Мақолалар
Сенинг бир кўзинг кўрар эканa
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
- Чиққан санаси: 31 Март 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Ўтган замонларда бир кўзи ожиз, бой-бадавлат йигит уйланибди.
Йигит уйига меҳр қўйган, яхши феълли мусулмон эди. Ҳар оқшом уйига қучоғини тўлдириб нарсалар олиб келарди. Хотини эрини қувонч билан кутиб олиб ҳурмат кўрсатар эди.
Орадан йиллар ўтибди. Ул одамнинг иши бирдан орқага кетибди-ю, бир кун уйига қўллари бўш келибди.
Хотин ақли оз, феъли ёмон ва тарбияси яхши эмаслигидан эри уйга кирар-кирмас:
— Вой, афандим, сизнинг бир кўзингиз кўрар экан-а!.. — деб юборибди. Кўпни кўрган ул одам:
— Хоним, шу кунгача кўрмаганмидинг, — деб совуққонлик билан жавоб берибди. Бефаҳм хотини унга:
— Шу пайтгача қўлингизга қараб, кўзингизга қарашга вақт бўлмаганди, — дебди.
— Хоним, — жавоб берибди ул одам, — эрингнинг икки кўзи кўрдир. Кўр бўлмаса бош оғриқ қилиб, сен каби ақли қисқани олармиди?
Изох ва ўгит
Ота-боболаримиз: «Хотинларнинг сочи узун, ақли қисқа бўлади» деганларида шундай хотинларни назарда тутган бўлсалар керак. Фақат ақли қисқа киши ўзига берилган неъмат қадрини билмайди. Шу пайтгача эрининг кўзи кўрлигини кўрмай, айтмаган хотин энди кўрадими? Аёл учун ҳожаси — эридан ортиқ неъмат бўладими? Шуни идрок эта олмайдиган ақли кам одам бўлсанг, сенга минглаб лаънатлар бўлсин!
Яхшилаб тинглагин! Пайғамбаримиз Ҳадиси шарифларида бундай деганлар.
«Бир хотиннинг ҳаётини, динини ва номусини, шараф ва ҳурматини қўриқлай олиши учун икки паноҳи бордир. Бири эри, иккинчиси эса қабрдир». Эй ақли оз, фаҳми кам хотин, эрнинг хотин учун қадри қанчалик буюк ва керакли эканлигини кўрдингми? Аммо бу мезон дини борлар учундир. Дини бор хотиннинг номуси бордир. Динсизларнинг номус мезонлари чорсу бозордан олинадиган мол кабидир. Динсизнинг нимага ақпи етса ўшандан фойдаланади. Бундай номус тушунчасининг динга алоқаси йўқ. Номусли хотиннинг паноҳи эр экан, шунинг учун эрнинг қадр-қимматини баланд тутинг, унинг қадрига етинг, унга меҳрибон бўлинг. Ҳеч вақт кўнглини қолдирманг!
Юсуф Товалийнинг
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар