1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Муносабатлар

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

"Саёҳларга" текин маслаҳатлар…

Хорижликлар саёҳат қилишни жуда яхши кўришади. Биз бор будимизни йиғиб тўй қилса…

Read More...

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

Skype орқали никоҳ, СМС орқали талоқ...…

АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий – куёв, Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган  Ха…

Read More...

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

«Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!…

 Мен хориждагиларнинг яшаш тарзига, улардаги қулайликларга роса ҳавас қиламан. Х…

Read More...

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

«ЎРМОН ҲАЁТИ»…

Бу ҳаммага маълум оддий гап: ўрмонда қайси ҳайвон кучли бўлса, иложининг борича…

Read More...

Prev
Next
  • 1
  • 2
  • 3

Сўнгги фикр

  • Никоҳ хутбаси

    VenessaMap 17.02.2018 01:33
    casino games online casino real money slot game casino games real money

 

Тушга ўхшаган “муҳаббат” Севиб, севилмоқ...

“Муҳаббат” ҳақидаги гап-сўзлар ҳамма тарафимизни ўраб олган: романлар, қўшиқлар, рекламалар ҳамда реал ҳаётимизда. Ҳаммасидан ёмони Бред Питни ўзича яхши кўриб қолган қизалоқ ва ўз эрини жонидан ортиқ севадиган муслима қиз ҳам: “Мана шу ҳақиқий севги”, деб айтиши мумкин. давоми...

Виртуал дунё ҳақиқий дунёнинг кушандаси

Интернет – ҳам яхши, ҳам ёмон нарсадир: кимдир ўз ҳожатини чиқаради, кимдир эса ундан вақтиҳушлик учун фойдаланади. Сиз ҳақиқий ҳаётдан воз кечиб, аслида йўқ бўлган воқеъликка уни алмаштирмоқчи бўласиз. Ўйлаб кўрингчи: сиз буларнинг эвазига нимага эришасиз?  давоми...

Оилада нега фақат келин иш қилавериши керак?

Хўш, савол бераётган хоним, менга айт-чи, сен нима учун турмушга чиқдинг? Чунки чиқмасликнинг иложи йўқ, қиз бола, ҳатто у биттагина фарзанд бўлса ҳам, бўйига етгач, ота-онасиникида ортиқчадай туйила бошлайди. Ёшига ёш қўшилган сари бетоқатлик билан уни узатишга ошиқадилар, шундаймасми? Демак, сен узатилишинг шарт, яъни ўзга жойдан ватанли бўлиш бошингда бор нарса. Ватан, бу — бошпана, ватан — тинадиган, ором оладиган, ҳеч ким жойингдан жилдиролмайдиган, хоҳлаган ишингни яйраб қиладиган, охирги йўлга кетгунингча ўз-ўзингники бўлган ўлан тўшагинг! Четдан келган сен қизга шундай имтиёзни бериб қўйганлари, жонларидан бўлган қизларини атрофга тарқатиб юбориб, уйларини абадийга сенга бўшатиб бераётганлари учун ҳам, юрак-юрагингдан чиқариб бу даргоҳнинг хизматини қилсанг ярашмабдими? Бу — бир!

Нега рўзғор тутдинг?

Кўнглинг чопиб-чопмай турса ҳам, рўзғор тутдинг, нега? Чунки инсон боласига яшаш учун битта ҳамроҳ зарур, бу илоҳий тақдир! Чунки онанг йўлда қолади, отанг йўлда қолади. Қувватинг ҳам эскирадиган нарса. Бола-чақанг ҳам суягинггача шилиб, томиринггача қуритиб, сўнг ўзи билан ўзи бўлиб кетадиган ширин душ¬ман. Шайтон бор, у тинмай сенга эргашади, чалғитмоқчи бўлади, у ёлғиз одамни тез енгади, умр йўлдошинг эса сенга туну кун тайёр қўриқчидир. Сен бу уйга келгунингча бу йигитнинг боши онасининг бағрида эди. Онаси уни кунда бир ҳидларди, ёнига ўтқизиб овқат едирар, унга кунда ўн бор термулар эди... Куёвинг энди сенга юзланди, отанг-онангнинг ўрнини боса оладиган меҳрибонинг, боқувчинг, ўрни келса тарбиячинг, кечирувчинг, овутгувчингга айланди. Шундоқ жуфтга ва уни сенга тутқазиб қўйганларга хизмат қилишга оғринишдан уялмайсанми? Жуфтингга қанча эътиборли бўлсанг, - у ҳам сенга шунча эгилади. Уни қанча меҳр ва меҳнатинг билан эритсанг, шунча яйраб яшайсан! Демак, аёллик ишларини ким ихлос билан жой- жойига қўйибди, ўзи ўшанча ютибди! Бу - икки!

Нега турмушга чиқдинг?

Хўш, ойим, нега турмушга чиқдинг? Чунки яшаши учун инсонга ҳаво керак, сув керак, нон керак. Ундан кейин албатта зурриёд керак. Тўлақонли яшаш шу! Сен оналик мақомига эришиш учун, султон хоним бўлиш учун турмушга чиқдинг. Сен она бўлдинг. Сен Яратганнинг хоҳиши билан ўзингдан янги одам яратиш қудратига эга бўлдинг. Болангга жонингни ҳам беришга розисан, тўғрими? Гоҳида болангнинг дийдори дунё баҳосидан ҳам қимматга ўхшаб кетади, тўғрими? Болангни бағрингга босганингда симобдай эриб
кетасан ва бундай маза заминий эмаслиги, кўкдан тушаётган тафт эканлигини етмиш икки томиринг билан туйиб турасан, шундай эмасми? Номард болам, ўшандай пайтларда бу лаззатни онангнинг уйидан эмас, жуфтингнинг хонадонидан топаётганинг ёдингда турсин! Бу роҳатни сенга фақат шу остона бераётгани учун дарҳол унинг ёмону яхшисидан бир айланиб, ўргилиб қўй! «Нега келин иш қилавериши керак?» эмиш! Сен боланг яшайдиган, боланг улғаядиган жойга оро бермай, хизматини қилмай қаернинг хизматини қилишинг керак? Бу уйдан қимматроқ нарса йўқ сен¬га! Худодан тилаб олган неъматларинг шу ерда ахир! Худди шу ернинг ҳар бир бурчагини, ҳар бир одамини сева-сева, қўлинг олти, оёғинг етти бўлиб ишларини қилмасанг, армонда кетмайсанми? Бу - уч!

Меҳнат билан бино бўлар бахтхона...

Ҳой қиз сен қайси «иш»ни малол оляпсан ўзи? Овқат қилишними, тозаликка қарашними, жуфтингни-ю, болангни покиза кийинтиришними? Хўш, бу юмушларни қўлингдан олсак, сенга нима қолади? Пардоз-андозу оёғингни чалиштириб телевизор кўришми? Унда сен учун яшашнинг қизиғи қолмайди, болам. Аёл мазали овқат қилиб яйрайди, уйини ярақлатиб енгил тортади, қайнона-қайноталарини хурсанд қилиб семиради, жуфтининг кўнглини олиб умрлари узаяди!
Келиннинг меҳнати унинг қулчилиги эмас, бахт пойдеворини қуришдаги тадбиркорлигидир. Қолаверса, келин қўшнининг ишини қилаётгани йўқ, бу ўзининг уйи: тозалаган гиламининг бир четида ўзи ўтиради, пиширган таомидан ўзи ҳам маза қилиб ейди, ҳовлиси тоза бўлса, боласининг диди яхшиланади, уйидагиларнинг кўнглини олса, уни ёмон кўрадиган одам бўлмайди, ен¬гил нафас олиб, бемалол яшайди.
Билиб қўй, болам, дунёда аёлнинг қўли тегинмаган гўзаллик йўқ. Уйни бахтхонага айлантиришда асосий муаллиф ҳам аёл бўлади. Бундай беқиёс мақомга эса аёл фақат меҳнати билан эришади.
Эрли, уйли, рўзғорли бўлганинг ҳаққи, гуриллаб турган ёшлигинг, билагингда димиқиб ётган ғайратинг билан умрингни чаманзорга айлантириб юбормайсанми, онажон!

Турсуной СОДИҚОВА

Комментарии   

 
0 #31 Nirvana92 92Ray 25.04.2017 14:15
Tursinoy Opa shariy bilimi sustligi bilinibdi. Kelin ish qilmaslikka to'la xaqqi bor! Bilvolilar azizlar! Ammo qadimdan utkir qaynonalar by xuquqni yuq qilishni uddalashgan.biz da ayollarni manaviyati ancha past tan olilar. Kelin xam shaxs inson teng xuquqli odam dam olishi sayrga chiqishi xobbisi b.n shugullanishi ishlashi ota onasini soginsa kurishi asablarini uynatishsa jaxl qilishixafa bulishi ...... larni qachon tushunadi bu ongi past qaynlari erlar qachon? Xalqimiz rivojalnmayapti nega daxolar chiqmayapti negaki kelinlarni vaqtiyam asabiyam xafsalasiyam qomayapti bolasi uchin. Tarbiyani tarbiyasizlar qilyapti
Цитировать
 
 
+1 #30 Алибек 14.06.2015 00:07
Шу шоирани узи шунака келин булмагани аник.
Жонга тегди бемаъни маслахатлари... . :cry:
Цитировать
 
 
+4 #29 Bahora 22.03.2015 23:28
... Yuqoridagi maqolada adolatni ko'rmadim... Bu kabi masalahatlarni berayotganlar buzlib bo'lgan urf-odatlarimiz dan kelib chiqib yoki o'zlarining tasavvurlaridag i hukmni chiqarmay, avvalo Islom dinimizni, shariat ahkomlarini chuqur o'rganib, keyin qog'oz qoralashlari kerak!!!
Цитировать
 
 
+1 #28 Bahora 22.03.2015 23:18
Цитирую nigora:
Bohorahon sizni aytganlariz togridi lekin kelin kishi barbir ozgina pastrok turish kerar realy hayatdayam gordilik ketmidi hayatda unda bir umr kari kiz b.b kolasiz gaplarim u.n uzur ogir botgan bolsa


Albatta, dinimiz ta'lim berganidek, tavozu kabi hislatlarni o'ziga singdirgan insongina Alloh suygan kishilardir!
Yuqoridagi fikrlarim bilan kelinlar o'zlarini yuqori tutib, kibrlansinlar degani emas! Balki, barcha mulohazalarim Tursunoy opaga qaratilgan edi...
Цитировать
 
 
+9 #27 Нилуфар 16.03.2015 10:51
Турсуной опанинг хам гаплари тугри келинла мехнат килса узи учун хам килади, лекин уша уйдигилар бир огиз ширин гап билан барака топин болам рахмат диса тили кесилиб тушадим, на узлиги килишмиди, килагнииям вай унакейкан вай бунакейкан диб камчилик топишади, шундан кейин келинларни уйдигилардан кунгли коладими? Карз икки кулдан чикади, Хаммага Оллохим инсоф, фахм фаросат берсин!!! Мани фикримча хеч кайси киз бир хонадонга келин булиб тушвотганда ёмон ният килиб бормиди, яхши ният килиб боради, купрок шу котталарни узи жанжал килиб оилаларни бузилиб кетишига сабабчи булиб колишвотти.
Цитировать
 
 
+12 #26 Нилуфар 16.03.2015 10:40
Боласи билан овора булиб юмушлага улгуроми коса кайнсингилми ёки кайнонани узи сог -саломат булиб уша юмушларни келинни урнига килиб куйсачи? Йук албатта боласини йиглатиб вактида ухлатоми,вактид а кароми келин хамма ишни килишии керак, колганла мазза килиб телевизор куриши кере ёки телефон уйнаб ётиши кере тугрими? Хурматли кайнонала келинларга душман диб эмас келажак наслилани давом эттиргувчи, углилани улгунича бирга ёнида буладиган хамрохига озгина мехр-окибатли булла, силагаям шу кайтади худо хохласа ёки нотугрими?
Цитировать
 
 
+11 #25 Нилуфар 16.03.2015 10:38
Бечора хомиладор бусаям хеч ким тушунмиди дам олигис кеса, тугиб кегандан кейин хам иш киломаса уйида жанжал, эпломиди киломиди диган турткила хар томондан. Инсоф берсин хамма кайнона-ю кайноталарга!!! . Бола касал бусаям келинла айбдор, лекин шу 9 ой давомида келинни асабига теккан уйдигилар оппок. Углини ёмонлиги уйланмасдан олдин оналарга билнмийди ёки ахамият беришмиди нотугри тарбия беришганини, келин кегандан кейин углим узгариб колди диб нолишади, иккаласи инок буса эр-хотин гашлиги келиб орасига нифок солишга уринишади уятсизла?
Цитировать
 
 
+12 #24 Нилуфар 16.03.2015 10:36
Савол жуда тугри берилган. Нимага факат келинла иш килиши кере? Уйда кайнсингилла бусачи, ула нима факат еб ичиб утиши кереми?Кенайиси га каршса улиб коладими? Уланиям бошига шу келинлик тушадику тугрими? Кайноналар хам факат келинларни айбини курвурмасдан кизлариниям тарбия килишсин, кенаси билан ош овкат килишсин. Бизани узбекчилида келин бу кул дигани буб колди тугриси?
Цитировать
 
 
+5 #23 maryam..... 15.03.2015 17:47
Цитирую Хусния:
Цитирую iroda:
Assalamu alaykum Nasiba hon ona! Siz ham ona ekansiz kelin qilibsiz, qiz ham chiqargandirsiz? 20 yil kozingiznig oqu qorasidek asragan qizingizni, qalbi tola shirin orzulari bilan borgan joyida har bir qilgan hatosi uchun dakki eshtib, onasini yani sizni " bemani " deb turishsa!?


Assalom alaykum Iroda hon men bu ayol nasiba hon xaqida eshitgan edim bu ayol toshkentlik oq uylik mirzaxmadning ayoli ozining qizi xojayini bolasini tashlab Dubai Malayziyalarda yuradi xozr esa ajrashgan xammaga kelinini yomonlaydi lekin ozi qizini tarbiyasi bilan shugullanmagan ayolni ozi xam qizi xam umuman qaynanani bir tiyingga olmas edi.


Ha malumotlarizi oqidik.ayolni izohidanam qanaqa ayolligini bilvolish qiyin emasidi.lekin sizi gaplariz ham yaxshi gap bolmabdi.bu birinchidan giybat ikkinchidan birovni sirini dunyoga yoyish.bu islomgayam odobgayam togri kelmaydi.juda hunuk ish.
Цитировать
 
 
0 #22 maryam..... 15.03.2015 17:43
Assalomu alaykum.uybishl ari qaynona qaynotani hixmati erni hizmati bularni bajarib alloh roziligiga erishish hammaniyam orzusi bolsa kerak.lekin hamma oshlarni qilsangu aybingni qidirib eringa gap chaqib seni hunuk korsatib turishda hafa bolib ketasan kishi.ahir banda hamisha ayb qiladiku.bilmag an narsalarimizni chiroyli sozlar bilan bildirib orgatib tushuntirishsa ahir bizam odammiz tushunamizku.yo ki osmondan olib bilib olishimiz kerakmi.biz bilmagan nardalarni talab qilishadida qolindan kelganivha qildang aybingni topib yomon korishadi.huddi shunaqa holat bilan ovsinimniyam haydashdi.becho ra bir qizi bilan ajrashib ketti.ahir ota onani bu tarafdan rozi qilinmidiyu.ota onaga silai rahm boshqa hotinga muhabbat boshqa.hotin erni mulki uni erdan boshqa hechkim hayfashga haqqi yoq.pastda nasibahon degan holamizni izohlarini oqib adabim buzildi.kelin ham odam gap tushunadi.biron ilmoqli gaplar qilgandursizki sizga shunaqa mumala qilyatgandur ahir qars ikki qoldan chiqadi.
Цитировать
 

Фикр билдириш


Ҳимоя коди
Янгилаш

Ҳозир сайтимизда 902 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ

Сайтга ёрдам

23120000900000830001
МФО - 00830
ИНН - 202045300
Атажанов Адхам

UZCARD

8600 0604 4826 4011
expire date: 09/20
Atajanov Adxam