1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Бокираликнинг сотувга қўйилиши: бундан ҳам тубга ботиш мумкинми

Замонавий цивилизация шароитида баъзида иллатлар билан ҳеч кимни ажаблантирмайдигандай туюлади. Аммо ҳар сафар, биз ҳаётнинг тубига етиб келдик деб ўйлаганингизда, бунга ҳали анча узоқ эканлиги маълум бўлиб қолади.

Қадим замонлардан бери аёллар ўз таналарини сотиши фоҳишалик деб аталган. Қандай қилиб Салтиков-Шедрин қаламига мансуб "Жаноб Головлевлар"ни эсламаслик мумкин, бу зодагон дворянлар (!) оиласининг вакиллари Аннинка ва Любинка ўзларининг "хазиналарини" қандай қилиб қимматроқ сотиш ҳақида баҳслашдилар.
Бу соҳада янги бирон бир нарсани ўйлаб топиб бўлмайдиганга ўхшайди. Бироқ, улар айтганидек, ажабланишга шошилманг ... Ёш қизларнинг очиқ ким ошди савдосида ўз бокиралигини сотиши янги модага айланди. Қизлар "товар"ини тегишли агентликларнинг веб-сайтларига жойлаштирадилар, бу ерда исталган киши сотувчи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиб, унга керакли контактларни топиши мумкин. Қўшмачилик билан шуғулланадиган сайтларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу жуда фойдали бизнес. Дунё бўйлаб бойлар жонли товарларни сотиб олиш учун кетмоқдалар ва воситачи ким ошди савдоси битимининг ярмигача миқдорида маблағни олади. Шу билан бирга, сайт эгалари ҳименопластика (қизлик пардасини қайта тиклаш) операциясидан фойдаланиб, бир ёки икки мартадан кўпроқ пул ишлашингиз мумкинлиги ҳақида баҳслашишади.
Пост-фактум психологлари бундай "товар-пул муносабатлари" "сотувчи"ларда ҳам, "харидор" ларда ҳам улкан руҳий бузуқликнинг натижаси эканлигини тушунтиришмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу дунёнинг алдамчи маккорлиги томонидан васвасага тушган замонавий қизлар, меҳнат қилиб пул топишни хоҳламайди, лекин улар ўзларининг кўнгил тубидаги бойлигини беришга тайёр эдилар. Аслида, бу ҳодиса битта нарсани - жамиятнинг маънавий таназзулининг ўта юқори даражада эканлигидан далолат беради.
Россия бу борада "илғор" мамлакатлардан орқада қолишни истамаяпти. Мамлакатда бокира қизларнинг таклифлари турли хил онлайн аукцион сайтларида жуда кўп пайдо бўлмоқда. Бунда демпинг миллий бокиралик савдосининг узига хос хусусияти ҳисобланади. Россиянинг чет қишлоқларидан бўлган ёш қизлар навбатдаги маст кечада текинга ҳам йўқотишлари мумкин бўлган нарса учун арзон сўрашмоқда. Вақти-вақти билан мутлақо ақлга сиғмайдиган нарсалар содир бўлади. Масалан қилиб, 2017 йилда Челябинсклик Ирина Г. исмли шахс 13 ёшли қизи бокиралигини сотишга уринганлиги ҳақида шов-шув бўлди. Бахтсиз она одам савдосида айбланиб ҳибсга олинди.
Афтидан, бу тенденция этник мусулмонларни ҳам четлаб ўтмайди. Бокираликни оммавий сотишнинг биринчи ва ҳозирча ягона ҳолати Озарбайжон поп диваси Маҳбуба Маммадзаденинг 2.4 миллион евролик воқеасидир. У ўз қилмишини онасига ғамхўрлик қилиш билан изоҳлади. "Ҳозирга қадар онам мен учун ҳамма нарсани қилди ва энди мен билан фахрланиш навбати келди", деди Маммадзаде инглиз таблоиди Daily star нашрига берган интервьюсида.
Айтишга ҳожат йўқ, барча илоҳий динларда келиннинг поклиги у тарбияланган оиланинг одоб-ахлоқи тимсолидир. Бу ҳар доим нафақат қизнинг ўзига, балки ота-онасининг ўзига хос "сифат белгиси" бўлиб, уни покликда сақлаган. Қуръонда аниқ айтилган: "Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга уйланади ва зинокор аёл фақат зинокор ёки мушрик эркакка турмушга чиқади. Мўминларга эса бу тақиқланган”. Яъни, зинокор аёл фақат ўзи гуноҳ қилган, содиқ художўй хотин билан ҳаётда бахт топмайдиган гуноҳкор ёки зинони гуноҳ деб ҳисобламайдиган бутпараст эрга лойиқдир.
Табиийки, бундай муносабатларда оилавий бахтга ўрин йўқ. Аннининка ва Любинка Улановаларни айш-ишратли ҳаёт улар орзу қилганидек, «озод» килмади, балки ҳалокатга олиб келди. Бу ҳеч қаерга олиб бормайдиган йўл эканлигини биз ҳам эсимиздан чиқармаслигимиз керак.

Абу Муслим таржимаси

 

Ҳозир сайтимизда 69 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ