Сайт бўлимлари
- Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
- Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
- Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
Muslima.Uz
Эр-хотин сирлари
- Подробности
- Бўлим: Ислом дини
Абу Саъид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай буюрганлар:
«Шубҳасиз Қиёмат куни Аллоҳ наздида инсонларнинг энг ёмони хотин билан ётиб тургандан сўнг, унинг сирини ошкор қилган кишидир» (Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ибн Ҳанбал).
ИЗОҲ
Ушбу ҳадисдаги «...Инсонларнигн энг ёмони» жумласи ўрнида «Омонатга хиёнатнинг энг каттаси» шаклида ҳам ривоят қилинган.
Эр-хотинлик муносабатларининг сирлари ошкор қилинмаслиги ҳақида Расули Акрамдан (с.а.в) кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Исломий оиланинг соғлом, мустаҳкам ва фаровон бўлиши учун кўплаб тавсиялар қатори Пайғамбаримиз (с.а.в.) қуйидаги ҳадиси шарифларида оиланинг маҳрам сирларини ошкор қилган эркакнинг эркак шайтонга, аёлни урғочи шайтонга ўхшатганлар:
Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ўқидилар, салом бергач, асҳобига юзланиб шундай дедилар:
- Тарқалманг! Сизнинг орангизда шундай эркак борми? Оиласи (аёли)нинг ёнига боргач, эшигини беркитади ва пардани туширади. (Муносабат қилгандан) сўнг эса ташқарига чиқади ва: «Мен хотиним билан шундай-шундай қилдим!» деб ошкор қилади. У ердагилар жим қолишди. Кейин аёлларга юзландилар ва:
- Сизлардан шундай гапирадиганлар борми? - деб сўрадилар. Шунда ёш бир қиз тиззасига таянганча шундай деди:
- Ҳа, Худо ҳаққи! Эркаклар гапирадилар, аёллар ҳам, - деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар:
- Бундай қилганларнинг аҳволи нимага ўхшайди, биласизми? Шубҳасиз бундай қилган киши, бир-бири билан кўчада учрашган ва барчанинг кўз ўнгида эҳтиёжларини қондирган (яқинлик қилган) эркак шайтон билан урғочи шайтонга ўхшайди» (Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Довуд).
ҲАДИСИ ШАРИФДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ
1. Эр-хотиннинг жинсий муносабат асносида ораларида кечган ҳолатни, ўзаро суҳбатларни бошқаларга айтиши ҳаромдир. Чунки булар эр-хотинга омонат қилинган ва оила сирларидир. Бу сирларнинг бошқаларга ошкор қилиниши омонатга хиёнат бўлиб, катта гуноҳдир. Аслида сир қандай бўлишидан қатъий назар сақланиши лозим бўлган омонатдир. Сир сақлай билган киши унга ишонилган омонатга хиёнат қилмагани боис, атрофдагиларда ишонч ҳиссини уйғотади ва барчанинг ҳурматига сазовор бўлади. Ҳз. Али (р.а.) тарафларидан айтилган ушбу ҳикмат сир сақлашнинг нечоғлик муҳимлигини кўрсатади:
«Сиринг сенинг асирингдир. Уни ошкор қилсанг (айтсанг), сен унинг асирига айланасан!».
2. Кишининг бошқа гаплар қолиб, жинсий муносабатдан сўз юритиши макруҳ бўлиб, жуда хунук ҳолатдир. Чунки бу ахлоққа зиддир. Ақли расо ва комил инсон бекорчи сўзларни сўзламайди. Бу хусусда Сарвари Коинот (с.а.в.):
«Аллоҳга ва охират кунига ишонган киши сўзласа яхши нарсалардан сўзласин, бўлмаса жим турсин (сукут қилсин)!» деганлар (Бухорий, Муслим; Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал).
Бироқ соғлик муаммоси, тиббий эҳтиёж ёхуд бирор фойдали маслаҳат заруратидан одоб чегараларидан чиқмаган ҳолда жинсий муносабатдан гап очиш мумкин. Жумладан Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абу Талҳадан (р.а.): «Бу кеча келин-куёв бўлдингизми?» деб сўраганлар (Нававий «Шарҳу Саҳиҳи Муслим») .
3. Бир аёлнинг бошқа бир аёлнинг хусусиятларини эрига айтиши ҳам ҳаромдир. Бу хусусда Абдулло ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:
«Бир аёл иккинчи бир аёлнинг ёнини олиб келмасин ҳамда уни шояд эри унга қараса, деб эрига таърифу тавсия қилмасин!» (Бухорий; Абу Довуд.; Аҳмад ибн Ҳанбал) .
4. Эр-хотин муносабатларини ошкор қилиб, ҳаёсизлик ва ахлоқсизликни ёйишга уринган оғзи бузуқ инсонлар ҳар бир даврда, ҳар бир жамиятда учрайди. Сўзловчи учун тил фаҳши, тингловчи учун эса қулоқ фаҳши ҳисобланган бундай беҳаё ҳатти-ҳаракат эгалари Расули Акрам (с.а.в.) томонларидан халқнинг кўз ўнгида кўчада яқинликда бўлган эркак шайтон билан урғочи шайтонга ўхшатилган. Бугунги кунда миллатимизга ёт бўлган айрим ахлоқсиз асарларнинг, кино ва расмларнинг, радио, телевизор, видео, газета ҳамда журналлар орқали разолатлари, фаҳшни очиқчасига тарғиб этилиши шайтонларнинг тегирмонига сув қуймоқда. Афсус билан айтишимиз мумкинки, Аллоҳга исён қилган, Ислом урф-одатларимизни, миллий қадриятларимизни топтаётган бу эркак ва урғочи шайтонлар кимлардир томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ҳар бир мусулмон миллий қадриятларимизни оёқости қилишга, ёшларни фаҳшга ундашга ҳаракат қилаётган бундай замонавий жоҳилиятга қарши илму ирфон ҳамда маърифат билан курашмоғи лозим.
Фотима Сулаймон қизи
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 79 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар