1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Никоҳсиз турмуш ҳақида

САВОЛ: Бир таниш дугонам бир йилдан бери турмуш ўртоғи билан никоҳсиз яшайди. Сабаби у иккинчи хотин. Домла шуни рўкач қилиб, уларга никоҳ ўқимаяпти. Яқинда фарзанд кўриши мумкин. Дугонам эса, никоҳсиз фарзанд кўришни истамайди. Шу вазиятда нима қилиш керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳозирги кунда иккинчи хотин олаётган эркаклар аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бузаётганлиги, иккинчи хотинликка ёшроғини топиб олиб, у билан бирга бўлиб кетиб, аввалги оиласи ва болаларига мутлақо қарамай қўяётганлари ва яна бошқа кўпгина мулоҳазаларни эътиборга олиб, билишимизча, имом домлалар иккинчи никоҳни қилмай туриш маъносида билиттифоқ бўлишган.
Шу гап борлигини камина ходимингиз ҳам эшитгандим. Кўпинча кишиларимиз шариат берган рухсатлардан фойдаланишга жудаям ишқибоз бўлишади-ю, лекин шариат кўрсатган мажбуриятларни адо этишдан мутлақо бош тортишади. Бу ҳозирги кунда баъзи бир кишиларнинг хотин устига хотин олиши маъносида ҳам содир бўлаётгани аниқ.
Иккинчи хотинга рухсат экан, деб рухсатдан фойдаланишни динга рўкач қилишади. Лекин иккинчи хотин олиш билан боғлиқ бўлган диний мажбуриятларни мутлақо ўйлашмайди. Иккинчи хотин олиш қоидаси деган гап йўқ. Иккинчи хотинга эҳтиёжи тушганда шариат қоидаларига мувофиқ хотинлар ўртасида адолат қилиш шарти билан Аллоҳ таоло рухсат берган. «Иккинчи хотиндан туғилган бола валади зино бўладими?» деганларга никоҳнинг шартларини тўлиқ бажариб, никоҳ боғланган бўлса валади зино бўлмайди, дейишади. Никоҳсиз алоқадан туғилган бола эса, валади зино бўлади. Чунки унинг дунёга келишига сабаб бўлган эркак ва аёл зино қилган бўлса, улардан туғилган фарзанд шундай деб аталади. Шунинг учун, аёл бўлсин, эркак бўлсин бу каби ҳаром ишлардан сақ-ланиши лозим.
Саволда айтилаётган вазиятда икки тараф катта гуноҳ содир этган. Аёл никоҳсиз фарзанд кўришни истаса-ю, истамаса, нафсини тийиши керак эди. Тезда никоҳдан ўтишлари лозим.
Аллоҳ таоло шу нарсаларни яхши тушуниб амал қилишликни насиб этсин. Валлоҳу аълам.

Ҳозир сайтимизда 105 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ