Сайт бўлимлари
Зўравонлик хорлик келтиради
- Подробности
- Бўлим: Муаммолар
- Чиққан санаси: 03 Июнь 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Инсоният бор экан, тажрибалар давом этаверади. Чунки ҳали ечим ва натижалари тўла ё қисман маълум бўлмаган соҳалар бор. Аммо шундай соҳалар ҳам борки, уларда тажриба ўтказишга ўрин қолмаган. Зеро, уларнинг натижалари замонлар оша ҳал этилиб, жавоблари аниқ баён қилинган. Улар устида ҳар қанча тажриба ўтказилмасин, ундан бошқа натижага эришилмайди.
Тажриба ўтказишга ўрин қолмаган ана шундай соҳалардан бири инсонларнинг ўзаро муносабатлари соҳасидир. Мана, унинг масалаларидан баъзиларининг жавоби: "Яхши бўлсанг, ошингни ейсан, ёмон бўлсанг, бошингни"; "Зўрликнинг охири хорлик"; "Зулм зулмлар келтиради"; "Яхшилик унутилмайди"; "Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан".
Демак, бизда қай бир натижага эришмоқни истасак, унга олиб борувчи йўлнигина танлаш муаммоси қолган, холос.
Биз мусулмонлар дунёмиз саодатию охиратимиз ободлигини динимиз йўриқларисиз тасаввур қилолмаймиз. Зотан, у саодат асоси ҳисобланган адолатга, меҳр ва шафқатга чақиради. Пайғамбаримиз бундай дейдилар: "Барчага бирдай меҳрибон бўлмагунингизча комил имонли бўлолмайсиз".
Умуминсоният эътироф этган бирор фазилат йўқки, Ислом унга тарғиб қилмаган бўлса. Шунингдек, Ислом дини қайтармаган, шахсга ё умумбашариятга тахдид солувчи бирор ёмонликни топиб беролмайсиз.
Ислом дини яхшиликка тарғиб этиш ва ёмонликдан қайтариш билангина чекланиб қолмаган. Балки уларни амалда таъминлаш учун қатъий чора ва қонунларни ҳам жорий қилган.
Ислом дини қўполликни, ноҳақликни, кишиларга таҳдид этишни, бугунги кунда "террор" деб аталаётган зўравонликнинг барча кўринишларини қатъий инкор қилади ва инсонларни уларга қарши туришга чорлайди. Хусусан, бегуноҳ инсонларни қатл этишни, инсоний манфаатларини поймол қилишни, кексалар, аёллар ва гўдакларга зулмни, айбсизларни азоблашни, бу ишлар қандай баҳоналар билан қилинишидан қатъи назар, кескин қоралайди. Зеро, у меҳр ва шафқат динидир. Аллоҳ таоло махлуқотларидан бирортасига зулм қилишни кечирмайди.
Биз ана шундай динга амал қилган инсонлармиз.
Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 93 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар