1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

Муслима аёл тинтув борасида шикоят қилиб товон пули ундирди

Нью-Йоркда муслима аёл полициячилар унинг ҳижобини ечдириб тинтув қилганлари борасида шикоят қилди. New York Daily News хабар беришича, шаҳар расмийлари унга 85 минг доллар товон пули тўлайдиган бўлдилар.

35 ёшли Рабаб Муса (Rabab Musa) 2017 йил сентябрда полициячилар томонидан ушланган. Унинг айтишича, полиция ходимлари уни аввал эркаклар камерасига ташладилар ва шундан кейин тинтув ўтказдилар. Тинтув чоғида полициячилар Рабабни ечинишга мажбур қилдилар.

Полициячилар ҳеч қандай изоҳларсиз уни “қилган ишига иқрор бўлишга” мажбур қилмоқчи бўлдилар. Олти соат ўтиб Рабаб ҳеч қандай тушунтиришларсиз, айбловларсиз қўйиб юборишди.

New York Daily News манбаси қайд этишича, Мусани нега ушлаб қолишгани сабаби ноаниқ. У аёлни бошқа одам билан адаштириб қўйишган бўлса керак, деб айтди. Рабабнинг адвокати билдиришича, унинг мижози ўзини таҳқирланган ҳис этмоқда, шунинг учун товон пулининг тўланиши “адолатнинг кичик бир қисми, холос”.

Март ойида Нью-Йорк расмийлари полиция томонидан ҳижобини ечишга мажбур қилинган учта аёлга 60 минг доллардан товон тўлааниши ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, қизларнинг ҳаммаси турли ҳуқуқбузарликлар туфайли полиция участкасига келтирилган. Мисол учун, улардан бири машинасини қўйиш жойида қўшниси билан жанжаллашиб қолган, иккинчисини жинсий шилқимлиги учун қўлга олишган. Учинчисининг қўлга олиниш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Фақат у рўмолини ечганида полициячилар унинг сочини масхара қилиб кулганлари маълум.

Ҳозир сайтимизда 69 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ