Сайт бўлимлари
Никоҳ зарурати
- Подробности
- Бўлим: Мақолалар
- Чиққан санаси: 11 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Инсон нафақат дорулфанода, ҳатто дорулбақода ҳам ўз жуфтининг васлига эҳтиёжмандликсезиши ва жаннат аҳлларининг покиза ҳурлар висолига етишиши чин дунё саодатининг бир кўриниши бўлса, не ажаб. Муқаддас Қуръони Каримда бу ҳақда ўнлаб оятлар бор. Жумладан, Раҳмон сурасининг 56-оятида «У(жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркакларга қарашдан) тийгувчи (қиз)лар борки, уларга жаннат аҳлидан илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир», — дейилган. Муфассирлар таъкидлашларича, оятдаги тасвирланган жаннат ҳурлар ўта гўзал, баданли оппоқ, кўзлари катта-катта афифалардир. Улар ўзларига соҳиб бўлган жаннати шахсдан ўзгага назар ташламайдиган, хаёллари чалғимайдиган, аввал одам тугул инсу жинларнинг ҳам қўли тегмаган мастуралар бўлишаркан. Қарангки, инсон жаннатда ҳам бахти бутунликни аҳли оиласиз, покиза жуфтсиз ҳис эта олмас экан.
Ҳақ таоло одамзоднинг жинсий хоҳиш-иродасини оила қуриш орқали меъёрга солишни амр этган. Шу боис, ўз жуфти ҳалолидан ўзга билан кечувчи ҳар қандай жинсий муносабат кечирилмас гуноҳ бўлиб, жаҳаннамга элтиши шубҳасиздир. Зеро, муқаддас Қуръони Каримнинг «Раъд» сураси 38-оятида: «…Сиздан илгари ҳам (кўп) Пайғамбарлар юборганмиз ва уларга (ҳам) жуфтлар ва зурриётлар берганмиз…», — дея оила қуриш шартлиги уқдирилган. Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.: «Уйланиш менинг суннатимдир. Муҳаббатли, фарзанд туғадиган аёлларга уйланинглар, зеро мен қиёматда сизларнинг адаларинг кўплиги ила бошқалар олдида фахрланаман», — дея марҳамат этганлар.
Инсон гоҳида ўз теграсида дўсту қариндошларидан ҳам безиши, зада бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо, беадад оилалар ҳаётларини ўз жуфтисиз, зурриётларисиз тасаввур қила олмасликлари ОИЛА — буюк мўъжиза эканлигининг бир далолатидир. Зеро, муқаддас китобларда таъкидланганидек, «…никоҳ ила қурилган оила Аллоҳга қаршиларга, аввало шайтонга берилган қудратли зарба бўлиб, ҳалолга дарвозалари ланг очиқ, ҳаромга тақа-тақ ёпиқ қалъа мисолидир».
—Сир эмаски, ғарбнинг фаҳш-зинони ташвиқ этаётган салбий таъсири ўлароқ, айрим «замонавий» ёшлар никоҳ масаласига жиддий ёндошмаётирлар. Кейинги пайтларда бизда ҳам никоҳсиз, турмуш қурмасдан бирга яшайдиган «ҳамхона»лар пайдо бўла бошлади. Бу эса жамиятда фисқ-фужур ва насабсиз гўдаклар тобора кўпайиб бораётганлигининг асосий сабабидир. Мазкур таҳликанинг олдини олиш учун муслим ота-боболаримиз риоя этишган қайси ўгитлар мажмуига қулоқ тутишимиз мақсадга мувофиқ?
—Аввало, ота-боболаримиз Жаноби Ҳақнинг каломига қулоқ тутганлар. Ҳар бир болиғ инсон оила қуришни жоиз деб билагн ва никоҳнинг саодат дунёсига элтувчи дарвоза эканлигига ишонган. Шу боис ҳам, оила қуришнинг ҳар бир инсон учун зарурат эканлиги ҳақидаги Аллоҳ таоло амрлари муқаддас қуръони Каримнинг кўплаб оятларида ўз ифодасини топган. Жумладан, «Нур» сурасининг 32-оятида «Ўз оарларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир», — дейилган.
Аҳамият берган бўлсангиз, узоқ ўтмишда ота-боболаримиз нафақат ўз фарзандларини, ҳатто хизматкорларини ҳам уйлантиришни шарт деб билишган.
Инсоннинг бошқа жонзотлар каби жуфтга эҳтиёжманд этиб яратилгани ҳақида «Рум» сурасининг 21-оятида қуйидагича баён этилган: «Унинг оятларидан (яна бири) — У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир». Шунингдек, «Ва-з-зориёт» сурасининг 49-оятида «Сизлар эслатма-ибрат олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик», — дейилган.
Муқаддас Қуръони каримнинг кўплаб оятларида оиланинг муқаддаслиги, никоҳнинг зарурат эканлиги амр этилган ва шу боис икки дунёда саодатманд бўлишни истаган ҳар бир инсон турмуш қурмоғи жоиздир. Зеро, равзаи жинон васлини истовчи ҳар бир к иши дуоларида «Фурқон» сураси 74-оятда таъкидланганидек илтижо қиладилар. Яниҳ «Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфтау ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир».
Айрим оота-оналар Ғарб удумларига кўр-кўрона эргашиб, фарзандларининг ўз вақтида турмуш қуришларини назорат қилмайдилар. Бу билан эса фарзандларининг оила қурмасдан шаҳвоний бузилишларига сабаб бўлаётганларини англамайдилар. Унутмаслик лозимки, фарзанднинг турмушга қадар қилган гуноҳ хатта-ҳаракатларига охиратда аввало ота-оналар жавоб беришар экан. Айниқса, дабдабали тўй-ҳашам қимламан деб йиллаб йиғиниб, фарзанднинг тўғри йўлдан тойиб кетишига сабаби бўлиб қолмаслик лозим. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. «Никоҳнинг (тўйнинг) яхшиси енгилидир (яъни дабдабасиз, камсарфлисидир)», — дея марҳамат қилганлар.
—Ҳадисларда оила қуриш ҳақида қандай ибратли тавсиялар берилган?
—Қуйида Пайғамбаримз Муҳаммад с.а.в.нинг бир-бирига ҳамоҳанг бўлган қатор тавсияларини келтирамиз:
*«Оила қурмоқ менинг суннатимдир. Суннатимдан юз ўгирган мендан юз ўгиргандир!»
*«Аниқки, никоҳ менинг суннатимдир. Шу боисдан менинг ахлоқимни севган, менинг суннатимни суннат қилсин!»
*«Фақирликдан (камбағаллашиб қолишдан) қўрқиб оила қуришни тарк этган биздан (мусулмон) эмасдир!»
*«Қудрат соҳиби бўлган ҳар қандай киши оила қурсин!»
*«Сиздан ким нафақа беришга (ё ки жинсий муносабат қилишга) қодир бўлса, албатта оила қурсин. Чунки оила қуриш кўзни ҳаромдан жуда яхши асрайди. Фаржни (жинсий аъзоларни янада (ишончли тарзда) асрайди. Кучи нафақа беришга етмаган ҳар кимса эса рўза тутсин. Чунки, рўза шаҳватни кесади».
*Сизга дидингиздан ва номусингизни амин бўлган бирор киши келган замон қарамоғингиздаги ёки амрингизда бўлган қизни (ёки аёлни) у билан оила қурдирингиз. Бундай қилмасангиз ер юзида фитналар чиқиб, катта иғволар бўлади…» (Ҳадисларнинг мазмуни олинди)
Дарҳақиқат, никоҳ гўзал фазилатдир. Зеро, уйланган ҳар бир инсон динимизнинг ярмига риоя қилган бўлар экан.
Қуйида Имом Ғаззолийнинг «Никоҳ одоби» асарида келтирилган айрим ривоятлардан тегишли хулосалар чиқаришингиз мумкин. Ибн Аббос: «Инсоннинг ибодати фақат уйланганидан сўнг мукаммал бўлиб, охирига етади», деганлар. Шу боис, у балоғатга етган, етук хизматкорларини кўрган заҳоти: «Уйланишни орзу этсангиз уйлантирай», дерканлар. Зеро, «киши зино қилганда унинг қалбидан имон чиқиб кетар экан». Ибн Масъуд: «Агар ўлишимга ўн кун қолган бўлса ҳам уйланиб кетаман, чунки Аллоҳ ҳузурига бекор кетмайман», деган эканлар. Муаз Сабал оғир дардга чалиниб, ўлим тўшагида ётса-да, «О, мени уйлантиринг, Аллоҳнинг ҳузурига бекор кетмайин», деган эканлар. Ҳазрати Умар р.а.: «Мен фақатгина авлод кўрмоқ учун уйланаман», дея кўп бор уйланган эканлар.
Ривоят этишларича, ўта тақводор, аммо бу ҳаётдан уйланмай ўтган Бишр ибн Харс дунёдан ўтгач бир олимнинг тушига кириб шундай деган экан: «Жаннатда обрў-эътиборим қанча юксалса-да, уйланганлар даражасига етолмадим. Фоний дунёда даражаси гўёки мендан анча қуйида бўлган Абу Наср-ал Ҳилол ҳам жаннатда мендан етмиш маротаба юқори даражага эришди. Чунки у оила қуриб, уни тўғри бошқарган, ибодат қилиб, сабр-тоқатли бўлган эди».
Бир инсон Иброҳим Адҳамга шундай мурожаат қилди:
—«Нима учун хурсанд эмассан? Нега уйланмасликни танлаб, фақат тоат-ибодат қиляпсан?
—Сенинг оиланг учун қайғурганинг, менинг ибодатимдан устундир!
—Бу ҳолда уйланишингга нима тўсқинлик қилмоқда?
—Менинг аёлларга эҳтиёжим йўқ. Шунниг учун бир аёлни ҳам беҳудага алдамоқчи эмасман».
Айтишларича, «Уйланганнинг уйланмагандан учтунлиги, ҳаракатчаннинг дангасадан устунлиги кабидир. Уйланганнинг бир ракаат намози, уйланмаганнинг етмиш ракаат намозидан устун» экан.
Имом Ғаззолий уйланишнинг фойдаси оилани боқиш, унга бош бўлиш, оила аъзоларининг ҳақларини адо этиш, улардан етган баъзи камчиликларга сабр қилиш, камчиликларни тузатиб тўғри йўлга солиш, эътиқодли қилиш, ҳалол ризқ топиш учун меҳнат қилиш, фарзандларни ибратли тарбиялаш кабилардан иборат эканлигини таъкидлаган.
Дарҳақиқат, оила қуриш роҳат-фароғатда яшашнинг ягона фазилатли йўли эканлиги шубҳасиздир.
—Юқорида оила қуришнинг кўплаб фазилатлари келтирилди. Аммо жисмонан заиф, шаҳвоний рағбатсиз инсонлар ҳам турмуш қуришлари мақсадга мувофиқми?
—Шариатда уйланиш ҳукми беш хил бўларкан:
1.Уйланиши фарз (қилиш қатъий талаб қилинган, қилмаса катта гуноҳкор бўладиган иш) бўлган киши. Уйланмаса зино (нотўғри жинсий алоқа)га кетиши аниқ. Уйланиш оилани боқишга қодир ва хотинга зулм қилмайдиган кишилар учундир. Бундайлар уйланмасалар катта гуноҳкор бўлурлар.
2.Уйланиш вожиб (қилиш талаб қилинган, килмаса гуноҳкор бўладиган иш) бўлгшан киши. Уйланмаса, зинога кетиб қолиш хавфи бор, уйланса хотинни боқа олади, унга зулм қилмавйди. Бундай кишилар уйланмасалар гуноҳкор бўлурлар.
3.Уйланиш суннат (қилса савоб, қилмаса суннатга хилоф бўладиган иш) бўлган киши. Уйланмаса ҳам ўзини зинодан сақлай олади. Уйланса, хотинни боқишга ва унга зулм қилмасликка қодир. Бундай кишилар уйлансалар савоб, Пайқамбар алайҳиссалом суннатларига амал қилган бўлиб, мабодо уйланмаса гуноҳкор бўлмайди. Ушбу ҳолат аслдир. Шунга кўра уламолар уйланиш суннатдир, едб иттифоқ қилганлар.
4.Уйланиш ҳаром (қилмаслик қатъий талаб қилинган иш) бўлган киши. Уйланса хотинини боқа олмайди, унга зулм қилиши аниқ, жинсий алоқага қодир эмас. Бундай кишиларнинг уйланиши ҳаром. Агар жинсий алоқага қодир бўлса-ю, уйланашга маблағи бўлмаган кишиларга жаноб Пайғамбаримиз с.а.в. маблағ топгунга қадар рўза тутишни тавсия этганлар. Зеро, рўза кишининг шаҳватини кесади.
5. Уйланиш макруҳ (қилса гуноҳкор бўлиши мумкин бўлган иш) бўлган киши. Уйланса хотинни боқа олмаслик ёки жинсий алоқага ярамаслик эҳтимоли кўпроқ бўлган кишилардир.
(Уйланишнинг шаръий ҳукми «Оила ва шаръий никоҳ одаблари»дан олинди).
Кўпчиликда жинсий эҳтиёж яширин тарзда бўлишини англаган ҳолда, ўзини «мижози суст», деб билган ҳар бир киши аввало шифокор мутахассис билан маслаҳатлашишлари мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ўктам МУҲАММАД МУРОД
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 255 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар