёғоч эшиги бор бўлса-да, ёмғир, қор ёғса, шифти ёпилмаган бу кулба уларни ёғингарчиликдан сақламас эди. Шунга қарамай бу оила бор неъматларга шукур ва қаноат ила кун кечирар эди.
Бу аёлни энг қаттиқ қийнайдиган нарса бу қиш пайтидаги ёғингарчилик эди. Фарзанди тўрт ёшга тўлгунига қадар Аллоҳнинг фазли ила қаттиқ ёмғир ва қор ёғиши бу йилларда бўлмади.
Бир куни осмонни қуюқ булут қоплади ва кеч кирганда қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Одамлар уйларига кириб ёмғирдан сақландилар. Аммо бева аёл ва гўдаги жуда қийин аҳволда қолди, ёмғир суви остида кийимлари буткул ивиб ҳўл бўлди.
Она фарзандини ёмғирдан сақлай деб бағрига босса, жиққа ҳўл бўлган кийими билан янада кўпроқ озор берар эди. Шунда она зудлик билан эшикни жойидан ечиб олди ва эшик остига фарзандини ёмғирдан тўсай деб деворга қия қилиб суяди.
Ёмғирдан сақланган гўдак кўзларида бахтиёрлик ва юзида табассум ила онасига қаради ва деди :
— Онажон, эшиклари бўлмаган камбағаллар ёмғир ёғса, нима қиладилар?!
Гўдак шу онларда уйида эшиги бор бўлганини катта бойлик деб ҳисоблади.