1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Танловнинг “Энг яхши шахсий саҳифа” йўналишида www.oilam.uz сайти учинчи ўринни эгаллади

23 сентябр куни “Ёшлар ижод саройи”да “InfoCOM-2013” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида UZ Миллий домени-2013 интернет-фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги танловни «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Келажак овози» ташаббускор ёшлар маркази, “UZINFOCOM” компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ва “infoCOM.UZ” журнали биргаликда ташкил этди.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги эса фестивални расмий қўллаб-қувватлади.

Интернет-фестивал мамлакатимизда 2001 йилдан бошлаб, ўзбекча сайтларни ривожлантиришни мақсад қилган UZ Миллий домени Интернет-фестивали эса 2007 йилдан бошлаб ўтказиб келинади.

Фестивал танлов дастури ўн мавзу ва иккита махсус номинацияни ўз ичига олади. Танлов дастурига ҳар ўн мавзу бўйича иштирокчилар учун WWW.UZ миллий излаш тизимининг махсус мукофоти киритилган. Маълум вақт ичида ўз номинациясида энг кўп балл тўплаган ўнта сайт ғолиб деб топилди.

Бу йил танловга 900 дан ортиқ ариза келиб тушди, танлов дастурида 452 сайт иштирок этди. “Фестивал кашфиёти” махсус номинациясида 150 дан ортиқ сайт қатнашди. Фестивалнинг мавзули ва махсус номинацияларида ғолиб бўлган сайтларнинг 65 фоизга яқини ўзбек тилидаги шаклига эга.

Танловнинг “Энг яхши шахсий саҳифа” йўналишида www.oilam.uz сайти учинчи ўринни эгаллади. 2012 йили фаолият бошлаган сайт бугунги кунда ўзбек тилидаги оилага бағишланган энг ката маънавий манбага айланган. Унда 1500 яыин илмий-оммабоп, маърифий мақолалар ўрин олган...

Ҳозир сайтимизда 79 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ