1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Фитр садақаси

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Батаҳқиқ, ким закот ила покланса ва Робби исмини зикр қилса, нажотга эришур» (Аъла сураси, 14-15-оятлар)
Касир ибн Абдуллохдан, у отасидан, отаси бобосидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралган эди, «Фитр садақаси ҳақида нозил бўлгаи», дедилар».
Ибн Хузайма ривоят қилган.
Савол: Фитр садақасини бериш қандай амал? Жавоб: Фитр садақасини бериш вожибдир.
Фитр садақасининг вожиб бўлиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутбада айтган сўзлари ила собит бўлгандир:
«Ҳар бир балоғатга етган-етмаган ҳур ва қул тарафидан буғдойдан ярим соъ ёки хурмо ва арпадан бир соъ фитр садақасини адо қилинглар».
Бир соъ - 3800 гр.
Ярим соъ - 1900 гр.
Савол: Фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?
Жавоб: Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, мусулмон, моли нисобга етган эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши, балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлсалар, зиммаларига фитр садақаси вожиб, нисоб эгаси бўлмасалар, вожиб эмас.
«Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларига керак бўладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжи учун керакли бўлган нарсалардан ортиқча (ишлатилмаётган идиш-товоҳлар, уй-жиҳозлари, телевизор, см плеерлар, турли хил антенналар, ўйин учун мўлжалланган қурилмалар каби нарсалар ҳам «ортиҳчалар» сирасига кирадй), ўсмаса-да, нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳурнинг зиммасига вожиб бўлади».
«Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди. Чунки улардан бири - уй кийими, иккинчиси юмушлар учун, учинчиси жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим билан бой ҳисобланади» («Фатавои Ҳиидия»).
Демак, уч сидра кийимдан ташқари барча кийимлар нисобга қўшилади.
Савол: Фитр садақаси беришдаги нисобнинг меъёри қанча?
Жавоб:
1. Фақат тилласи ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва сувенирлар каби нарсалари) борларга 85 граммга етса;
2. Фақат кумуши ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва сувенирлар каби нарсалари) борларга 595 граммга етса;
3. Юқоридагилардан бошқа мол-мулки борлар, яъни ҳожати аслийсидан (яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларига керак бўладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли бўлган нарсалардан) ортиқча мол-мулкнинг қиймати нисобга етса;
4. Озгина тилласи, кумуши, мол-мулки борлар барчасини қўшганда қиймати нисобга етса;
Фитр садақасида аслий ҳожатидан ташқари мол-мулкнинг нисобга етиши учун закотдаги каби ўсувчи бўлиши шарт эмас.
«Тижорат моли қандай мол бўлмасин, унинг қиймати кумуш ёки тилланинг нисобига етса, ундан закот вожиб бўлади. Мол эгаси тилла-кумушнинг нисобидан қай бири фақир-мискинларга манфаат-ли бўлса, фақирлар ҳаққининг эҳтиётини олиб, тижорат молини ўша нисоб билан белгилайди» («Ал-Лубоб фи шарҳил Китаб»),
Савол: Фитр садақаси қачон берилади?
Жавоб: Фитр садақасига қодир бўлганлар молларидан бериладиган фитр садақасини ҳайит намозига чиқишдан олдин ажратиши мустаҳаб эканлигига барча уламолар иттифоқ қилишган. Лекин қанча муддат олдин бериш борасида турли фикрларни айтганлар:
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Бир-икки йиллигини аввалдан бериб қўйса ҳам адо бўлаверади», дейдилар.
Ҳанбалий мазҳабидагилар: «Ҳайит намоздан бир-икки кун олдин берганлари афзал», дейдилар.
Шофеъийлар: «Рамазон кирганидан кейин адо қилсалар бўлади», дейдилар.
Лекин ҳайит намозигача адо қилмаган бўлса, зиммасидан соқит бўлмагани боис умрининг охиригача қайсидир кунда бериб қўйса, бўйнидан соқит бўлади.
Шунингдек, бир неча йил фитр садақасини бериш вожиб эканини билмаганлар билганларидан сўнг барча қолдирган йиллари учун бериб, фитр садақаларини адо қилсалар, бўйинларидан соқит бўлади, вожибни бажарган бўладилар» («Фатавои Ҳиндия»).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайити куни ҳайит намозига чиқишдан олдин фитр садақасини адо қилишга буюрар эдилар» (Термизий ривоят қилган).
Савол: Закот ва фитр садақаси нисоблари ўртасида фарқ борми?
Жавоб: Фарқ бор.
Закот беришда мол:
1. Тилла ёки кумуш (пул) бўлиши керак;
2. Тижорат моли бўлиши керак (қайси турдаги тижорат моли бўлса ҳам);
3. Йилнинг кўпроғида яйловларда ўтловчи чорва ҳайвонлари: туя, мол, қўй, эчки;
4. Усувчи бўлиши керак;
5. Қамарий бир йил ўтган бўлиши керак;
6. Аслий ҳожатидан ташқари бўлиши керак;
Закот берувчи:
1. Мусулмон;
2. Ҳур;
3. Балоғатга етган;
4. Оқил;
5. Нисоб эгаси бўлиши керак.
Фитр садақасида мол:
1. Аслий ҳожатидан ташқари, нисобга етган мол-мулки бўлиши;
2. Тижорат ниятида бўлиши шарт эмас;
3. Усувчи бўлиши шарт эмас;
4. Бир йил тўлиши шарт эмас.
Фитр садақасида берувчи:
1. Мусулмон;
2. Ҳур, қул тарафидан ҳам берилади;
3. Балоғатга етган. Нисоб эгаси балоғатга етмаган фарзандлари тарафидан ҳам беради, балоғатга етмаган нисоб эгаси бўлган бола тарафидан ҳам берилади;
4. Оқил. Мажнун нисоб эгаси бўлса, у тарафидан ҳам валийлари берадилар;
5. Нисоб эгаси бўлиши керак.
Савол: Фитр садақаси ҳамда закотларни масжидга, болалар уйига берса бўладими?
Жавоб: Закот ва фитр садақаси мискиннинг ҳаққи бўлиб, уларга мулк қилиб берилиши керак. Агар булар масжид ёки болалар уйининг таъмирлаш ишларига ишлатиладиган бўлса, закот ва фитр садақаси адо бўлмайди. У жойдаги мутасаддилар тушган закот ва фитр садақасини фақир, мискинларга, етим болаларнинг эҳтиёжларига сарф қилсалар, жоиз бўлади.

Пошшохон Эшонхон қизининг
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар, китобидан