1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Ҳомиладорликнинг 5 – ҳафтаси

 

 

 

БОЛАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Ҳомиланинг узунлиги 1,5 – 2,5 мм бўлиб шакли цилиндрга ўхшашдир. У ўзига керакли озуқани онасининг қонидан олади.  Ҳужайралардан тез орада тўқима ва аъзолар ҳосил бўлади. Секин аста умуртқа суягига айланадиган ёй шакли пайдо бўлади. Биринчи қон томирлари, юрак  шаклланади.

ОНАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Ўзингизда янги ўзгаришларни сезишингиз мумкин.  Бош оғриғи, кўп ухлаш, ҳожатга тез – тез бориш, иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айнаши ва ҳаттоки қайт қилиш, таъмга бўлган майлнинг ўзгариши (шўр нарсаларни ёқтириш) ва ҳидларга бўлган муносабатнинг ўзгариши (аввал ёқтирганларингиз энди ғашингизга тегиши) мумкин. Бу аломатларнинг сабаби болангиз талабига мувофиқ Сизнинг организмингиздаги гормонал  ўзгаришлар сабабчидир.  Нормал равишда кечаётган ҳомиладорликда бу аломатлар - ҳомиладорликдаги эрта токсикоз – 12 - ҳафтадан сўнг ўтиб кетади.
Шунга қарамай кўпчилик ҳомиладорлар юқорида айтиб ўтилган белгиларнинг бирортасига ҳам эга бўлмаслиги мумкин. Улар биринчи ҳафтани хотиржам ҳолатда халқда бўлғуси оналарнинг   шартли ҳамроҳи бўлган кўнгил айниши ва қусишларсиз ўтказадилар. Шундай қилиб, агар Сиз ушбу “кичкина хурсандчиликлардан” маҳрум бўлсангиз  –  Сизга фақатгина ҳавас қилиш мумкин.
Гоҳида ҳомиладорликнинг аввалги босқичларида  суст қонли ажралмаларни кўриш мумкин. Уларнинг сабаби турлича бўлади ва доим ҳам ваҳимага тушишга  асос бўлмайди.

ЁЛҒОН ВАҲИМА

Ҳомиладорлик вақтида қон кетиши бўлғуси оналарда ваҳима уйғотади. Уларнинг сабаби ва бу ҳолатда ўзини қандай тутиш лозимлиги ҳар бир ҳолат учун алоҳидадир.
Тахминан ҳар бешинчи аёлда ҳомиладорлик даврида қон кетади. Бахтимизга кўпчилик ҳолатларда у бола ва ҳомила учун хавф туғдирмайди. Ундан ташқари врачлар қон кетишини сабабларини ҳомиланинг қайси ойдалигига қараб белгилашади.

БИРИНЧИ УЧОЙЛИК

Кузатув натижаларига кўра қон кетиш ҳолати кўпинча биринчи учойликда бўлади. Бу ҳомиладорликнинг аввалги 14 ҳафтасидир. Биринчи сабаб – бачадон оғзининг шикастланиши. Бу даврда у кучли равишда қон билан таъминлайди ва ўта сезгир бўлади. Спорт билан шуғулланганда ёки жинсий алоқа натижасида қонга тўла томирлар ёрилиши ё шикастланиши мумкин. Бу вазиятда қон кетиши жуда кучсиз, номигагина бўлиб 3 – 6 соатдан сўнг ўтиб кетади. Бунда дарҳол шуғулланаётган ишингизни тўхтатиб ётиш керак ва қалтис ҳолатлардан узоқроқ бўлган маъқул.

Иккинчи сабаб - ҳайз. Тахминан фарзанд кутаётган ҳар 50 – аёлда ҳомиладорликнинг аввалги даврида ҳайз келадиган одатий кунида оз миқдорда қонли ажралмалар келади. Бунинг сабаби нимада? Ҳали врачлар бу саволга жавоб топишгани йўқ. Лекин бундай қон кетиши умуман зарарсиз.

Учинчи сабаб - ҳомиладорлик гормонининг етишмаслиги. Агар тухумдонлар ушбу прогестерон гормонни етарлича ишлаб чиқармаса  бачадон шиллиқ қавати одатий ҳайз давридагидек ажратиб қон кетади. Бу ҳолат кўпинча ҳайз даври номунтазам бўлган бўлғуси оналар ё бепуштликдан даволанган аёлларда кузатилади. Агар таҳлил натижаси гормон етишмаслигини аниқласа у таблетка ёки инъекция орқали юборилади.

Тўртинчи сабаб - ҳомила тушиши. У қорин остида бўладиган ҳайз олди оғриқларини эслатувчи  кучли оғриқ билан кечади.  Биринчи аломатларидаёқ тезда врачга учрашинг. Эҳтимол ҳали ҳомилани сақлаб қолиш мумкиндир.

Ниҳоят биринчи учойликда қон кетишига бешинчи сабаб -  бачадон найчасидаги (бачадондан ташқари)  ҳомила. Ҳомиладорларнинг 1000 тадан биттасида уруғланган тухум бачадонга тушмай, бачадон найчасида туриб қолади. Бунга сабаб тухум йўлидаги чандиқлардир. Улар шамоллаган тухумдонларда кўп учрайди.
Бунга қўшимча равишда бачадондан ташқари ҳомила бўлишини унга қўйиладиган ҳимоя воситалари (спирал) ҳам  бу хавфни оширади.  Аломатлари: қорин остида тўлғоққа ўхшаш жуда кучли оғриқ ва қонли ажралмалар. Агар тезда врачга бормасангиз кўп қон кетиб қолиши мумкин. Касаллик тасдиқланганда – операция.

ИККИНЧИ УЧОЙЛИК

Одатда бу даврда қон кетиши жуда кам учрайди. Кўпинча унинг сабаби ноқулай йиқилиш ёки қорин атрофига зарба тегиши бўлади. Ҳар қандай ҳолатда, ҳаттоки қон кетмаса ҳам врачга учрашинг. Эҳтимол, у сизга бачадон девори ва ҳомила орасида қон қуйилмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун  ультратовуш текширувидан ўтишингизни тавсия этади.

УЧИНЧИ УЧОЙЛИК

Ҳомиладорликнинг 28 - ҳафтасидан сўнг қон кетиши кўп тарқалган ҳодисадир ва афсуски у бола ва она учун хавфлидир. Ажралмалар аломатини кўришингиз билан дарҳол тез ёрдам чақиринг, улар келгинича эса  энг яхшиси қимирламай ётинг.
Бу даврда қон кетишининг кенг тарқалган сабаблари қуйидагилар:

Биринчи сабаб - йўлдошнинг нотўғри жойлашиши. “Машқ қилаётган” тўлғоқ йўлдошдаги қон томирларини ёрилишига олиб келади ва натижада оғриқсиз қон кета бошлайди.
Туғруқхонада врачлар дори – дармон ёрдамида бачадонни “тинчлантиришга” ҳаракат қиладилар. Агар бунинг иложиси бўлмаса ёки қон кўп кетса операция қилинади.

Иккинчи сабаби - йўлдошнинг эрта кўчиши. Бу жуда кам учрайди. Қорин остидаги кучли оғриқ, таранг ва қаттиқ бачадон, қон кетиши тезда туғрқхонага бориш лозимлигини билдиради.

Бўлғуси оналарга ҳомиладорликнинг қайси ойида бўлишларидан қатъий назар кутилмаганда қон кетганда нима қилишларини эслатиб ўтамиз:
*қонли ажралмаларни сезишингиз билан дарҳол врачга боринг. Гарчи қўрқинчли ҳеч нарса рўй бермаса ҳам  мутахассис сабабини аниқлаб керакли тавсияларни бериши лозим;
*агар қон кетиши 20 – 28 - ҳафта орасида бўлса яхшиси тез ёрдамни чақиринг. Бу ўзингиз касалхонага борганингиздан кўра хавфсизроқ;
*врач келгунича тинчлантирувчи дорилардан бирини (валерианка экстракти) қабул қилинг. Чап ёнбошингиз билан ётиб, оёғингизни баландроқ қилиш учун ёстиқ қўйиб олинг.

 

 

 

Ҳомиладорликнинг 4 – ҳафтаси

 

 

 

Ҳомиланинг ташқи қатлами хориальнй гонадотропин номли гормон ишлаб чиқара бошлайди. Айнан шу гормон она организмига белги бериб, аёлнинг ҳомиладор бўлганлигини, энди турмуш тарзини ўзгартириб унга мослашиш лозимлигини билдириди. Бу гормон орқали қисқа вақт ичида уй шароитида қўлланиладиган экспресс – тест ёрдамида ҳомиладорликни аниқлаш мумкин. Лекин ушбу ҳафтада  айтиб ўтилган гормон концентрацияси жуда оз миқдорда бўлганлиги учун тестни яхшиси кейинги ҳафтада ўтказганингиз маъқул.
Сариқ танача ишга тушди, энди сиз ҳомиладорликнинг биринчи белгиларини ҳис қилишингиз мумкин.

Ҳозирги кунда ҳомиладорликни аниқловчи экспресс – тестларни ҳар бир дорихонадан топса бўлади. Уларни кутилаётган  ҳайзингиз келмаган биринчи куниёқ қўллашингиз мумкин. Лекин аниқ маълумотни бир неча кун ўтгач олишингиз мумкин. Ҳомиладор бўлишни сабрсизлик билан кутаётган ҳар бир аёл бу саволга тезроқ жавоб олишни истайди.
Ўз организмига эътиборли бўлган бўлажак она “гумонли” белгиларни тест жавобидан аввал сезади.

ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ АВВАЛГИ ҲАФТАСИДАГИ ИЛК АЛОМАТЛАРИ


Ҳомиладорлик белгилари ҳақида 170 та аёлдан сўралди, уларнинг натижалари қавс ичида кўрсатилган.

1.    НАВБАТДАГИ ҲАЙЗНИНГ КЕЛМАСЛИГИ (34%)


Ҳомиладорликнинг энг кенг тарқалган аломати. Лекин баъзан бу ҳолат организмда гормонал ўзгаришларда ёки турли касалликларда рўй бериши мумкин. Агар аёлда ҳайз даври ўзгарувчан, беқарор бўлса ёки аввалги туғруқдан сўнг қайта тикланмаган бўлса, одатда аёл бундай “кечикишга” бошқа аломатлар сезилмагунча эътибор қилмайди. Бундай эътиборсизлик ҳафталар, гоҳида эса ойларга ҳам чўзилиши мумкин.  

2.    КЎКРАКНИНГ ЎТА СЕЗУВЧАН, ОҒРИҚЛИ БЎЛИШИ (28%)

Кўпчилик аёллар ҳар сафар ҳайз муддати яқинлашганда шу каби белгиларни ҳис этишади. Ҳомиладорлик аломати бўлган кўкрак оғриғи одатдагидан кучлироқ бўлади. Шубҳасиз, бу ҳам ҳомиладорликнинг кенг тарқалган белгиларидан.

3.    ҲИДЛАРГА БЎЛГАН СЕЗУВЧАНЛИКНИНГ ОШИШИ (11%)


Аксар аёллар учун бу энг муҳим аҳамиятга эга белги. Севимли атирлари кутилмаганда тоқат қилиб  бўлмайдиган, транспортдаги одамлар эса ўта “сассиқ”, эрининг одеколони эса чидаб бўлмайдиган даражада  ёқимсиз ҳидга эга бўлиб қолади.

4.    КЎКРАКНИНГ КАТТАЛАШИШИ (8%)

Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарида камдан кам аёл бу  ўзгаришни сезади. Одатда кўкрак охирги ойларда сезиларли даражада катталашади. Лекин кузатувчан бўлсангиз, кўкрагингизнинг  озгина катталашганлигини аввалроқ сезишингиз мумкин.

5.    ЭРТАЛАБКИ КЎНГИЛ АЙНИШИ (5%)

Баъзи аёлларда тонгги лоҳаслик ёки бошқача қилиб  айтганда эрта токсикоз ҳомиладорликнинг 7 - ҳафтасидан бошланиб то 12 - ҳафтасигача давом этади. Лекин айрим ҳолларда кўнгил айниши ундан аввалроқ ҳам бошланиши мумкин.

6.    ҚОРИН ОСТИДА НИМАНИДИР СЕЗИШ (5%)


Аёллар буни ички ҳис билан олдиндан сезиш дейдилар. Айримлар қорин остида тортишиш ёки санчишни сезадилар. Гоҳида эса оғриқ кучли ва давомли бўлиши мумкин. Баъзан бўлғуси она нимани ҳис қилаётганлигани аниқлолмайди, фаҚатгина у ерда “нимадир борлигини”, нимадир рўй бераётганлигини сезади. 

7.    СЕВИМЛИ ТАОМЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ (5%)

Ҳомиладорликнинг илк ҳафталарида бўлғуси оналар иштаҳалари бирдан ортганлигини сезадилар. Бошқалари эса аксинча, иштаҳалари умуман йўқолганлигидан шикоят қиладилар. Кўпчилик аёллар ўз таомномаларини ўзгартиришга мажбур бўладилар. Аввал оддатий бўлган маҳсулотларга энди кўнгил тормай, ёқтирмаганларини эса севиб истеъмол қила бошлайдилар.

8.    КАЙФИЯТНИНГ ЎЗГАРИШИ,  ЙИҒЛОҚИЛИК (4%)

Айрим аёллар буни ҳомиладорликнинг энг биринчи аломати деб ҳисоблайдилар. Лекин ҳайз олди синдромига йўлиққан аёллар кайфиятнинг  тезда ўзгаришини ҳар сафар ҳайз даври бошланиши олдидан ҳис қиладилар.

9.    ТЕЗ – ТЕЗ ҲОЖАТГА БОРИШ

Бу белги ҳам баъзи аёлларда ҳомиладорлик аломати сифатида кўринади.

10.    ВАЗН ЎЗГАРИШИ


Одатда бўлғуси оналар охириги ойларда вазн тўплашади. Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарида эса айрим аёллар озишади, вазни камайганлигини кузатишади.

11.    ТАНА ҲАРОРАТИНИНГ ОШИШИ


Баъзи аёлларда ҳомиладорликнинг илк ҳафталарида тана ҳарорати 37 – 37,2 даражагача кўтарилади, гоҳида унга бош оғриғи ҳам қўшилади. Агар бунга ҳомиладорликнинг аломатларидан бири бўлган бурун битиши ҳам қўшилса, унда бу ҳолатни осонлик билан шамоллашга йўйиш мумкин.

12.    СЕРУЙҚУЛИК,  ТОЛИҚИШЛИК

Бу белги ҳам ҳомиладорликнинг илк аломатларидандир. Шунга қарамай серуйқулик бошқа кўплаб сабаблар орқали юзага келиши мумкин.

Кўриб турганингиздек ҳомиладорлик аломатлари жуда ҳам кўп ва турлича. Баъзи аёллар санаб ўтилган аломатларнинг бир қанчасига дуч келсалар, баъзилари эса ҳомиладор бўлганликларини фақатгина ҳайзлари вақтида келмаганлигидан биладилар. Айримлар эса ҳатто бола биринчи бор қимирламагунича ҳомиладор эканликларинидан гумон ҳам қилмайдилар. Яна бир тоифа эса фақатгина қоматларида ўзгариш сезганларида ҳомиладор эканликларини гумон қиладилар. Ҳар қалай бундайлар жуда кам учрайди.

Ҳомиладорлик сизга бахт келтирсин!

Она бўлиш ҳар бир аёл ва қолаверса ҳар бир  жуфт ҳаётидаги асосий воқеадир.
Сиз умид қилиб кутган эдингиз, жуда хоҳлагандингиз, ниҳоят у содир бўлди! Сиз ҳомиладорсиз! Сиз бахтлисиз! Ҳаётингиздаги энг катта орзуингизни амалга ошишида хурсандчилигингиз билан бирга хавотир ҳам бор. Атрофингиздагилар ҳали бу янгилик ҳақида билишмайди. Ўзингиз ёлғиз янги ҳиссиёт ва фикрлар қуршовидасиз.
Қийинчиликларга қарамай ҳомиладорлигингиздан чексиз бахтиёрсиз. Ахир у сизни наслни давом эттира олишингизнинг исботидир. У орқали ҳаётингизда янги саҳифа очилади.

Болани тўққиз ой давомида кислород ва озуқа билан таъминлаб, унинг организми учун кераксиз бўлган моддаларни олиб чиқувчи киндик ичакчаси ва  йўлдош шакллана бошлайди. Уларнинг ривожланиши ҳомиладан ташқари бўлган аъзолардан бошланади.  Улар учта: хорион, амнион ва тухум сариқчаси халтаси. Бу қисмларсиз кичкинтой ривожлана олмайди. Хорион  кейинчалик йўлдошга, амнион - ҳомила пуфагига, сариқча халтаси эса киндик ичагига айланади.
Қизиғи шундаки, бу аъзоларнинг шаклланишида оталик генлари онаникига нисбатан фаолроқ бўлади.  Азалдан эркакнинг вазифаси – муҳофаза қилиши лозим  бўлганларни ҳимоялаш ва ҳаёт давомийлигини сақлаб қолиш бЎлган. Бу масъулият ҳаттоки ген даражасида ҳам кўринади (бошқача қилиб айтганда, сперматозоид эркак организмининг  битта – ягона ҳужайраси  бўлса ҳам “ўзини ҳақиқий эркакдек тутади”). 
Кичкинтойингиз ҳозир бир неча қаватли япалоқ гардишга ўхшайди. Унинг ҳар бир қавати турли аъзо ва тўқималарга асос бўлади. Фарзандингиз келажаги учун бу ўта масъулиятли даврдир. Шунинг учун ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарига тааълуқли тавсиялар ҳозир  жуда ҳам  муҳим.

 

 

 

Ҳомиладорликнинг 3 - ҳафтаси

 

 

 

Тухум ҳужайра ёрилиб бачадон найчасида уруғланишга тайёр турибди. Уруғланиш – аёл ва эркак жинсий ҳужайраларининг бир бирига қўшилишидирки, натижасида одам хромосамаси тўплами тикланиб, сифатли янги ҳужайра пайдо бўлади.

Уруғланиш жараёни 3 даврга бўлинади:

1 – сперматазоид ва тухум ҳужайранинг бир бирига яқинлашиши;
2 - ўзаро алоқага киришиши ва тухум ҳужайранинг активлишиши;
3 – сперматозоиднинг тухум ҳужайрага кириши ва қўшилиб кетиши.

Аёл ва эркакнинг етакчи жинсий ҳужайралари бирлашади. Шу йўл билан уруғланган тухум ҳужайра (зигота) ота – онасидан наслий генларни қабул қилади. Унинг ҳар бир қисми ҳомиланинг  муайян аъзоларининг тузилишига асос бўлади.

Уруғланган тухум ҳужайра бачадон найчасидан уч кун давомида бачадон томонга ҳаракатланади. Шу жараёнда у мураккаб бўлган қайта тузилишни босиб ўтиб, бўлинаётган ҳужайралар шар шаклига эга бўлади. Бачадонга тушгач тухум ҳужайра яна уч кун давомида бирикиш еригача ҳаракатда бўлади. 
Уруғланишдан сўнг уч сутка ўтгач ҳомила тут мевасига ўхшаш шаклдаги  32 ҳужайрадан иборат бўлади.  Ҳафта охирига бориб ҳужайралар сони 250 тагача кўпаяди, шакли эса диаметри 0,1 – 0,2 мм ли шарга ўхшаш бўлади. Бу вақтда ҳомила тухум ҳужайра сариғидаги  озгина заҳира ҳисобидан  кун кўради.
Сўнгра икки сутка давомида ҳомила бачадон ичида эркин ҳолатда бўлади. Уруғланишдан сўнг 7 - ҳафтасидан бошлаб  ҳомиланинг бачадон деворига ўрнашиши бошланади. Бу ҳолат имплантация (ҳужайранинг бачадонга бирикиши) дейилади. Айнан шу жараён ҳомиланинг биринчи нозик ва жиддий давридир. Агар имплантация муваффақиятли  кечса, энди туғилажак фарзандингиз сиз орқали  озиқланади.

 

 

 

Ҳомиладорликнинг 2 - ҳафтаси

 

 

 

Жараён давом этмоқда.  Минглаб  тухумҳужайралар орасидан “пешқадамлари” ажралиб чиқади. Кўпинча бу битта – ягона тухумҳужайра бўлиб, у пуфакча ичида алоҳида суюқликка тўла бўлади. Баъзида иккита ёки ҳаттоки учта тухумҳужайра ҳам етилиши мумкин. У ҳолда сиз эгизакларни дунёга келтиришингиз мумкин.
Ҳафта охирига бориб пуфакча катталашади. Бу ҳаммаси овуляцияга тайёргарлик жараёни (пуфакча ёрилиб тухумҳужайра ташқарига чиқади). Шундан сўнг  одатда тухум ҳужайра бачадон найчасига ўтиб сперматозоид билан учрашиши мумкин. Аввалги кўпикча ўрнида эса махсус - сариқ танача пайдо бўлади. Бу атамани эслаб қолинг.  Сариқ танача ҳомиладор аёлни гормонал  қўллаб - қувватлаш учун зарур. Шунинг учун унинг аҳамияти беқиёс. Айнан у ҳомиладорлик вақтидаги кўп аёлларда учрайдиган  эрта токсикозларга сабаб бўлади.

Ҳайз кўрган биринчи кунингиздан бошлаб ҳисоблаганда иккинчи ҳафтанинг охири – учинчи ҳафтанинг боши ҳомиладор бўлишингиз учун энг қулай фурсатдир.
Ҳафта давомида турмуш ўртоғингиз “ота бўлишга тайёргарлик кўриши” лозим. У ўз танасини ташқи зарарли таъсирлар: алкогол, тамаки, зарарли нурланиш, заҳарли газ ва шу кабилардан ҳимоя қилиши керак. Чунки, айнан  шу вақтда унинг организмида ўзаро мусобақада ғолиб чиқиб тухум ҳужайра билан учрашадиган сперматозоид пайдо бўлади ва етилади. Айтгандай, “пойгачилар” сонини  ошириш мақсадида икки – уч кун жинсий алоқа қилмаслик яхши натижа беради.

 

 

 

Ҳомиладорликнинг 1 - ҳафтаси

 

 

 

Акушерлар ҳомиладорлик муддати ва туғиш вақтини охирги ҳайзнинг биринчи кунидан ҳисоблашади. Сабаби тухумдонда тухум ҳужайра етилиб,  уруғланишга тайёрланади. Шунинг учун ҳомиладорлик ҳали бошланмасидан олдин унга кўрилган тайёргарлик вақти ҳомиладорлик муддатига қўшиб ҳисобланади.

Сизнинг организмингиз учун бу одатий ҳолат. Бундай жараён биринчи ҳайз кўриш вактидан бошлаб то шу кунгача ҳар ой давом этиб келмоқда.  Ҳозирданоқ марказий асаб тизимингиз фаол равишда гормонал фонни ўзгартириб мослаштиряпти. У 300 000 та тухум ҳужайраларингиздан бирини секин аста уруғланишга тайёрлайди. Бунга тахминан  ўртача икки ҳафта кетади. Шунинг учун бу ҳафта ҳомиладорликнинг илк ҳафтаси ҳисобланади. Ахир бўлғуси фарзандингизнинг сиймоси айнан шу вақтда шаклланади. Агар ҳаёт тарзингизни ўзгартирмаган бўлсангиз ҳозир бунинг айни вақти. Келгуси тавсиялар бўлғуси кичкинтойингизга яхши имкониятлар яратишингизга кўмак беради.

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 33 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ