Мақолалар
Никоҳда розилик
- Подробности
- Бўлим: Оилам
- Чиққан санаси: 29 Март 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Ўғил ёки қизнинг розилиги бўлмасдан никоҳ қилса бўладими? Бизнинг фиқҳимиз ва шариатимиз бундай нарсага асло рухсат бермайди. Бу мавзуда Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бухорий ва ўнга яқин ҳадис китобларидаги баёни қуйидагича:
«Розилиги олинмагунча бева аёл билан, ўзидан изн олмасдан туриб ёш ва бокира қиз билан никоҳ қилинмайди». У ердаги саҳобийлардан бири шундай деди: «Ё Расулуллоҳ! Ёш қизнинг розилиги қандай бўлади?» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сукутидан» дедилар (Бухорий, Никоҳ 42).
Пайғамбаримиз буни айтган даврда ва маконда қиз фарзандлари оталарининг бир сўзи билан турмушга чиқишар эдилар. Пайғамбаримиз ушбу сўзни ўша замондаги эҳтиёждан келиб чиқиб айтганлар.
Бир аёл Ҳазрати Ойшанинг ҳузурларига кириб, шундай шикоят қиладилар: «Отам обрўйини орттириш учун мени укасинингўғли билан никоҳлади. Мен эса хоҳламайман». Ҳазрати Ойша: «Расулуллоҳ келгунларига қадар кутгин», дедилар ва ўтириши учун жой кўрсатди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташриф қилганлари заҳоти Ҳазрати Ойша унга аҳволни тушунтиради. Пайғамбаримиз зудлик билан қизнинг отасини чақиради ва турмуш қуриш масаласини қизнинг ўзига топширади.
У аёл шундай дейди:
«Ё Расулуллоҳ! Мен отамнинг бу никоҳини қабул қиламан. Фақат оталарнинг қизларини никоҳлашда бундай ўз хоҳишлари билан ҳаракат қилишга ҳаққи йўқ эканини билдириб қўйишни хоҳладим» (Насоий, НикоҳЗб).
Бу ривоятлар бизларга Расулуллоҳнинг бу мавзудаги ҳукмини билдирмоқда.
Абу Хурайрадан ривоят қилинишича, Ҳазрати Пайғамбар бир куни шундай дедилар:
«Аёл тўрт сабабдан бири учун никоҳланади: моли, насл-насаби, гўзаллиги ва диндорлиги, Сен диндорини танла барака топгур. Акс ҳолда қийинчиликка тушасан» (Бухорий, Никоҳ 15, Муслим, Родоъ, 53).
Гўзаллик, мол ва насл-насаб ҳам муҳим, аммо энг муҳими аёлнинг диндор бўлишидир. Бу ҳадиснинг шарҳи бобида Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу Билик - Бахтга элтувчи билим» китобида шундай дейилади: «Уйланишни хоҳлаган эркаклар шу тўрт аёлдан бири билан уйланадилар: бой, гўзал, аслзода ва тақво соҳиби бўлиши... Булардан қай бири яхши-лигини сенга айтай: бой аёлга уйлансанг, ўзингни унинг асирига айлантирасан, у молига ишониб, тили узун бўлади ва истаклари кўп бўлади, унинг хоҳишларини бажо келтиришингга тўғри келади. Гўзал аёлга уйлансанг, гўзаллик ўткинчи. Агар у аёлнинг гўзаллиги кўпчилик тарафидан эшитилган бўлса, тилларда достон бўлиб юради. Аслзодалиги ёки оқсуяклигига қараб уйлансанг, у буюк оила ичида кичкинадек, салобатсиз бўлиб қоласан. Лекин турмуш қурадиган аёлингтақво соҳиби бўлса, ҳар тўрт нарсани биргаликда қўлга киритасан. Орзуинг бойлик бўлса, у аёл сени тежамкорлик билан бойитади. Ахлоқи гўзал бўлса, гўзал кўринади. Аёлнинг гўзаллиги ва аслзодалиги унинг муомаласида ва ҳаракатларидадир. Шу сабабдан ҳам аёл танлашда ягона танловинг диндорлик бўлсин».
Аллоҳим уйланмаганларга ушбу ўлчовлар чегарасида оила қуришни насиб қилсин, оилали бўлганларнинг эса оилаларининг сифатини орттирсин. Амин.
Муҳаммад Амин Йилдиримнинг
"Никоҳ аҳлоқи" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар