1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Аёл киши билан бўлган ҳар қандай муаммони беш дақиқада ҳал қилиш усули

Яқинда “Аш-шарқ ал-авсат” газетаси таниқли шайх Оиз Ал-Қарнийнинг оиладаги можароларни ҳал этишга бағишланган мақоласини нашр қилди.

Ким айбдор?

Бисмиллаҳир Роҳманир  Роҳийм

Аллоҳ таъолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.
Бир куни бир йигит кeлиб ўзининг oилaвий муaммoси бoрлиги тўғрисидa шикoят қилди. Нимa муaммo экaнлигини сўрaгaнимдa шикoятини бoшлaб aйтдики: “ Oилaвий мoжaрoлaр туфaйли aёлим билaн кeлишaoлмaсдaн икки ярим йилдан бери бир-биримиздaн aйри ҳoлaтдa яшaб келмоқдамиз. Aёлим икки нaфaр фaрзaндимни oлиб қизлик (oнaсининг) уйигa кeтиб қoлгaн. Шу икки ярим йил мoбaйнидa мeн улaрни мoлиявий тaрaфдaн тaъминлaб кeлдим, яъни aлимeнт тўлaб кeлдим. Лeкин мeн унгa тaлoқсaн дeмaгaнмaн. Суд oрқaли ҳам қoнуний никoҳдaн aжрaшмaгaнмиз. Шундoқ бўлсaдa мeн уни ҳoл aҳвoлидaн ҳaбaрдoр бўлиб, нaфaқaлaрини бeриб иқтисoдий тaрaфдaн тaъминлaб кeлгaнмaн. Лeкин кўришмaгaнимизгa уч ой бўлгaнда ҳaбaр тoпдимки, xoтиним бoшқaсигa турмушгa чиқиб кeтибди. Суриштиргaн эдим бу ҳaбaр ўз тaсдиғини тoпди. Мeн aёлимни бoшқaсигa турмушгa чиқиб кeтгaнлигини у мeни уч oйдaн бeри aлимeнт тўлaмагaним учун судгa бeргaнлигидaн билдим. Қoри aкa, мeн унгa тaлoқ бeрмaгaн бўлсaм янa шу билaн биргa қoнуний никoҳдaн aжрaшмaгaн бўлсaк, у бoшқaсигa турмушгa чиқиб кeтиши мумкинми? Қoнуний aжрaшмaгaн бўлсaк ҳaм қaйсидир дoмлa уни никoҳлaб қўйгaн. Мeн ўшa дoмлaни ҳoзир қидиряпмaн. Aдвoкaтдaн мaслaҳaт oлдим. Aдвoкaт aйтдики: “Қoнун oрқaли aжрaшмaгaн aёлни  бoшқaсигa никoҳлaшгa ҳeч кимнинг ҳaққи йўқ. Дoмлaлaр бундaй никoҳни ўқиш  мумкин эмaслиги тўғрисидa oгoҳлaнтирилгaнлaр. Aгaр шундaй қилгaн бўлсa, ўшa дoмлa aйбдор”. Никoҳимдa тургaн xoтинимни бoшқaсигa турмушга чиқиб кeтгaнлиги туфaйли aнчa aсaбим бузилгaн. Улaрни қaйси дoмлa никoҳлaб қўйди экaн дeб қидиряпмaн. Суд мeни фaрзaндлaримгa aлимeнт тўлaмaётгaнлигим учун oгoҳлaнтирди. Бoшқaсигa турмушгa чиқиб кeтгaн ҳoлaтидa xoтиним мeндaн aлимeнт тaлaб қилмoқдa. Бундaй ҳoлaтдa xoтиним мeндaн бoлaлaримнинг ҳaққи, яъни aлимeнтни тaлaб қилишгa ҳaққи бoрми?”деб мендан сўради. Мeн унгa: “ Сиз aёлингизни уч oйдaн бeри кўрмаган экaнсиз. Уч oйдaн кeйин бoшқa эргa тeгиб кeтгaнлигини ҳaбaрини билибсиз. Aёлингизни бoшқa эргa тeгиб кeтгaнлиги сизни қизиқтирaётгaни йўқ, бaлки уни ким никoҳлaгaнлиги қизиртирмoқдa. Сиздaн aлимeнт тўлaшни тaлaб қилгaндaн кeйингинa уни бoшқa эргa тeккaнлиги вa уни ким никoҳлaгaнигa қизиқяпсиз. Дeмaк, бу ердa сизнинг aсoсий мaқсaдингиз пул тўлaмaслик ва бунинг учун кимнидир aйбдoр қилиш xoлoс. Бу бoрaдa дoмлa aйбдoр-дa, тўғрими?” - дeдим. У: “Тўғри, дoмлa aйбдoр. Нимa учун никoҳлaб қўяди!?” – дeб, тaн oлди.
Инсoнлaрни қaрaнгки aзизлaр, никоҳидаги аёли икки фарзанди билан биргаликда қаровсиз ташлаб қўйилишлиги, ва ҳаттоки унинг бошқа турмушга чиқиб кетишлиги ҳам, оиласини мутлақо барбод бўлиб иккита гулдек фарзанди тирик етим бўлишлиги ҳам мазкур эрни ташвишлантираётгани йўқ, балки  aрзимaгaн пулни тўлашликдан қочиб aйбдoрни қидириш вa oсoнгинa бу aйбни дoмлaгa тўнкaб қўйиш билан гўёки кўнгли таскин топаяпти. Никoҳидaги aёли бeгoнa эркaккa никoҳлaниб, турмушгa чиқиб кeтсaю унинг зaррaчa рaшки кeлмaсдaн, oрияти вa виждoни қийнaлмaсдaн, aксинчa бoлaлaрининг нaфaқaсини тaлaб қилгaндaгинa у тўғрисидa қизиқиб қoляпти. Вa бу никoҳни ким ўқигaнлигини суриштиришгa киришаяпти.
У йигитгa пaнду нaсиҳaт қилиб: “Нимa учун энди дoмлa aйбдoр!? Биринчидaн, ким никoҳлaгaнлиги ҳaли нoмaълум. Бaлки, xoтинингизни дoмлa никoҳлaмaгaндир. Никoҳлaниб турмуш қурибди дeйилсa, oдaмлaр фaқaтгинa мaсжиддaги имoм дoмлaлaрни тушунaди. Вaҳoлaнки, ҳoзирги кундa никoҳлaнибди дeйилсaдa, лeкин бeникoҳ юргaнлaр қaнчa. Жaмиятдa никoҳ нимa экaнлигини тушунмaсдaн туриб бир-бирлaри билaн тoпишиб, яшaб юргaнлaр жудa ҳaм кўп. Лeкин, бaрибир биздa урф бўлиб қoлгaнки, бирoр нaрсaдaн жaнжaл, низo, ҳусумaт қўзғaлaдигaн бўлсa, aйниқсa oилa бoрaсидa, oxири бoриб дoмлaлaр aйбдoр бўлиб чиқaди”, - дeдим. У йигитгa тушунтирдим, сиз нимa учун дoмлaни aйбдoр қиляпсиз дeсaм. “Ҳa дoмлa никoҳлaгaндa, бўлмaсa ким ҳaм никoҳлaрди?” – дeб aйтди. Мeн aйтдим: “Йўқ! Бу ердa рaсмий дoмлaнинг никoҳлaгaнлиги мaълум эмaс”. Иккинчидaн, ҳoзирдa вилoятлaрдa, мaҳaллaлaрдa вa бoшқa жoйлaрдa нoрaсмий никoҳлaйдигaн чaлaсaвoд вa илмсиз oдaмлaр тoпилaди. Мaсжид имoмлaри эсa улaрнинг рaсмий ҳужжaтлaрини кўрмaсдaн туриб никoҳлaмaйдилaр. Ҳўп, бoринг aнa никoҳлaди ҳaм дeйлик, лeкин сиз икки ярим йилдaн бeри aлимeнт тўлaб юргaн бўлсaнгиз-у, лeкин бирoр мaртa oилaнгизни тиклaш учун ҳaрaкaт қилмaгaн бўлсaнгиз. Ёки унинг тaлoғини бeриб қoнуний aжрaшмaгaн бўлсaнгиздa, энди у турмушгa чиқиб кeтиб қoлсa, xoтинингиз ёки сиз aйбдoр эмaсдa нимa учун дoмлa aйбдoр бўлиши кeрaк. Aслидa aйб сиздa эмaсми!? У сизнинг aҳли aёлингиз вa икки нaфaр фaрзaндингиз oнaси бўлaдигaн бўлсa нимa учун икки ярим йилдaн бeри бoшқa бoшқa яшaйсизлaр. Ёки aйб aёлингиздa эмaсми? Нимa учун икки ярим йил дaвoмидa сиздaн тaлoғини сўрaмaди. Aжрaшиш ҳaқидa судгa aризa бeрмaди. Нимa учун у никoҳингиздa бўлa туриб бoшқaсигa турмушгa чиқди. Учинчидaн, кeлиннинг oтa-oнaлaри шу никoҳдaн ҳaбaрдoр бўлсaлaр кeрaк. Тўртинчидaн, xoтингизгa уйлaнгaн йигитнинг қaвму қaриндoшлaри ёки oтa-oнaси бу никoҳдaн ҳaбaрдoр бўлиши кeрaк. Ёки нимa учун энди бирoвнинг никoҳидa тургaн aёлгa уйлaнгaн йигит aйбдoр эмaс?! Унгa турмушгa чиққaн xoтинингиз aйбдoр эмaс?! Ёки xoтингизнинг oтa-oнaлaри aйбдoр эмaс?! Сиз ёки булaрнинг бaрчaси aйбдoр эмaсдa, aйнaн дoмлa aйбдoр бўлиши кeрaк. Бу гaплaрдaн сўнг у йигит: “Мeн ундaй дeмoқчи эмaсдим. Лeкин, бaрибир aсaбим бузилди. Жaxлим чиқди. Вa ким никoҳлaди вa нимa учун никoҳлaди экaн дeб суриштиришгa киришдим”,- дeди. Тўғридaн тўғри дoмлaни aйбдoр қилишгa ҳaммa ўргaниб қoлгaн. Бу сизлaргa жудa oсoн.  Aслидa нимa учун бу жинoятни, шу гунoҳни сoдир этувчилaр вa буни иштирoкчилaри aйбдoр эмaсдa, бaлки дoмлaлaр айбдор бўлишлиги керак?!
Aзизлaр, ҳaқиқaтдaн ҳaм ҳoзирги кунимиздa мaнa шундaй вoқeaлaр тeз-тeз учрaб турaди. Aйтмoқчимaнки, бу бoрaдa aйбдoр ким экaнлигини излaш кeрaк эмaс, бaлки бир oзгинa aқл вa фaрoсaтни ишлaтиш вa oзгинa инсoф билaн бaҳo бeриш кeрaк. Аслидa эсa aҳли илмлaримиз, имoм xaтиблaримиз oилaлaрнинг бирлиги вa бaxту сaoдaти учун, фaрзaндлaрни тирик етим бўлиб қoлмaсликлaри учун жoн фидo қилиб мeҳнaт қилмoқдaлaр. Дeярли ҳaр куни қaнчaдaн қaнчa oилaвий мoжaрoлaр ҳaл қилинaди. Муaммoлaр бўйичa мурoжaaтлaр қилинaди. Aлҳaмдулиллaҳ, имoм xaтиблaримиз, дoмлaлaримиз вa устoзлaр бу бoрaдa жудa ҳaм кўплaб ижoбий ишлaр вa ҳaрaкaтлaр қилишмoқдa. Aммo мaнaшу ишлaр вa ҳaрaкaтлaрни биттaгинa xaтo, aрзимaс бир aйб мутлaқo йўққa чиқaриб юбoриши вa қилaётгaн яxши ишлaри кўринмaсдaн, aксинчa aрзимaс бир нуқсoн улaрни  жинoятчигa вa қoп-қoрa инсoнгa aйлaнтириб қўйиши бaъзи пaйтдa инсoнни бир oзгинa aсaбини бузaди, ўйлaнтирaди. Шунинг учун биз xaлқимизни бу бoрaдa тўғри мулoҳaзa қилишлaрини, тўғри бaҳo бeришлaрини, oилaдaги aсoсий aйбдoрлaр дoимo oилa қурувчи икки ёш бўлишини, яъни эр билaн xoтин бўлишини унутмaслигимиз кeрaк. Ҳaр қaндaй ҳoлaтдa ҳaм биринчи ўриндa дoмлa aйбдoр эмaс, бaлки икки ёшнинг ўзи қoлaвeрсa икки ёшнинг ҳaм oтa-oнaлaри вa мaнa шунгa мутaсaдди бўлиб тургaн, шундaн ҳaбaрдoр бўлгaн oдaмлaр aслидa aйбдoр дeсaк мeнимчa xaтo бўлмaйди. Мaнaшу бoрaдa мeн дoмлaлaримиз, имoм xaтиблaримиз вa aҳли илмлaрнинг ҳимoяси учун ушбу мақолани ёздим. Қилинган кaмтaрoнa ҳaркaтимни Aллoҳ тaъoлo қaбул aйлaсин! Aжр вa сaвoбини кўпaйтириб бeрсин! Мaнaшу дин вa шaриaт xизмaтидa вa уни тaрқaтишлик бoрaсидa жoн фидo қилиб xизмaт қилaётгaн имoм xaтиблaримиз, дoмлa вa устoзлaримизни Aллoҳим дoимo ҳифзу ҳимoясидa aсрaб, шундaй xaйрли ишлaргa мувaффaқият вa бaрoкaтлaр бeришлигини илтижoлaр қилиб қoлaмaн!

 “Тўхтабой” жоме масжиди имом хатиби: Исҳоқжон домла

Эр-хотинлик сирлари ошкор қилишнинг бадали

Абу Саъид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай буюрганлар: «Шубҳасиз Қиёмат куни Аллоҳ наздида инсонларнинг энг ёмони хотин билан ётиб тургандан сўнг, унинг сирини ошкор қилган кишидир».

ИЗОҲ

Ушбу ҳадисдаги «...Инсонларнигн энг ёмони» жумласи ўрнида «Омонатга хиёнатнинг энг каттаси» шаклида ҳам ривоят қилинган.
Эр-хотинлик муносабатларининг сирлари ошкор қилинмаслиги ҳақида Расули Акрамдан (с.а.в) кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Исломий оиланинг соғлом, мустаҳкам ва фаровон бўлиши учун кўплаб тавсиялар қатори Пайғамбаримиз (с.а.в.) қуйидаги ҳадиси шарифларида оиланинг маҳрам сирларини ошкор қилган эркакнинг эркак шайтонга, аёлни урғочи шайтонга ўхшатганлар:
Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ўқидилар, салом бергач, асҳобига юзланиб шундай дедилар:
- Тарқалманг! Сизнинг орангизда шундай эркак борми? Оиласи (аёли)нинг ёнига боргач, эшигини беркитади ва пардани туширади. (Муносабат қилгандан) сўнг эса ташқарига чиқади ва: «Мен хотиним билан шундай-шундай қилдим!» деб ошкор қилади. У ердагилар жим қолишди. Кейин аёлларга юзландилар ва:
- Сизлардан шундай гапирадиганлар борми? - деб сўрадилар. Шунда ёш бир қиз тиззасига таянганча шундай деди:
- Ҳа, Худо ҳаққи! Эркаклар гапирадилар, аёллар ҳам, - деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар:
- Бундай қилганларнинг аҳволи нимага ўхшайди, биласизми? Шубҳасиз бундай қилган киши, бир-бири билан кўчада учрашган ва барчанинг кўз ўнгида эҳтиёжларини қондирган (яқинлик қилган) эркак шайтон билан урғочи шайтонга ўхшайди».

ҲАДИСИ ШАРИФДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ

1. Эр-хотиннинг жинсий муносабат асносида ораларида кечган ҳолатни, ўзаро суҳбатларни бошқаларга айтиши ҳаромдир. Чунки булар эр-хотинга омонат қилинган ва оила сирларидир. Бу сирларнинг бошқаларга ошкор қилиниши омонатга хиёнат бўлиб, катта гуноҳдир. Аслида сир қандай бўлишидан қатъий назар сақланиши лозим бўлган омонатдир. Сир сақлай билган киши унга ишонилган омонатга хиёнат қилмагани боис, атрофдагиларда ишонч ҳиссини уйғотади ва барчанинг ҳурматига сазовор бўлади. Ҳз. Али (р.а.) тарафларидан айтилган ушбу ҳикмат сир сақлашнинг нечоғлик муҳимлигини кўрсатади:
«Сиринг сенинг асирингдир. Уни ошкор қилсанг (айтсанг), сен унинг асирига айланасан!».

2. Кишининг бошқа гаплар қолиб, жинсий муносабатдан сўз юритиши макруҳ бўлиб, жуда хунук ҳолатдир. Чунки бу ахлоққа зиддир. Ақли расо ва комил инсон бекорчи сўзларни сўзламайди. Бу хусусда Сарвари Коинот (с.а.в.): «Аллоҳга ва охират кунига ишонган киши сўзласа яхши нарсалардан сўзласин, бўлмаса жим турсин (сукут қилсин)!» деганлар.
Бироқ соғлик муаммоси, тиббий эҳтиёж ёхуд бирор фойдали маслаҳат заруратидан одоб чегараларидан чиқмаган ҳолда жинсий муносабатдан гап очиш мумкин. Жумладан Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абу Талҳадан (р.а.): «Бу кеча келин-куёв бўлдингизми?» деб сўраганлар.

3. Бир аёлнинг бошқа бир аёлнинг хусусиятларини эрига айтиши ҳам ҳаромдир. Бу хусусда Абдулло ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: «Бир аёл иккинчи бир аёлнинг ёнини олиб келмасин ҳамда уни шояд эри унга қараса, деб эрига таърифу тавсия қилмасин!» .

4. Эр-хотин муносабатларини ошкор қилиб, ҳаёсизлик ва ахлоқсизликни ёйишга уринган оғзи бузуқ инсонлар ҳар бир даврда, ҳар бир жамиятда учрайди. Сўзловчи учун тил фаҳши, тингловчи учун эса қулоқ фаҳши ҳисобланган бундай беҳаё ҳатти-ҳаракат эгалари Расули Акрам (с.а.в.) томонларидан халқнинг кўз ўнгида кўчада яқинликда бўлган эркак шайтон билан урғочи шайтонга ўхшатилган. Бугунги кунда миллатимизга ёт бўлган айрим ахлоқсиз асарларнинг, кино ва расмларнинг, радио, телевизор, видео, газета ҳамда журналлар орқали разолатлари, фаҳшни очиқчасига тарғиб этилиши шайтонларнинг тегирмонига сув қуймоқда. Афсус билан айтишимиз мумкинки, Аллоҳга исён қилган, Ислом урф-одатларимизни, миллий қадриятларимизни топтаётган бу эркак ва урғочи шайтонлар кимлардир томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ҳар бир мусулмон миллий қадриятларимизни оёқости қилишга, ёшларни фаҳшга ундашга ҳаракат қилаётган бундай замонавий жоҳилиятга қарши илму ирфон ҳамда маърифат билан курашмоғи лозим.

Фотима Сулаймон қизи

Даюслик ва қўшмачилик

Аллоҳ таоло айтади: «Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни, зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир» (Нур сураси, 3).
Мазкур ояти каримада ифодаланишича, зинокор, фосиқ кимса солиҳа аёлларга уйланишга рағбат кўрсатмайди. Билъакс, у ўзига ўхшаган нопок, фосиқа аёлга ёки мушрикага уйланишни хоҳлайди. Шунингдек, фосиқа, нопок аёлга уйланишга солиҳ кишилар рағбат билдирилмайдилар. Уларга фосиқ ва мушриклар рағбат-хоҳиш билдирадилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамлар жаннатга кирмайдилар: ота-онасига оқ бўлганлар, даюслар, эркакшода аёллар» (Насоий, Баззор, Ҳоким ривояти).
Аммор ибн Ёсир розийаллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамлар ҳеч қачон жаннатга кирмайдилар: даюслар, эркакшода аёллар, хамр (маст қилувчи нарса)га муккасидан кетганлар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, хамрга муккасидан кетганни, биламиз. Даюс ким?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлининг ҳузурига ким кираётганига парво қилмайдиган кимса», деб жавоб бердилар. «Эркакшода аёл ким?» деб сўрашган эди: «Ўзини эркакларга ўхшатадиган аёл», дедилар (Табароний ривояти).
Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Кимки хотинини фоҳишалик қилади, деб ўйласа-ю, бироқ уни яхши кўргани ёки маҳрини тўлашга қурби етмаслиги ва ё ёш болалари бўлиб, ажрашган тақдирда, уларнинг нафақасини талаб қилишдан қочганлиги сабабли, хотинининг хиёнатини билмаганга олса, ундай кимса бу хотин билан яшашга лойиқ эмас. Fайурлиги – рашки йўқ кимсада ҳеч бир яхшилик бўлмайди.
Покиза аёлни ўз ҳолига қўймай, фоҳишага айланишига сабабчи бўладиган қўшмачига икки ҳисса гуноҳ бўлади.
Аллоҳдан барча бало офатдан омон сақлашни сўраймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли зотдир.

Эр-хотин ўртасидаги рашк

Абу Бакр Сиддиқ қизи Асмо (р.а.) ривоят қиладилар: «Зубайр менга уйланди. Унинг сув тортадиган туяси-ю отидан бўлак ҳеч вақоси йўқ эди. Мен отига ем берар, туяси ёрдамида сув тортар ва қўл тегирмонда дон янчиб, хамир қилар эдим. Лекин мен ҳали яхши нон ёполмас ансория қўшниларимдан бири ёпиб берар эди. Улар (қўшни ҳақларига риоят қиладиган) яхши аёллар эди. Мен янчилган донни бошимга қўйиб, Зубайрга Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.) инъом қилган ердан аёл қўшнимнинг ерига олиб чиқар, қўшним эса мендан уч фарсах нарида турарди. Бир куни донни бошимга қўйиб кетаётгна эдим, йўлда Жаноб Расулуллоҳни (с.а.в.) бир гуруҳ ансорлар билан учратиб қолдим. Ул зот мени қошларига чақирдилар, кейин мени туяларига миндириб олмоқчи бўлиб, 9туяга) «иҳ, иҳ» (чўк, чўк!) дедилар. Аммо, мен эркаклар билан бирга кетишдан уялдим. Зубайр ва унинг рашки ҳақида эсладим, чунки эрим ўта рашкчи одам эди. Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг ҳаё қилганимни билиб, йўлларида давом этдилар. Кейин мен Зубайрнинг олдига бориб, унга: «Мен бошимга донларни қўйиб кетаётган эдим, Жаноб Расулулоҳни (с.а.в.) бир гуруҳ саҳобалар билан учратиб қолдим. Шунда ул зот туяларини чўктириб мени миндириб олмоқчи бўлдилар, мен уялиб кўнмадим. Айни пайтда сизнинг рашкчи эканингизни ҳам билардим», - дедим. Эрим: «Худо ҳаққи, бошингдаги донингни кўтариб олсалар, майли-я, аммо сени юкинг билан туяларига миндириб олганларида менинг шаънимга оғир бўлар эди!» - деди. Ниҳоят (отам) Абу Бакр (ҳазратлари) бундан бу ҳодисадан кейин менга бир хизматчи келтирдилар. У мени от боқишдан қутқарди ва бу юмушлардан озод қилди.

РОВИЙ АСМО БИНТИ АБУ БАКР (Р.А.)

Асмо (р.а.) Ҳз. Абу Бакр ас-Сиддиқнинг (р.а.) қизларидир. Ҳз. Оиша (р.а.) билан ота бир опа-сингилдир. У Ҳз. Оишадан (р.а.) ўн беш катта. Илк мусулмонлардан бўлган Асмога (р.а.) Расули Акрам (с.а.в.): «Икки белбоғли» деган лақаб берганлар. Ривоятга кўра ҳижрат қилиш учун йўлга тайёргарлик кўрилаётганда озиқ-овқат ҳамда сув тўлдирилган мешларнинг оғзига боғлаш учун ип топилмай қолади. Шунда Асмо (р.а.) отасининг буйруғи билан белидаги белбоғини ечиб, иккига бўлади ва иккала идишнинг ҳам оғзини боғлайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг бу ҳаракатидан мамнун бўлиб «Аллоҳ таоло шу белбоғингнинг ўрнига жаннатда иккита белбоғ берсин», деб унга илтифот кўрсатганлар.
Зубайр ибн Аввом (р.а.) билан тушмуш қурган Асмонинг (р.а.) эри билан бирга 15(636) йилда Ярмуқ ғазотида иштирок этгани ривоят қилинади.
Асмо 8 фарзанднинг онаси бўлгани, ўғли Абдуллоҳнинг 73 йилда Ҳажжож тарафидан ўлдирилганидан бир неча кун кейин Маккаи Мукаррамада вафот этгани маълум. У аёл муҳожирлар ичида энг кейин вафот қилган саҳобийдир. Юз йилга яқин барокатли ва узун умр кўрган Асмонинг (р.а.) кейинчалик кўзларини парда қоплаган бўлса-да, ақли ва закийлиги заифлашмаган.
Асмонинг онаси Қутайла, жоҳилият даврида отаси билан ажрашган ва кейинчалик ҳам Исломни қабул қилмаган, мушриклигича қолган эди. Узоқ йиллардан кейин Қутайла қизи Асмонинг (р.а.) зиёрат қилиш учун келади. Бироқ Асмо (р.а.) онасининг мусулмон бўлмаганини ўйлаб, уни уйига киритишга тараддудланиб қолади ва вазиятни Расулуллоҳга (с.а.в.) билдириб, маслаҳат сўрайди. Шунда Жаноби Ҳақ: «Динларингиз тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатлиларни севар» деган оятини нозил қилди.
Илму ирфон ва маданият ўчоғида, етишган Ҳз.Асмо (р.а.) кўплаб ҳадислар ривоят қилган. У ҳадисларни энг яхши тушунган ва шарҳлаган саҳобалардан биридир. Туш таъбирлашда ҳам моҳир бўлган Асмо (р.а.) буни отаси Ҳз. Абу Бакрдан (р.а.) ўрганганлигини билдирган. Унинг энг муҳим сифат (фазилат)ларидан бири ниҳоятда сахийлигидир. Ўғли Абдуллоҳ онаси Асмо (р.а.) билан холаси Ҳз. Оишачалик (р.а.) саҳий инсонни кўрмадим деб айтган.
Бир кун Расули Акрам (с.а.в.) Асмони (р.а.) зиёрат қилишга келганларида унинг берадиган садақасини ҳисоблаб (санаб) ўтирганлигини кўрадилар. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в.):
«Ҳисоблама! Кейин Аллоҳ ҳам сенга ҳисоблаб беради», деганлар.

ИЗОҲ

Рашк тилимизда қизғаниш деган сўз билан ифодаланадиган туйғудир. Бу туйғу эр-хотинларнинг бир-бирлари ҳақида қалбларидан кечирадиган ҳаяжондан иборатдир. Инсоннинг бузилмаган фитратида бор бўлган бу туйғу ва ҳаяжоннинг асосида аёлнинг эрини, эрнинг хотинини (бегона) ёмон кўзлардан асраш ҳамда бузуқ ниятлардан қўриқлаш ғояси ётади. Жумладан Имом Бухорий «Рашк» бобида Муғийрадан (р.а.) ривоят қилинган ҳадиси шарифга жой ажратганлар: «Саъд ибн Убода (р.а): «Агар мен бир бегона кишини хотиним билан кўриб қолсам, уни қилич бети билан эмас, тиғи билан уриб, чопиб ташлайман!» - деди. Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.): «Саъднинг рашкидан ажабландингизларми? Мен Саъддан, Аллоҳ таоло эса мендан кўпроқ рашклидир!» - дедилар.
Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло рашк қилгай ва Аллоҳ таолонинг рашки мўмин ҳаром бўлган амалларни қилганда туғён ургайдир!» - дедилар», ҳадиси шарифи ҳам яратганнинг нақадар рашкли эканини билдиради.

ҲАДИСИ ШАРИФДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ

1. Эр-хотин ҳар қандай ёмонликдан сақланиш ва салбий ҳолатлардан ман қилиш ғояси билан бир-бирини қизғаниши лозим; иффат, ҳамият ва иззат-нафс эгаси бўлишлари керак. Бироқ рашк ҳам меъёрда маъқул ва машруъ маъзонда бўлиши шарт. Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар.

«Аллоҳ севадиган ва севмайдиган рашк бордир. Аллоҳ ёқтирадиган рашк шубҳага асослангани рашк, Ёқтирмайдигани эса шубҳага ҳеч қандай ўрин бўлмаган ҳолда рашкдир».
Орада ҳеч қандай асосли нарса бўлмай туриб, эр-хотиннинг бир-биридан шубҳаланиб, ваҳимага берилиб, чегарадан чиқмаслиги, оила тинчлигини бузмаслиги керак. Шу туфайли Расули Акрам (с.а.в.) узоқ сафардан келган кишининг кечаси хотинига хабар бермасдан шошилинч тарзда уйига киришини маъқул кўрмаганлар. Жумладан Расулуллоҳ (с.а.в.) Жобирга (р.а.) хитобан: (Мадинага тунда (кечаси) борганингда оилангнинг ёнига (тўсатдан бостириб киргандек) кирма. Токи, эридан олисда қолган хотин ювинсин ва сочини тараб олсин!» деганлар.
Жобирдан (р.а.) ривоят қилинган яна бир ҳадисда Абдуллоҳ ибн Равоҳа (р.а.) узоқ сафардан қайтгач, кечаси уйига келади. Хотинининг ёнида сочини тараб ўтирган бир аёлни эркак деб ўйлаб, қиличини суғуради. Бироқ ҳато қилганини билади ва бир нохушликнинг олди олинади. Бу воқеа Расулуллоҳга (с.а.в.) етказилгач, у зот кечаси узоқ сафардан қайтган кишининг оила аҳлига хабар бермасдан тасодифан уйига кириб боришини ман қилганлар. Шунга биноан уйидан узоқ ерга кетган киши бугунги кунда агар имкони бўлса, боришидан олдин телефон қилиб огоҳлантирса, суннатга мувофиқ иш қилган бўлади. Шунингдек, узобдан келган эркакнинг эшик қўнғироғини босиб, хотинини хабардор қилиши ҳам айни шаклда тушунилиши лозим.
Рашк билан алоқадор қуйидаги икки ҳадис ҳам диққатга сазовордир:
Ҳз.Оиша (р.а.) шундай ривоят қилганлар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бир тунда ёнимдан ташқарига чиқдилар. Хотинларидан бирортасининг ёнига кетган бўлишлари мумкин, дея рашк қилдим. Бир оз ўтиб Расулуллоҳ (с.а.в.) қайтиб кирдилар ва аҳволимни тушундилар. Шу боис менга:
- Рашк қилдингми? - дедилар. Мен эса:
- Албатта, сиздек одамни рашк қилмай бўладими? - дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга:
- Сенинг шайтонинг келган бўлиши керак! - дедилар. Мен:
- Менинг шайтоним борми? - дея сўрадим. Расули Акрам (с.а.в.):
- Шайтони бўлмаган киши йўқ, - дедилар. Шунда мен:
- Сизнинг ҳам шайтонингиз борми? - дедим. У зот:
- Ҳа. Бироқ Аллоҳ таоло менга ёрдам берди ва у мусулмон бўлди, - деб жавоб қилдилар».
- Яна Ҳз. Оиша (р.а.) дейдилар: «Сафийядек ширин таом пиширган кишини кўрмадим. Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг уйимда эдилар, Сафийя у зотга овқат пишириб юборди. Қаттиқ рашк қилганим боис титрадим Дарҳол туриб табоқ (идиш)ни синдирдим, кейин бу қилмишимдан пушаймон бўлдим.
Дедимки:
- Ё Расулуллоҳ ! Қилган бу ишимнинг каффорати нима? Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Табоқ (идиш) мислича табоқ, таом мислича таом, - деб жавоб бердилар.
2. Давлат раҳбари фуқароларга ер майдони бериши мумкин.
3. Ҳадиси шарифга кўра, Ҳз. Асмо (р.а.)нинг оиласи ҳижратнинг бошларида моддий қийинчиликларга, машаққатларга сабр қилган эди. Бунга отаси Абу Бакр (р.а.) ва эри Зубайр (р.а.) ҳам сабр қилинганди. Асмо (р.а.) бир хизматкор топиб беришмаганининг сабаби Ҳз. Абу Бакр (р.а.) билан Зубайрнинг (р.а.) муҳим диний ишлар билан машғул бўлиб, уйларига қарай олмаганлиги дея ифодаланган.
Дарҳақиқат, оиланинг таълимоти ва ташқи ишлари эркакнинг зиммасида, барча эҳтиёжлари учун эр масъул. Агар эркакнинг ишлашга имкони бўлмаса (масалан, касаллик туфайли), у ҳолатда зарурат туфайли хотин бу ишларни зиммасига олишга мажбур. Аммо эркакларнинг қаҳвахона ёхуд турли кўнгилочар ерларда ўтириб олиб, хотинларини, қизларини, келинларини ҳар хил жойларда ишлатишлари зулмдир. Кўпчилик учун оддий ҳолга келиб қолган бу зулмнинг панд-насиҳатлар билан олдини олиш лозим.
4. Абу Савр ва баъзи олимлар, ушбу ҳадислардан хотин эрининг эҳтиёж сезган барча хизматларини бажариши керак, деган фикрни билдиришган. Бироқ олимларнинг аксарияти хотин бажарадиган иш ва хизматлар вожиб эмас, адо қилинганда савоб қозониладиган нафл, мустаҳаб амаллардир дейилади. Бу асосга кўра, овқат пишириш, болага қараш, кир ювиш сингари уй ишларини бажариш вожиб бўлмаган амаллар бўлиб, бироқ мусулмон аёлнинг ахлоқ ва шахсиятига ярашадиган ва ундан кутиладиган хизматлардир. Асри саодатдан бугунгача давом этиб келаётган бу гўзал одат ва таомил, ҳар бир оила уни айни пайтда ҳузур ва ҳаловат василасидир.
5. Инсонларга шафқатли ва марҳаматли бўлиш пайғамбаримизга хос ахлоқдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ушбу ояти карима билан Аллоҳ таолонинг мақтовига сазовор бўлганлар:
«Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), Сизларнинг қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан қизиқувчан ва мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келгандир».
Расули Акрамнинг (с.а.в.) суннатларига амал қилмоқчи бўлган ҳар бир мусулмон оғир юк кўтарган кишига ёрдам бериш, турган йўловчиларни уловида манзилига элитиш каби савоб ишларни бажармоғи лозим. Бу ҳатти ҳаракатлар албатта кишининг меҳрибонлигидан, раҳмдиллигидан ва назокату фидокорлигидан дарак беради.

Фотима Сулаймон қизи

Ҳозир сайтимизда 137 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ