1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Куёв танлаш

Аёллар ҳам ўзларига муносиб диндор, тақводор, хушахлоқ, жувонмард, шижоатли ва сахий куёвни ихтиёр этсинлар, зинҳор фосиқ ва бадкирдор кишига турмушга чиқмасинлар. Расули акрам соллаллоху алайҳи ва саллам: «Кдйси бир аёл фосиқ одамга турмушга чицишга рози бўлса, қиёмат куни қабридан пешонасига «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид» деб ёзилган ҳолда тургизилади. Огоҳ бўлингларки, менинг шафоатимни хоҳлаган аёл фосик, кишини эр ҳилмасин», деб марҳамат қилганлар.
Бинобарин, эркаклар ўз мукаррама ва муаддаба (одобли) қизларини фосиқ ва баднамо (турқи совуқ), эътиқоди заиф ва бузуқ, келиннинг ҳақ-ҳуқуқларини адо этолмайдиган ва насаб жиҳатидан ўзларига баробар бўлмаган йигитларга узатмасинлар. Қизларнинг ҳақини сақлаб, уларни мувофиқ жойларга узатмоқ ўта муҳим ишдир.
Ҳадиси шарифда бундай дейилади: «Ўз иззатли ва одобли ҳизини фосиқ кшиига узатган кимсанинг устига ҳар куни минг лаънат тушади, ҳилган амали осмонга чиқмайди, дуоси мустажоб бўлмайди ва унинг учун сарф ва адл қабул бўлмайди».
Шунингдек, киши ўзининг ёш қизини катта ёшли, қабиҳ ва хунук кишига бермасин, чунки бундан фитна содир бўлиши мумкин.
Қизнинг ўзига мос куёвдан совчи келса, валий (қиз эгаси) пайсалга солмасин. Зеро, бадавлат ё мансабдор куёв кутиш ёки бошқа таъхир (кечиктириш) сабабидан фитна ва фасодга дучор бўлиши мумкин. Ҳадиси шарифда: «Уч нарса: намоз вақти кирганда, жаноза ҳозир бўлганда ва ҳиз бола ўзига муносиб куёв талаб қнлганда кечиктирилмайди», деб марҳамат қилинган.
Таъкидлаб ўтмоқ лозимки, келин-куёв никоҳдан сўнг ширин ва гўзал ҳаёт кечиришлари ҳамда ҳаётлари барқарор ва мудоваматли бўлиши учун асосий манбалардан бўлган фиқҳ китобларимизда куфувийят, яъни тенгликка ҳам катта эътибор берилган. Бизнинг ўлкаларимизда шарт қилинган биринчи нарса бу - исломдир. Яъни, никоҳланувчиларнинг иккаласи ҳам мусулмон бўлиши керак. Иккинчиси диёнатдир, яъни парҳезгорлик, ростлик, динда ва эътиқодда тўғриликка ҳам эътибор қилинган. Шунинг учун фосиқ, яъни бидъаткор, фисқ ва фужур ишларни очиқчасига қилиб юрган кимса солиҳ кишининг қизига муносиб эмас. Ва яна тенгликда молига эътибор қилинади. Бас, нақд маҳр ва нафақани беришдан ожиз киши ҳатто моли йўқ камбағал аёлга ҳам тенг эмас, деб ҳисобланган. Ва яна касб ва ҳунарда ҳам тенгликка эътибор берилади. Мисол тариқасида бўз тўқувчи, қон олувчи, фаррош, сартарош, кафшдўз ва мисгарга ўхшаган косиблар аттор (атрфуруш), тожир, сарроф (пул алмаштирувчи)га ўхшаш косибларга тенг эмас, деб саналган ва фатво ҳам шунгадир. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Ислом динида мазкур масалаларга қаттиқ эътибор қилинишидан мақсад никоҳланувчилар ҳаётининг никоҳ-дан сўнгги барқарорлиги ва бардавомлигини сақлаб қолишдир.

Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлиддин Кароматуллоҳларнинг
"Исломда никоҳ ва оила" китобидан