1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Ускудор ёнғини

 

(имони бор одам ҳар вақт фойдали одамдир)
Машҳур Ускудор ёнғинида бир давлатманд одамнинг қизи узоққа қочиб кетди. Ёнғин бутун маҳаллага тарқалди. Кўпгина уйлар ёниб кул бўлди. Кўрқиб кетганидан уйига борадиган йўлни йўқотиб қўйган қизча нима қилишини билмай довдираб қолди. Ул пайтларда ҳозиргига ўхшаган электр чирокдари йўқ, ҳаммаёқ зиндон каби қоронғу — зимистон эди. Қизча жомеънинг яқинидаги мадрасалардан бирида шам ёғдусини кўради. Деразадан қараса, бир муллавачча китоб ўқиб, дарс тайёрламоқда. Қизча қаерга борсин? Ҳаммаёқ зимистон. Бу жон қўрқуви. Бундай пайтда «денгизга тушиб кетган, илонга ёпишади» дейдилар. Қиз мулла йигитнинг эшигини тақиллатди. Мулла эшикни очиб:
— Хуш келибсиз! Хизмат? — деди.
Қизча:
— Ёнғиндан қўрқиб уйимизнинг йўлини йўқотиб қўйдим. Бу тун маҳалла ёниб кул бўлди. Ҳозир ҳаммаёқ қоронғу, уйимизни топа олмайман. Марҳамат қилиб, рухсат берсангиз тонг отгунча шу ерда қолсам, — деди.
Мулла:
— Ҳай, ҳай! Бошим осмонга етган бўлур эди. Бемалол дам олинг, бошқа хона бор, — деди.
Ёнғиндан қўрққан қизча ноилож шу ерда ётиб қолди. Мулла йигит дарсини давом эттирди. Фақат лаънати шайтон муллага маслаҳат берди: «Сен нима қилиб ўтирибсан? Йигирма йил мобайнида шундай қиз сенинг ҳузурингга келди, унинг гўзаллигига қара?»
Мулла йигит бир оз иккиланиб, сўнг бармоғини ёниб турган шам ўтига тутди, бармоғи куйди. «Шул бир шам ўтига чидаш бермаяпман, ёрнинг жаҳаннамдай оташига қандай чидайман», деди ўзига-ўзи. То тонггача шундай давом этди. Мулла йигит тонггача шайтон ва ўз нафси билан курашиб чиқди.
— Эй нафсим! Йигирма йиллик кўзим нурини бекор кетказмайман. Мен сен айтган одамлардан эмасман. Қара, бир шам оловига бардош беролмайман, — деб шайтон ва ўзининг баднафси ундовларига кўнмади.
Тонг отгач, қизча уйғониб, ташаккур айтиб уйига кетди. Қизнинг ота-онаси ташвишланиб, кўзёшларини тўкиб, ундан:
— Нима бўлди қизим? Шу пайтгача қаерда қолдинг? — деб радилар ҳаяжон билан.
— Ҳеч нарса бўлгани йўқ, отажон, онажон, — деб қизча бўлган воқеани тушунтирди.
Ул одам бориб мулла йигитга ташаккур айтди, унга пул бериб, миннатдорчилигини изҳор этмоқчи бўлганида, у олмади. Мулла йигит:
— Мен ҳеч нарса қилмадим. Мен дарсимни тайёрлаб турган эдим, қизингиз эса бу ерда тонгни кутиб ётди, — деб қизнинг отасини тинчлантирди.
Аммо қизчанинг отаси бу яхшиликка миннатдорчилик билдирмоқчи бўлди:
— Эй, ошиғи мулла! Менга тўғри сўзла. Бармокдаринг нега куйган. Нега ўзингни бунча қийнадинг? Менга тузукроқ тушунтиргин, — деди.
— Афандим, сиз учун мен қилган бирор яхшилик йўқ, нимаики қилган бўлсам, ўзим учун қилдим. Йигирма йилдирки, қишлоғимдан бу ерга илм олишга келганман. Ота-онамни соғинаман. Бу йил ҳужжатимни олиб, ота-онамнинг олдиларига бораман. Йигирма йилдирки, нафсимнинг тарбияси билан шуғулланаман. Нафсимни тарбия қилдим деб ўйлардим. Бугун кўрдимки, тарбия эта олмабман. Нафсимга: -Тарбия олган бўлсанг шам ўтига чидайсанми?» дедим, чидамади. Бармоқларимнинг сарғайгани шундан, — деди мулла йигит. Ул бадавлат одам мулла йигитнинг кўлидан ўпди ва:
— Тушундим, — деди-да, давом этди, — агар рози бўлсанг, мен сенга озгина хизматда бўлсам. Сен шу кундан бошлаб кўшкимнинг азиз меҳмони бўл! Истасанг, фарзанд ўрнида кўрай ин. Қабул қилсанг, қизимни сенга берайин. Менинг қизим ҳам сен каби фазилат ила камолга етган. У яхши фазилатли диндор бир зотга лойиқдир, фазилат намунасидир.

Изоҳ ва ўгит
Эй, Ҳаққа интилган! «Ўлимдан сўнг тирилмоқ бор» деган сўзга фазилатли диндор одам ишонади. Дин тарихи инсонийлик тарихи демакдир. Инсоният тарихи қадимий бўлгани каби, дин тарихи ҳам қадимийдир.
Модомики, инсон дунёга келдими, диннинг ҳам дунёга келиши лозим эди. Инсонлар билан баробардин ҳам дунёга келди ва бу ҳол қиёматга қадар давом этади.
Дунёда ҳузур ичида яшашни истаган динига амал қилиши зарур. Ўз фарзандларини ҳам диндор этиб тарбиялаши керак.
Дин Яратганнинг қонуни, амридир. Дунё эса Яратганнинг мулкидир. Бу дунёда рухсат берган нарсаларини қиладиган, ман этганларидан қочадиган итоатли, азиз қулларига ҳузур беради, роҳатга етиштиради.
Динсизлик ҳузурсизликдир. Динсизлик ҳар бир фалокатнинг бошидир. Инсон фарзандини фақатгина дин тарбия эта олади. Динсиз одам ҳирсининг товони йўқ, унда одамга нисбатан номус, шарафдан бир асар йўқ, одам йиртқич хайвонлардан ҳам зарарлидир. Бошқаларнинг номус ва шарафини ҳурмат қилмайди, билмайди. Пайти келиши биланоқ хиёнат қилади. Бошқа одамни йиртқич ҳайвонлар каби пора-пора қилиб ташлайди. Шунинг учун динсиз одам ниҳоятда зарарлидир. Динсизлик бир фалокатдир.

Юсуф Товалийнинг
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан