1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Тафриқ - эр-хотинни ажратиш сеҳри ва унинг муолажаси

Тафриқ - эр-хотинни ажратиш (ёки бир-биридан совутиш) учун,  ёки икки дўст ё шерикнинг ўртасига душманлик ва совуқлик солиш сеҳридир.

 Турлари:

1. - Она ва болани бир-биридан ажратиш;
2. - Ота-болани ажратиш.;
3. - Ака-укани ажратиш;
4. - Дўст-биродарни бир-биридан ажратиш.
5. - Кишининг тижоратдаги шериги билан ўртасини ажратиш;
 6. - Эр-хотинни ажратиш,  ажратиш сеҳрининг ушбу тури энг ҳатарлиси ва энг кўп   тарқалганидир.

Тафриқ сеҳрининг аломатлари:

1. - Тўсатдан аҳволнинг муҳаббатдан бузғу-адоватга айланиши;
2. - Ўрталаридаги шак-шубҳанинг кўплиги;
3. - Узр сурамаслик;
4. - Жанжалнинг сабаби гарчи арзимас бўлсада,  уни катталаштириб юбориш;
5. -  Хотиннинг эри  кўзига бошқача куриниши,   эрнинг хотини  кўзига бошқача куриниши.  Эр хотинини ҳунук манзарада кўриши - ваҳоланки,  хотини бунинг акси бўлиши мумкин - ҳақиқатда эса,  сеҳрнинг муваккал (вакил қилинган) шайтони аёлни ҳунук ҳолатда кўрсатади.  Аёл эса эрини қўрқинчли,  ҳайбатли манзарада кўради;
6. - Сеҳр қилинган киши иккинчи тарафнинг қилаётган ҳар бир ишини ёқтирмаслиги;
7. - Сеҳр қилинган киши иккинчи тараф ўтирган жойни ёқтирмаслиги.  Эркак киши уйидан ташқарида ўзини табиий,  эркин ҳолатда ҳис қилса,  уйга кирганида қаттиқ сиқилишни ўзида ҳис қилади.

Ҳофиз ибн Касийр раҳматуллоҳ айтадилар: «Сеҳр билан эр-хотиннинг ажралиб кетишига сабаб эр ёки хотиннинг ҳаёлига ёмон манзара ёки ёмон хулқ каби ажралишни тақазо этадиган сабабларнинг келиши сабаб бўлади». (Ибн Касийр 1 ж\ 144с)тафсири.

•    Тафриқ сеҳри қандай содир бўлади?

Сеҳр қилмоқчи бўлган киши сеҳргар (яъни фолбин)нинг ҳузурига боради-да ундан фалончи ва унинг аёли ўртасига тафриқа (яъни ажралиш) солишни сўрайди.  (Аллоҳ асрасин бундай ифлосликдан,  зеро мана шу иш билан киши диндан чиқиб,  кофир бўлади ).  Сеҳргар ундан сеҳр қилинаётган кишининг ва унинг онаси исмини сўрайди.  Сўнгра эса асари (изи,  бирор тегишли нарсаси,  мисол учун - сочи,  кийими,  дўпписи,  ёки расмини ва ҳ.к.ларни талаб қилади.  Агар сўраган ушбу нарсаларнинг бирортасини келтириб бераолмаса,  масалан сувга ёки тупроқ ва шу каби нарсаларнинг бирига сеҳр қилиб (ўқиб) беради ва уша сеҳрланаётган киши утиб юрадиган йўлга сепишни буюради.  Агар у шу нарсани босиб ўтса,  ёки унинг таоми ёки ичимлигига қўшиб едириб юборса,  сеҳр тегиши мумкин.

•    Давоси:

Сеҳрнинг давоси (яъни муолажа қилиб ботил этиш) уч босқичда кечади:
•    Биринчи босқич: Муолажа аввалидаги босқич:

1    -Покиза,  имоний об-ҳаво (муҳит)ни  ҳозирлаш. У муолажа бўлаётган уйдаги суратлар (жонли нарсаларнинг сурати,  хоҳ чизилган,  хоҳ фотосурат бўлсин) ва тимсоллар (жонли нарсаларнинг ҳайкали ва ўйинчоқлар қабилар)ни малоикалар муолажа вақтида уйга киришлари учун олиб ташланади;
2    -Беморнинг ёнидаги тумор ёки тилсим (кўзмунчоқ каби касалликдан сақлайди деб осилган буюмлар)ни олиб ёқиб юбориш;
3    -Муолажа қилинаётган ер мусиқа ва чолғу асбоблари (телевизор,  радио каби нарсалар) дан ҳоли бўлмоқлиги;
4    -Муолажа ўрнида шариатга хилоф ишлар бўлмаслиги лозим,  масалан,  тилла тақиб олган эркак киши,  ёки очиқ-сочиқ (парда,  ҳижобсиз) аёл,  ёки тамаки чекаётган кишининг бўлмаслиги каби;
5    -Бемор ва унинг аҳли оиласига шариатдаги тўғри, соф имон тушунчасидан шароит тақазосига кўра тушунтириб бериш;
6    -Ҳолатни аниқлаш (ташҳис қўйиш);

Беморга ташҳис қўйиш учун бир қанча саволларни бериш ва бу билан сеҳрнинг аломатларини аниқлаш лозим.  Масалан:

а)    - Аёлингизни - гоҳида - ҳунук манзарада кўрасизми?
б)    - Арзимас сабаблар билан келишмовчилик,  тескарилик бўлмайдими?
в)    - Уйдан ташқарида ўзингизни эркин ҳис қилиб, уйга киргач сиқилишни
сезасизми?
г)    - Мужомаат (эр-хотинлик) вақтида эр ёки хотинда сиқилиш, кунгил ғашлик бўладими?
д)    - Эр ёки хотин уйқусида чўчиб,  ёки дахшатли тушлар кўрадими?

Ушбу каби саволларни берилганда икки ёки ундан кўп аломатлар топилганида муолажа қилиш лозим бўлади;

7    -Муолажани бошлашдан аввал (намозга олингандек таҳорат олиб,  муолажа хонасида бўлганларга ҳам таҳорат қилишни буюриш;
8 -Агар бемор аёл киши бўлса,  токи шаръий либосини кийиб,  муолажа вақтида бадани очилиб кетмаслиги учун либосларини маҳкам боғлаб олмагунича муолажани бошламаслик;
9 -    Шариатга номувофиқ кейинган аёлни муолажа қилинмайди,  (номаҳрамлар ҳузурида) юзи очиқ бўлса, ёки ҳушбўйлик сепган бўлса, ёки тирноқларига кофирларга ўхшаб лак (бўёқлар) суртган бўлса ва шу каби ношаръий тусанган бўлса;
10    - Аёл кишини бирор маҳрами билангина муолажа қилиш;
11    - Бемор аёл киши бўлса,  муолажа устига маҳрамларидан бошқа бирон кимсани киритмаслик;
12    - Кучига ишониб, илму ақлига суянмаслик, қувватни Аллоҳдан деб билиб, ягона Аллоҳдангина мадад сўраб муолажага киришишлик лозимдир.


•   Иккинчи босқич: Илож (Муолажанинг кайфияти: Муолажа қилаётган киши қўлини касалнинг бошига қўйиб, тартил(яъни тажвид) билан ушбу (Қуръон оятларидан бўлмиш) «Руқия»ни (яъни дам солиб ўқиладиган дуони араблар руқия деб аташади),  беморнинг қулоғига эшиттириб ўқийди:
(Ушбу «Руқияга эътибор беринг, чунки сеҳрни муолажа қилинаётган аксар ҳолатларда ушбу «Руқия»дан фойдаланилади).

Аъузу биллаъҳи минаш шайтонир рожийм.
1. - Фотиҳа сураси (тўлиқ);
2.    - Бақара сураси; 1-5 оятлар (Алиф, лом, мим... дан.... муфлиҳун»деб тугаган оятгача);
3.    - Бақара; 102 оят («Ваттабаъу... дан... яъламўн»гача);
4.    - Бақара; 163-164 оятлар («Ва илаҳукўм... дан... яъқилўн» гача);
5.    - Бақара; 255 оят («Аллоҳу... дан... Аъзийм», гача);
6.    - Бақара; 285-286 оятлар(«Аманаррасул... дан... кафирийн»гача);
7.    - Ол-Имрон; 18-19 оятлар («ШаҳидАллоҳ... дан... хйсаб» гача);
8.    - Аъроф; 54-56 оятлар («Инна роббакўм... дан... муҳсинийна» гача);
9.    - Аъроф; 117-122 оятлар («Ва авҳайна... дан... Ҳарун» гача ). Ушбу оятлардаги 120  оят кўп такрор қилинади;
10.    - Юнус; 81-82 оятлар («Қола Муса...  дан... мужримўн» гача).  81 оятдаги «Инналоҳа са юбтилуху» ояти кўп такрорланади;
11. - Тоҳа: 69 оят («Иннама... дан... ата» гача). Ушбу оят ҳам кўп такрорланиши лозим;
12. - Муъминун; 115-118 оятлар («Афаҳасибтум... дан... рохимийн» гача).  13. - Соффат; 1-10 оятлар («Вассоффати... дан... сақиб» гача);
14. -    Аҳқоф; 29-32 оятлар («Ва из сорофна... дан... мубнин» гача);
15. -    Раҳмон; 33-36 оятлар («Ямаъшарал жин... дан... туказзибан» гача);
16. -    Ҳашр; 21-24 оятлар («Лав анзална... дан... Ҳақийм» гача);
17. -    Жин; 1-9 оятлар («Қўл увхия... дан...  росода» гача);
18. -    Ихлос (тўлиқ );
19. -    Фалақ (тўлиқ) Ушбу сурадаги 4-оятни такрор - такрор ўқилади;
20. -    Ан-Нос (тўлиқ).

Ушбу «Руқия»ни беморнинг қулоғига баланд овоз билан ўқилгач, учта ҳолатдан бири рўй беради:

• Биринчи ҳолат:
 Касал ҳушдан кетиб (қаттиқ уйқу ҳолати),  унинг тилидан сеҳрга вакил этилган,  (яъни муваккал) жин гапира бошлайди.  Шу вақт жин билан жин теккан кишига қандай муомала қилинса,  шундай муомала қилинади.  Бу ҳақда мен «Виқоятун инсон минал жин ваш шайтон» номли китобимда батафсил маълумот бериб ўтганман (яъни «инсоннинг жин ва шайтондан қандай сақланиши» номли китоб).  Гапнинг чўзилиб кетишидан Қўрқмасам,  ушбу ўринда бу ҳақда келтирган булардим.  Ўша китобга мурожаат қилинсин!
Аммо жинга бир неча савол бериш мумкин:
1    - Исминг нима? Қайси динга мансубсан? яъни дининг нима? Саволга жавоб берса, унинг динига қараб муомала қилиш лозим.  Агар мусулмон бўлмаса,  унга Исломни тушунтириш,  агар мусулмон бўлса,  у ҳолда сеҳргарга хизмат қилиши Исломга тескари ва Исломда ҳаром эканини унга тушунтириш керак.
2    - Сеҳрнинг ўрни қаерда экани ҳақида сўрашди,  аммо токи унинг гапи рост экани маълум бўлмагунча уни тасдиқламаслик лозим.  Агар жин сеҳр фалон ерда деса,  у ерга сеҳрни топиб келтиришга бир кишини юбориш лозим,  агар топа олмаса,  жин ёлғончи бўлади.  Чунки,  жинлар ёлғонга серобдир.
3    - Жиндан сеҳрга вакил этилган бир ўзими,  ёки ёнида бошқаси ҳам борми? шу ҳақда сўрашди лозим,  агар унинг ёнида бошқа жин бўлса,  уни ҳозир қилишга буюрилади ва у билан «Виқоя» китобида айтилгандек гаплашилади.
4    - Гоҳида жин сизга фалончи киши сеҳргарнинг (фолбиннинг) олдига бориб мана шу сеҳрни қилиб беришини сўради,  деб баъзи инсонларнинг номини айта бошлайди.  Ушбу ҳолатда зинҳор-базинҳор жиннинг гапини тасдиқлай кўрманг,  чунки у инсонлар ўртасига бузуғу-адоват солмоқни истайди.  Шариатда унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.  Чунки у фосиқ (яъни итоатсиз, гуноҳкор)дир.  Унинг фисқи (гуноҳи) равшан,  у сеҳргарга хизмат қиляпти.  Аллоҳ таоло айтади:
«Эй имон келтнрганлар,  агар ҳузурингизга бирор фосиқ ҳабар олиб келса, аниқ билмай туриб қавмга етгазманг! Қилган ишларингизга пушаймон қилишларинг мумкин”(ал-Ҳужрот 6 оят).
Агар жин айтган ерда ҳақиқатан сеҳр бўлиб,  уни топсангиз,  сувга ушбу оятларни ўқинг:
1    - Аъроф; 117-122 оятлар(Ва авҳайна... дан    Ҳарун» гача);
2    - Юнус; 81-82 оятлар(«Қола Муса,... дан... мужримўн» гача);
3    - Тоҳа; 69 оят «Иннама сонаъу... дан... ата»... гача).
Идишга сув солиб сувга Қуръон отяларини ўқиётганингизда оғиздан чиқаётган нафасингиз   сувга тушиб,  уни тебратиб турсин.  Сўнг ўша сеҳр (иссиқ-совуқ қилинган буюм)ни хоҳ у қоғоз бўлсин,  хоҳ ҳушбўйлик бўлсин,  ёки бошқаси уни ушбу сувга солиб ювилади ва сувни одамлар юрадиган йўлдан узоқроқ ерга сепиб юборилади.
Агар жин беморга сеҳр ичирилган,  деб айтса,  бемордан сўралади,  агар бемор меъдада кўп оғриқ сезаётган бўлса,  жин рост айтган,  акс ҳолда у ёлғончидир.
Агар жин рост айтгани маълум бўлиб,  беморнинг ичидан чиқиб кетишига ва бошқа унга қайтиб кирмасликка,  кўнса,  юқоридаги оятларни ва уларга қўшиб,  «Бақара» сурасидаги 102- оятни сувга ҳар бирини етти мартадан ўқиб,  берасиз.  Сеҳрланган киши ушбу сувни тонгда ва кечқурун етти кун ёки ундан кўпроқ вақт мобайнида ичади.
Агар жин айтсаки,  бемор сеҳрни босиб ўтган,  ёки унинг бирор нарсаси,  (сочи,  ёки кийимига ёки расмига)сеҳр қилинган деса,  юқорида зикр этилган оятларни сувга ўқиб берилади ва ундан бемор ичади ва етти кун мобайнида шундай дам солинган сувга ғусул қилади,  аммо ҳаммомдан ташқарида чўмилиши,  тушган сувни эса масалан кўчага ёки сув йўлларидан бошқа ерга тўкиб юбориши лозим.  Бу иш (яъни дам солиб чўмилтириш) токи оғриқ қолгунча такрор қилиниши ҳам мумкин.
Сўнгра жинга танадан чиқишни ва бошқа қайтиб кирмасликни буюриб,  ундан ахд-паймон («Виқоя» китобида айтилгандек) олинади ва чиқишга буюрилади.
Сўнгра бир ҳафтадан сўнг бемор яна бир бор муолажа қилаётган кишига учрашади ва унга яна бир бор «Руқия» ўқиб кўрилади.  Агар ҳеч нарса сезмаса,  Алҳамдулиллохки,  сеҳр ботил бўлгандир.  Агар бемор яна ҳушидан кетиб жиннинг ёлғончилиги маълум бўлса,  ундан нега чиқмаганлиги сўралади.  Унга юмшоқлик билан муомалада бўлиш лозим.  Агар у айтилганларни бажарса,  Алҳамдулиллох! Акс ҳолда Қуръон ўқиш,  уриш ёки бошқа азоблаш турлари билан унга муомала қилинади.
Агар бемор ўқилганда ҳушдан кетмаса-ю,  аммо аъзолари учса,  ёки титраса,  ёки бошқа (жин борлиги) аломатлари бўлса,  беморга бир соат мобайнида «оятул курсий» ёзилган аудио кассетани бир кунда уч марта бир ой давомида эшитиши учун берилади.  Бир ойдан сўнг яна бир бор «Руқия»ни ўқилади,  ё бемор Аллоҳ хоҳласа,  шифо топган бўлади ёки аломатлар ҳали ҳам бўлса,  беморга «соффат»,  «Ёсин»,  «Духон»,  «Жин» суралари ёзилган кассетани бир кунда уч мартадан уч ҳафта эшитиши учун берилади.  Аллоҳнинг изни билан шундан сўнг шифо топади.  Акс ҳолда яна муолажа муддатини чўзиб оятларни эшитади.

•   Иккинчи ҳолат:
Бемор «Руқия»ни ўқиш асносида чайқалиш (бошнинг айланиши),  ёки титраш,,  ёки, бЎшашиб кетиш,  ёки қаттиқ оғриқни ҳис қилади. Аммо ҳушидан кетмайди.  Ушбу ҳолатда беморга «Руқия»ни уч бор такрор ўқилади, агар ҳушдан кетиб,  тилидан муваккал жин гапирса,  биринчи ҳолатдагидек муомала қилинади,  агар ҳушдан кетмаса-ю,  аммо титраш ва оғриқ енгиллашиб,  пасая борса беморга «Руқия»ни 3 кун ёки 7 кун,  ёки 9 кун ўқиш лозим,  Аллоҳ таолонинг изни билан тез орада шифо топади.  Агар бемор тузалмаса ушбуларни қилиш лозим:
1    - Аудио кассетага Қуръондаги «Соффат» сурасини бир марта тўлиқ ёзилиб,  сўнгида «оятул курсий»(Бақара 255 оят)ни қайта-қайта ёзилади.  Ушбу ассетани бемор бир кунда уч марта Эшитади
2    - Намозни жамоат билан ўқийди. (Эркак киши имкон қадар масжидга чиқиб ўқийди, аёл киши уйда жамоат билан ўқишга ҳаракат қилади. Иккидан ортик киши арабларда кўпчилик,  яъни жамоат ҳисобланади);
3    - Бомдод намозини ўқигач, 100 марта «Ло илаҳаилла-л-лоҳуваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кўлли шайъин қодир».  Зикрини ўқийди.
Ушбу амалларни бир ой муддат ичида бажаради. Шуни назарда тутиш лозимки,  оғриқлар беморда аввалги ўн кунда,  ёки тахминан ўн беш кунда зўраяди,  сўнгра ойнинг охиригача босқичма-босқич камая боради.  Ойнинг охирида оғриқ тугагач,  беморга яна бир бор «Руқия»ни ўқилади.  Агар Аллоҳ хоҳласа,  - ҳеч нарса сезмаса,  демак сеҳр ботил бўлган бўлади.  Гоҳида ой мобайнида чўзилиши ва беморнинг кўксида қаттиқ сиқилиш давом этиши мумкин.  Шундаи сўнг беморга уч марта «Руқия»ни ўқилади - Аллоҳ хоҳласа - уйқуга кетиб,  тилидан муваккал жин гапира бошлайди,  мана шунда биринчи ҳолатда айтиб ўтганимиздек у билан муомалада бўлинади.

•    Учинчи ҳолат:
Учинчи ҳолат бу касалнинг «Руқия»ни ўқиш асносида ҳеч нарсани ҳис қилмаслиги.  Бундай ҳолатда яна бир бор беморда аломатлар ҳақида сўралади. Агар беморда «сеҳр ёки жин тегиш» аломатлари топилмаса,  демак у сеҳрланган ҳам,  жин теккан ҳам эмасдир.  Янада ишонч ҳосил қилмоқ учун унга уч бор «Руқия» ни ўқиб кўриш мумкин.
Агар беморда аломатлар топилса-ю,  унга «Руқия»ни ўқилганда ҳеч нарсани сезмаса,  - бу эса жуда кам бўлади - у ҳолда унга ушбу вазифаларн топширилади:
1   -   Аудио кассетага «Ёсин»,  «Духон»,  ва «Жин»,  сураларини ёзиб беморга  ушбу сураларни бир кунда уч марта эшитиш буюрилади;
2 - Бир кунда бемор 100 марта ёки ундан-да кўпроқ «Истиғфор» айтиши (яъни гуноҳларининг кечирилишини Аллоҳдан сўраб,  «Астағфируллох» калимасини айтиши) лозим;
3 - Бир кунда 100 марта ёки ундан кўпроқ «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи» калимасини ўқийди.  Ушбу вазифаларни бир ой муддат бажаргач,  беморга «Руқия»ни ўқилади ва аввалги икки ҳолатдагидек муомала қилинади.

 Муолажа босқичларининг учинчиси:
Муолажадан кейинги босқичи.

Азиз муолиж! (яъни даволовчи шахс).
Агар Аллоҳ беморга сизнинг қўлингизда шифо бериб,  бемор саломатлик топса,  Аллоҳга ҳамду-сано айтинг-ки,  зеро ушбу нарсага сизни Аллоҳ муваффақ қилгандир.  Аллоҳ сизни яна шундай яхшиликларга сабаб қилиши учун янада Аллоҳга муҳтож эканингизни ҳис қилишингиз лозим.  Аммо бу иш сизни туғён ва такаббурликка кетишингизга сабаб бўлиб қолмасин! Аллоҳ таоло айтадики:
«Роббиларингиз: «Агар шукр қилсангизлар сизга (неъматларимни) зиёда қилурман,  гарчи куфр қилсаларингиз албатта,  азобим ыаттиыдир!» деб эълон қилди».
Ушбу босқичда беморни қайта сеҳр қилишлари мумкин.  Чунки сеҳр (яъни иссиқ-совуқ) билан шуғулланиб юрувчилар беморнинг бирор муолижнинг ҳузурига даволангани борганини билиб қолсалар,  дарҳол сеҳргарнинг ҳузурига яна сеҳрни янгилаш мақсадида чопиб борадилар.  Шунинг учун ҳам бемор муолажа қилинаётганини бирор кишига билдирмаслиги лозим.  Ҳар қандай ҳолатда ҳам беморга ушбу муҳофаза воситаларини айтиш лозим:

1    - Намозларни жамоат билан ўқиш;
2    - Қўй ва қушикларни эшитмаслик;(чунки бу иш шайтонни семиртиради);
3    - Уйқудан аввал таҳорат олиш ва «Оятул-курсий» ни ўқиш;
4    - Ҳар бир иш олдидан «Бисмиллаҳ»ни айтиш;
5    - Бомдод намозидан сўнг: « Ла илаҳа илла-л-лоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр» ни 100 марта ўқиш;
6    - Ҳар куни Аллоҳнинг китобидан ўқиб туриш,  агар ўқишни билмаса,  тинглаш;
7    - Солиҳ кишиларнинг суҳбатида бўлиб туриш;
8    - Тонгда ва тунда ўқиладиган зикр ва дуоларни тарк қилмасдан ўқиб туриш.

Тафриқ сеҳрини муолажа қилинишига бўлиб ўтган воқеалардан намуна

Биринчи воқеа:
«Шаквон» номли жин.

Бир аёл эрини жуда ёмон кўрар эди.  Ундаги сеҳрнинг аломатлари очиқ-ойдин билиниб турар,  ҳатто эрининг уйида юраги сиқилиши у ёқда турсин эрини кўрса эзилиб етарди.  У эрини дахшатли,  қўрқинчли,  гўё ваҳший ҳайвонни кўраётгандек кўрарди. Сўнгра эри аёлни Қуръон билан муолажа қилувчиларнинг бирига олиб боради.  Аёлнинг тилидан жин гапириб,  бу аёлнинг ичига сеҳр йўли билан кириб олганини ва эр-хотинни бир-биридан ажратмагунча чиқмаслигини айтади.  Муолиж жинни кўп уради,  лекин у асло таслим бўлмайди. Эрининг айтишича у муолиж ҳузурига аёлини бир ой давомида олиб боради.  Охир жин эрига агар аёлини талоқ қилса - битта талоқ бўлса ҳам, аёлнинг ичидан чиқишини айтади.  Афсуски эр бу талабга жавобан аёлини бир талоқ қилади.  Сўнг «ражъат» (талоғидан қайтиб ярашиш,  аммо бари бир бир талоқ воқеъ бўлади) қилиб олади.  Аёл ушбу воқеадан сўнг бир ҳафта шифо топгандек юради.  Аммо кейин яна ҳолат қайтарила бошлайди.  Эндиги сафар эри аёлни менинг ҳузуримга (яъни Ваҳийд Абдуссалом Болий ҳузурларига) олиб келди.  Қуръон оятларини у аёлга ўқиганимда,  аёл ҳушидан кетди,  ва ушбу суҳбат бошланди.  Мен жуда қисқа қилиб келтираман:
Мен: “Исминг нима?” - деб сўрадим.
У: “Шаквон” - деб жавоб берди.
Мен: “Дининг нима?” Шаквон: “Насроний”.  Мен: “Нега бу аёлнинг ичига кирдинг?”.
У: “У билан эрини ажратмоқчиман!”
Мен: “Сенга бир нарсани тушунтираман,  қабул этсанг Аллоҳга ҳамд бўлсин! Қабул этмасанг ихтиёр сенда”.
У: “Овора бўлма,  мен ҳеч қачон бу аёлнинг ичидан чиқмайман,  эри бу аёлни фалончи ва фалончи муолижларга олиб борган”.
Мўнозаралардан сўнг Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки,  у Исломни қабул қилди.  Мен: “Сен ростдан ҳам Исломни қабул қилдингми,  ёки бизни алдаяпсанми?” У: “Сен мени бирор нарсага мажбурлай олмайсан,  мен қалбимдан мусулмон бўлдим”.  Мен: “Нима бўлди?”
У: “Ҳозирда рўпарамда бир тоифа насроний жинлар туришибди ва мени қўрқитишаяпти,  мени ўлдиришларидан қўрқаяпман.
Мен: “Бу ишнинг қўрқинчли ери йўқ,  агар сен ҳақиқатан мусулмон бўлганинг рост бўлса,  биз сенга кучли бир қурол берамиз,  у билан сенинг ёнингга бирон-бир жон яқинлаша  олмайди.
У: “У ҳолда ҳозироқ Беринг”.
Мен: “Йўқ,  суҳбатимиз сўнггида”.
У: “Энди нима қилшимни истайсиз?”
Мен: “Агар ҳақиқий мусулмон бўлган бўлсанг,  тавбанг мукаммал бўлиши учун зулмни тўхтатиб,  бу аёлнинг ичидан чиқиб кетишинг лозим”.
У: “Ҳа,  исломни қабул қилдим,  аммо сеҳргардан қандай қутиламан?”
Мен: “Агар айтганимни қилсанг, бу жуда осон!” У: “Ҳўп”.  Мен: “У ҳолда айт,  сеҳр қаерда?”
У: “Аёл яшайдиган уйнинг ичида,  аммо мен сеҳр ўрнини аниқ айтиб бера олмайман,  чунки сеҳрни қўриқловчи бир жин у ерга вакил қилинган. Сеҳрнинг ўрни маълум бўлгач,  у сеҳрни бошқа ерга кўчириб қўяди”.
Мен: “Неча йилдан бери сеҳргарга хизмат қиласан?”
У: “Ўн ёки йигирма - менинг ҳаёлимдан кўтарилибди - йилдан бери.  Бу аёлдан ташқари учта аёлнинг ичига кирганман - деб,  ўша уч аёлларни қандай азоблаганлари воқеасини гапириб берди.  Унинг рост гапираётгани маълум бўлгач,  мен унга: “Биз сенга ваъда қилган қуролингни о л” - дедим.
У: “Нима у? Қани у?”
Мен: «Оятул-курсий»! Агар ёнингга бирор жин яқинлашса,  ушбу оятни ўқисанг қочиб кетади”, Ёд оласанми? У: “Ушбу аёл бу оятни кўп ўқиганидан,  ичида эшитавериб ёдлаб олганман.  Сеҳргардан қандай қутиламан?”
Мен: “Ҳозир бу ердан чиққач Макка томонга қараб йўл оласан ва у ердаги муъмин жинлар орасида яшай бошлайсан”.
У: “Лекин шунча гуноҳларни қилганимдан  кейин ҳам Аллоҳ мени қабул қилармикан? Мен бу аёлни кўп азобладим.  Бу аёлдан илгари бошқа аёллар ичига кириб уларни ҳам азоблаганман”.
Мен: “Ҳа,  Аллоҳ таоло шундай деган:
«Айтинг,  эй Пайғамбар : «Эй (гуноҳ ва маьсиятларни қилиб) ўз жонига (зулм қилиб) исроф қилган бандаларим,  Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар, албатта Аллоҳ жаъми гуноҳларни мағфират қилур,  зеро у Јофур (гуноҳларни | мағфират қилувчи) ва Раҳмий (муъмин бандаларига раҳм қилувчи) дир («Зумар сураси 53 оят)” деб ўқиб бердим,  Шаквон йиғлай бошлади.  Сўнгра: “Чиқиб кетганимдан сўнг азоблоаримга менинг номимдан ушбу аёлдан узр сўраб қўйинглар (мендан рози бўлсин)” деди.  Сўнг бошқа қайта одамлар ичига қайта кирмаслик ва сеҳргарнинг ёнига қайтиб бормасликка ваъда бериб,  чиқиб кетди. Шундан кейин сувга оятларни ўқиб,  аёлнинг эрига бердим ва уйнинг ичига сепишга буюрдим.  Орадан   баъзи вақт ўтгач,  унинг эри ёнимга   бир кишини юбориб,  аёли| саломат, яхши эканини айтиб юборибди.  Буларнинг бирортаси мендан эмас,  ёлғиз Аллоҳдандир”.

ИККИНЧИ ВОҚЕА
Ёстиқ ичига сеҳрни солиб қўйган жин.

Муолажа қилиш учун бир эркак аёлини ҳузуримга олиб келди ва шундай сўзларни айтди: “Унга уйланганимдан бери у билан ҳеч келиша олмаймиз,  мени жуда ёмон кўради.  Бир оғиз гапимни кўтара олмайди; мен йўқлигимда ўзини эркин ҳолда ҳис қилиб,  роҳатда бўлади.  Уйга киришим билан юраги сиқилиб, ғазабдан гўё жасадида олов ловуллаб ёнаётгандек бўлади. Бу   гаплардан сўнг   аёлга   «Руқия»ни эшиттирдим. Аёл, тана атрофларининг учиб туриши,  кўксидаги сиқилиш,  бошидаги оғриқни ҳис қила бошлади.
Аммо ҳушидан кетмади, мен унга Аллоҳнинг китоби Қуръондан сураларни ўқилиб, аудио шарита (кассета)га ёзилганини бердим ва унга ушбу шаритани 45 кун эшитиб сўнг, менга мурожаат қилишини тавсия қилдим. Ушбу муддат ўтгач,  аёлнинг эри ҳузуримга келди ва ажойиб био воқега содир бўлди,  деди.  Мен: “Яхшилик бўлсин нима воқеа бўлди?” деб, сўрадим.  У шундай деди: «Муддат (45 кун) тугагач сизнинг ҳузурингизга отланмоқчи ҳам эдикки,  аёлим ҳушидан кетиб, тилидан ичидаги жин гапира бошлади ва шундай деди: “Мен сизларга ҳаммасини гапириб бераман,  фақат мени Шайхнинг ҳузурига олиб борманглар. Мен бу аёлнинг ичига сеҳр йўли билан кирдим.  Агар гапимнинг ростлигини билмоқчи бўлсанглар анави ёстиқни олиб келинглар,  деб хонадаги ёстиқни кўрсатди. Унинг ичини очинглар.  У ерда сеҳрни топасизлар.  Шундай қилиб ёстиқни   очиб,  ичидан қоғоз бўлаклари ва ундаги ёзувлар   ва ҳарфларни   кўрдик.  Жин эса: “Ушбу варақларни ёқиб юборинглар,  сеҳр ботил бўлади,  мен бу аёлнинг ичидан чиқиб кетаман ва бошқа қайтиб келмайман,  фақатгина ҳозир мен бу аёлнинг кўзига кўриниб, у билан қўл сиқиб ҳайрлашиб кетаман!!! - деди.  Аёлнинг эри: “Ҳўп,  майли,  дегач,  аёл ўзига келди,  сўнг гўё биров билан сўрашдиаётгандек қўлини чўзди.  Бу воқеани сўзлаб бергач, аёлнинг эрига айтдимки: “Аёлингиз билан номаҳрам эркакнинг қўл бериб сўрашдиршига руҳсат бериб ҳато қилибсиз,  чунки бу иш ҳаромдир, мумкин эмас.  Ҳадиси шарифда Пайғамбар (с.а.в.)эркак кишини номаҳрам аёл билан қўл бериб сўрашишидан қайтарганлар.  Орадан бир ҳафта ўтгач,  аёлнинг яна тоби қочди ва эри уни   ҳузуримга олиб келди.   Қуръон тиловатидан аввалги «Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм» -  ни ўқиб бўлишим билан аёл ҳушидан кетди ва қуйидаги суҳбат бошланди:
Эй Каззоб (яъни ёлғончи) нима учун яна қайтиб келдинг? - деб сўрадим.   У “Ҳамма саволингизга жавоб бераман,  фақат урманг!” деди.
Ҳа мен уларни алдадим, гапимга ишонишсин, деб ёстиқ ичига сеҳрни яширган ҳам менман, чиқдим деб алдадим,  аслида аёлнинг ичидан чиқмагандим.
Демак уларга хийла қилибсан-да?
Нима қилай,  ахир бу аёлнинг жасадига сеҳр билан кишанлаб қўйилганман.
Мусулмонмисан?
Ҳа.
Мусулмоннинг   сеҳрларга  хизмат   қилиши   жоиз   эмас,    чунки   бу   иш   ҳаром,    катта   ва  оғир гуноҳлардандир.  Ўзи жаннатга киришни хоҳлайсанми?
Ҳа,  хоҳлайман.
У ҳолда сеҳргарни тарк қиласан ва муъминлар билан Аллоҳга ибодат қилиш учун кетасан. сеҳргарга хизмат қилишинг бу дунёда бадбахтлик ва охиратда жаҳаннамга олиб борувчи. Лекин қандай қилиб буларни бажараман? Сеҳргар мени бўйсундириб (тасхир қилиб) олган-ку?
Ҳа,  у сени гуноҳларинг туфайли ушлаб олган,  аммо сен агар сидқидилдан тавба қилиб, Аллоҳга қайтсанг, Аллоҳ сеҳргарга сенинг устингдан    ҳукмронлик қилишга асло йўл қўймайди.  Аллоҳ таоло:
«Ва Аллоҳ ҳаргиз   кофирлар учун муъминлар   устига йўл бермаган» деган. (Нисо сураси,  141 оят).
Мен Аллоҳга тавба килдим.  Ҳозироқ чиқиб кетаман ва ҳаргиз бу ишларга қайтмайман - деди,  сўнгра Аллоҳ таборака Ватаолога аҳду-паймон бериб аёлнинг ичидан чиқиб кетди.  Аллоҳнинг ўзигагина ҳамд ва мақтовлар бўлсин.  Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.
Орадан вақт ўтгач,  аёлнинг эри келиб,  аёлининг соғ-саломатлиги ҳушҳабарини айтди.  Оламларнинг Раббиси Аллоҳга ҳамд-санолар бўлсин.

Учинчи воқеа
Ушбу сатрларни ёзишимдан аввал содир бўлган сўнгги воқеа.

Бу аёлнинг эри ҳузуримга келиб: « У менга ғазаб қилади,  уни севишимга қарамай,  мен билан яшашни истамайди.  Бундай ёқтирмаслик ҳеч нарсадан ҳеч нарса  тўсатдан пайдо бўлиб қолди, » - деди.
Қуръон оятларини эшитгач,  аёл ҳушидан кетди ва ушбу суҳбат бошланди:
Мен: Мусулмонмисан? - деб сўрадим.
У: Ҳа,  мусулмонман,  - деди
Мен: Нега у аёлнинг ичига кирдинг?
У: “Сеҳр йўли билан кирдим.  Фалончи аёл сеҳр қилиб,  уни бу аёлнинг уйидаги атир идиши ичига солиб қўйди.  Мен бу аёлнинг ичига кириш учун кўп пойлаб юрдим,  бир кун уйга ўғри тушди,  бу аёл қаттиқ чўчиб кетганда ичига кириб олдим”  - деди.
Ушбу ўринда шуни эслатиш лозимки,  сеҳргар жинини сеҳр.  қилаётган кишисига юборади.  Жин эса унинг ичига дарҳол кириб ололмайди ва сеҳр қилинган кишининг ортидан токи ичига киришга қулай фурсат топилгунча юраверади.  Жинлар кириб олиши учун лозим бўлган фурсат тўрттадир:
1)    Қаттиқ қўрқув;
2)    Қаттиқ ғазаб, қаттиқ ғафлат;
4) Шаҳват (истак, майл, ўйин-кулгу)га берилиб кетиш.  Гуноҳ ишга қўл уриш.
Агар инсонда ушбу тўрт ҳолатлардан бирортаси содир бўлса,  унинг ичига жин кириб олишга имкон туғилади. Аммо агар инсон Аллоҳ азза ва жаллани зикр этса,  ёки таҳоратда бўлса, жин унинг ичига кира олмайди.  Айтишларича - бундан ташқари жинларнинг аксари агар рост айтган бўлсалар - агар инсон ичига жин кираётган лаҳзада у роббисини зикр қилгудек бўлса,  жин ўтга тушгандек куяди!!!
Шунинг учун инсоннинг ичига кириш лаҳзаси жиннинг ҳаётидаги энг оғир лаҳзадир.  Жин сўзида давом этди: “Бу аёл покиза ва бечора аёл”.
Мен дедим: “У ҳолда Аллоҳга итоат қилиб унинг ичидан чиқ ва бошқа қайта кирма. У: “Бошқа хотинни талоқ қилиш шарти билан” деди.
Мен: “Шартинг қондирилмайди. Чиқсанг яхшилик билан чиқ бўлмаса жазоланасан” дедим.
У: “Тезорада чиқаман” деди.
Ҳудога шукурлар бўлсинки, у чиқиб кетди.
Сўнг: “Аёл эрига жин айтган «фалончи сеҳр қилди» деган сўзи қабул қилинмайди.  Чунки жинлар инсонлар орасини бузиш учун ёлғон гапирадилар,  шунинг учун Аллоҳдан қўрқ ва унинг гапини тасдиқлама!” дедим.
Тўртинчи воқеа
шайхнинг ичига кирмоқчи бўлган жин.
Бир аёлнинг эри уни ҳузуримга олиб келди ва аёли уни жуда ёмон кўриши,  эри уйда йўқ эканида ўзини эркин ҳис қилишини айтди.  Аёлдан ундаги аломатлар ҳақида сўраганимда,  маълум бўлдики,  унга «тафриқ» сеҳри қилинган экан.  «Руқия»ни эшитгач, аёлнинг тилидан сеҳрга вакил қилинган жин гапира бошлади ва қуйидаги суҳбат бошланди,  уни қисқача келтираман:
Исминг нима? - деб сўрадим.
Сенга исмимини айтмайман - деб жавоб берди жин.
Дининг нима?
Ислом
Мусулмон банда мусулмон аёлни азоблаши жоизми?
Мен  уни  яхши  кўраман,   уни  азоблаётганим  йўқ,   балки  эри  ундан  узоқ  бўлишини истаяпман.
Уларни ажратмоқчимисан?
Ҳа.
Бу иш сенга ҳалол эмас. Аллоҳга итоат этиб унинг ичидан чиқ.  Йўқ,  мен уни севаман.  У эса сени ёмон кўради.  Йўқ у мени яхши кўради.  Ёлғон гапирдинг,  у сени ёмон кўрганидан,  бу ерга сени унинг жасадидан чиқариб юборишим учун келган.
Ҳеч қачон чиқмайман.
У ҳолда сени - Аллоҳнинг изни ва қуввати билан - Қуръон ўқиб куйдираман.
Шундай деб унга оятларни ўқий бошладим.  У эса, дод солиб қичқира бошлади.
Чиқасанми? - деб сўрадим.
Ҳа чиқаман,  лекин шартим бор.
Қандай шарт экан?
Унинг ичидан чиқаман, сенинг ичингга кираман
Майли,  унинг ичидан чиқ, кира олсанг менинг ичимга кира қол.
Бир оз ўтгач,  у йиғлай бошлади.
Нега йиғлаяпсан?
Бугун бирорта жин сенинг ичингга кира олмас экан!!!
Нечун?
Чунки сен бугун тонгда 100 марта: (Ла илаҳа илл Аллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул    мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир) деган тасбеҳни қибсан”  - деди.  Мен унга айтдимки:
“Ҳақиқатан Расулуллоҳ с.а.в.  айтган ушбу сўзлари рўй-ростки: «Кимки бир кунда Ла илаҳаилла-л-лоҳуваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр» деган дуони 100 марта ўқиса: Унга 10 та қулни озод қилган ажри бўлур. Яна 100 та ҳасана (савоб) ёзилур; Яна ундан 100 та саййис (гуноҳ) учирилур. Яна токи кеч киргунча у (дуони ўқиган киши)кун бўйи Шайтондан ҳимояда бўлур. Яна бирор киши ўша куни у бажарган амалнинг савобига тенг амал қила олмаган бўлур, магар ушбу дуони бу кишидан кўпроқ ўқисагина,  унинг ажридан кўпроқ ажр олур”. (Буҳорий ривоятлари «Фатҳул борий» 2ж\338с., Муслим ривоятлари «Наввавий шарҳи» китоби 17ж\17с).
Шундай бўлгач бу аёлнинг ичидан чиқ ва бошқа бу ишга қайтмасликка ваъда бер, дедим    ва у чиқиб кетди.  Бу фақат ёлғиз Аллоҳнинг фазли туфайлидир.

Иккинчи: «Иситиш сеҳри» ёки «Тивала»

Пайғамбар (с.а.в.)айтадиларки: «Руко (дам солиш), тамоим (туморлар) ва тивала -ширкдир». (Аҳмад 1\381 с,  Абу Довуд 3883-Ибн Можа 3530,  Хоқим 4ж\418с, Албоний саҳиҳларида 331 рақам Билан келтирганлар).
Ибнул Асийр айтадиларки: «Тивала»,  бу аёлнинг эрига сеҳр ёки бошқа амаллар сабабли севикли бўлиши,  Расулуллоҳ (с.а.в.)бу ишларни ширк деганларига сабаб,  инсонларнинг ушбу сеҳр ва шу каби аёллар осадиган (тумор каби) нарсалар таъсир қилади,  Аллоҳнинг тақдир этган нарсасининг тескарисини қила олади деб (ҳозирги кунда «худоникидан банданики зўр экан) деган эътиқод қилишгани учундир. («Ан-Ниҳоя» 1(ж\200с)
Ушбу ўринда айтиб кетишим лозим бўлган нарса шуки,  ҳадисда «ширк» бўлади,  деб атилган «дам солишлик»,  - жинлар ва шайтонлар ёрдамида (ҳозирги кундаги «бўйгина олган»,  «одамларим бор» дедиганлар каби) дам солишликдир.  Аммо Қуръон оятлари,  ёки шариат да ворид бўлган зикр-дуолар билан дам солишлик,  Фуқаҳоларнинг ихомоъси (иттифоқи) билан жоиздир.  Имом муслимнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламида собит бўлганки,  
قالالنبي عليه السلام: "لاَ بَأْسَ بِالرُّقَىٰ مَا لَمْ يَكُنْ فِيهِ شِرْكٌ».
Пайғамбар (с.а.в.)айтганлар: «Модомики ширк (аралашган) бўлмаса,  руко (яъни дам солишлик) нинг зиёни йўқдир».(Муслим,  «Китобус-салом 64с.”.
Иситиш сеҳрининг аломатлари:

1    - Эркакдаги кучли муҳаббат ва берилиши
2    - Кўп жимоъ қилишга рағбатнинг кучлилиги.
3    - Аёлининг йўқлигида тоқатсизлиги.
4    - Кўришни истаб ўртаниши.
5    - Аёлга кўрларча итоат қилиш.

Иситиш сеҳри қандай йўсинда содир этилади?

Кўпинча эр ва хотин ўртасида турли келишмовчиликлар содир бўлиб туради.  Кўп ўтмасданоқ яна муносабатлар тикланиб,  ҳаёт ўзининг табиий оқимига қайтади.  Аммо баъзи аёллар борки,  бундай вақтинчалик низоларга сабр қилмасдан,  эрини ўзига сеҳр билан иситиб олиш учун сеҳргарларнинг олдига   югуришади. Бу улардаги дини заифлик ёки бу ишларнинг ҳаром эканини билмаганликларидандир. Сеҳргар яна аёлдан эрининг бирор буюмини масалан, даструмоли,  ёки дўпписи,  ёки кийимини) сўрайди.  Буюмда эрнинг тер ҳиди бўлмоғи - яъни у буюм янги ёки ювилган бўлмаслиги лозим - истеъмол  қилиниб турилган бўлишини шарт қилади.  Сеҳргар ушбу буюмдаги иплардан олиб,  унга суфлаб тугун тугади,  сўнг аёлга ушбу тугунларни кимсасиз ерларга кўмишга буюради.  Ёинки сувга,  ёинки таомга сеҳр қилиб беради.  Бунданда кучлироқ сеҳр бўлиши учун у нажосатга сеҳр ўқийди.  Яна ҳам ашаддий сеҳрни   ҳайиз қони билан бажаради ва уни аёлга бериб,  эрининг таомига ёки ичимлигига,  ёки ҳушбўйлигига солиб қўйишга буюради.

Иситиш сеҳрининг тескарисига таъсир қилиши
1   - Баъзан эркак ушбу сеҳр сабабидан касал бўлиб қолади.  Мен ушбу сеҳр    орқали 3 йил касалдан боши чиқмаган кишини биламан;
  2 - Баъзида сеҳр тескари таъсир қилиб,  эр аёлини ёмон кўриб қолади.  Бу кўп сеҳргарларнинг сеҳр қоидаларини билмасликлари натижасидир;
3    - Гоҳида аёл эри учун бари аёлларни ёқтирмасдан,  фақат ўзинигина ёқтириши учун сеҳр ийдиради.  Бунинг сабабидан эркак онасини ҳам,  опа-сингилларини ҳам,  амма-ҳолаларини ҳам,  ва бари қариндошликлари ичидаги аёлларни ёқтирмай қолади;
4    - Баъзида бундай сеҳр тескарига айланиб,  эркак бари аёлларни,  шу жумладан, сеҳр қилган Кишини ҳам ёмон кўриб қолиши мумкин.  Гувоҳ бўлганманки, бир аёл шундай сеҳр қилгач,  эри зини ҳам ёмон кўриб қолган.  Аёл эса сеҳргарнинг ҳузурига қайтиб бориб сеҳрни ечтирмоқчи
блган-у,  билса - ки,  сеҳргар бу орада ўлиб қолган.  (Кимки бировга чох казиса,  таҳқиқ унга ўзи ташлагай).

       Иситиш сеҳрига чақирувчи сабаблар:
1. Эр - хотин ўртасидаги келишмовчиликлдарнинг авжига чиқиш;
2. Аёл эрининг молига кўз олайтириши,  айниқса агар эри бой бўлса;
3.Эрнинг бошқа аёлга уйланишини билиши - гарчи  бу иш шариатда жоиз бўлса ҳам - Лекин замонамиздаги аёллар,  агар эрларининг иккинчи аёлга уйланмоқчи эканини билсалар,  бу уларни элари ссвмаслигига далолат қилади,  деб ўйлайдилар.  Бу эса жуда қўпол ҳато.  Зеро баъзи сабалар Ширк,  улар эр биринчи аёлини қанчалик севмасин иккинчисига ёки учинчисига уйланишни тақо этади.  Шундай сабабларга мисол,  эрнинг кўп фарзандли бўлишни исташи,  аммо аёлининг имконияти   йўқлиги, аёли ҳайиз билан нифос ҳолатида  эканида,    сабр қилишнинг оғирлиги; шаҳватнинг кучли экани; муайян оила билан қариндошликлик алоқаларини  боғлашга бўлган истаги каби.
Иситишнинг ҳалол йўли
Ушбу насиҳатни мен мусулмон аёллар учун зикр қилиб ўтаман. Аёл ўз эрини бўяниш, ясаниш каби Аллоҳ ҳалол қилган воситалар билан терма маънода) сеҳрлаши мумкин,  масалан эрининг кўзи аёлидаги ёқимсиз ерига тушмасин,  фақат ҳушбўй    ҳидгина келиб турсин,  очиқ чеҳрадаги табассум,  ширин сўз,     гўзал омала,  эрининг молини  муҳофаза  қилиш,   фарзандларига хусни  тарбия  ва     гўзал  иноят сатиши,  Аллоҳга   осий бўлмайдиган ўринда эрининг амрларига итоат этиши   каби.    Суннат амаллари билан эрини  ўзига иситсин.  Лекин бугунги кундаги жамиятмизга нзар солсак,  ушбу нарсаларнинг   ғалати суратда   бузилганлигининг гувоҳи бўламиз. Аёл энг гўзал зийнатлари билан безаниб, тақинчоқларини тақиб,  гўё келинчакдек зиёфатга,  тўйга,  ёки меҳмондорчиликка,  ирор дугонасиникига боради,  лекин    уйига қайтгач эса,  ҳушбўйлик ва бўёқларини ювиб,  (исинчокларини ечиб,  кейинги меҳмондорчиликкача уни жойига қўйиб қўйишини кўрамиз.  Эри бечора унга ушбу кийим ва тақинчоқларни олиб беради- ю,  ўзи ундан фойдаланишдан маҳрум,  аёлини уйида йиртиқ,  ямоқ,  эски-туски кийимларда юрганини кўради.  Устига-устак ундан қозон-сочиқнинг,  пиёз ва саримсокнинг ҳиди келиб турса.
Агар аёл киши ақл идроқ,  инсоф ва имонлик бўлса ақл юргизиб,  фикр қилиб,  ушбу зйнатларга,  ушбудек ясан-тусанга ҳақли ва лойиқ киши эри эканини тушунса,  ажаб эмас.  Эй,  фақат жисмонан,  балки ақлда ҳам заифа бўлган аёл! Қачонки эринг кундалик ишига кетгач, дарҳол уй юмушларини бажариб битиришга шошилгин.  Сўнгра ювиниб,  зийнатларингни кийиб,
танғин ва ҳожангни кутишга киришгин.  Эринг уйга қайтгач,  қаршисида гўзал хотинини,  барча таомни,  покиза хонадонини кўргач,  сенга бўлган муҳаббати янада зиёда бўлур,  Сенга янада боғланиб қолур!
Фарзандларига қилаётган хусни тарбиятинг ва гўзал одобингни сезгач,  сенга уларни ишиниб топширганига яна бир бор хотири жаъм бўлур.  Аллоҳга қасамки,  аёл киши эрини ўзига иситиши учун ҳалол бўлган сеҳр ҳам мана шудир!
Бундан ташқари,  агар сен бу хизмат ва ҳаракатларинг билан Аллоҳга итоат қилиш ва безанишинг билан эрингнинг кўзини ҳаромдан тўсилишига ёрдам беришни ният кисанг,  янада 1ток ажрлар бўлур.  Зеро корни тук киши таомга қарамайди.  Аммо қорни оч бўлса,  таомдан маҳрум бўлса,  унга ўзини отади.  Ушбу гапларни фикрлаб кўргин,  зеро бу гаплар оқил инсонлар йўли тўйимлик ва етарликдир.

Иситиш сеҳрининг муолажаси

- Ушбу сеҳрга мубтало бўлган    кишига юқорида зикри ўтган «Руқия» (дам солинувчи и ўқилади.  Фақатгина «Руқия» даги    Бақара сурасининг 102 ояти    ўрнига «Тагобўн» (урасини 14-15-16 - оятлари ўқилади.
- Кўпинча сеҳрнинг ушбу навига гирифтор бўлган киши ҳушидан кетмайди ва тилидан вакил илинган жин   гапирмайди.  Балки,  тана атрофларининг  учиши ва бошнинг оғриғи   ёки кўкрак қафаси остида сиқилиш,  ёки -   агар сеҳр ичирилган бўлса   -   меъдада қаттиқ оғриқ  сезилиши кузатилади.   Гоҳида бемор     қайт қилади.   Агар масҳур (сеҳрланган  киши) «Руқия»ни ўқиш асносида меъдасида оғриқ сезса, ёки қайт қилгиси келса,   сувга ушбу оятларни ўқиб берилади ва  масҳурга   ўша ерда-ёқ ичирилади.  Агар у бирор   саргиш нарса,    ёки қизил бўлган,  ё қора кулранг нарса қайт қилса,  Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин.  сеҳр ботил бўлган бўлади Агар ҳеч нарса қайт қилмаса,  Ўша оятларни ўқилган сувдан   3 ҳафта ёки   ундан-да   кўпроқ,  токи   сеҳр ботил бўлгунича ичади
У оятлар қуйидагилардир:

- Юнус сураси 81-82 оятлар «Қола Муса... дан... ал мужримўн» гача.
 -   Аъроф сураси 117 дан 122 оятгача «ВА авҳайна... дан... Ҳарун» гача;
 - Тоҳа сураси 69 оят «Иннама... дан... ата» гача,  
  - Оятул курсий (Бақара сураси 255 оят).

Ушбу оятларни сувга ўқилади.
Шуни назарда тўтиш лозимки,  аёл буни билмасин,  чунки билса яна сеҳрни       янгилаб қўйиши мумкин.
Иситиш сеҳрига бўлиб ўтган воқеалардан бир мисол,

Хотинига қул бўлиб қолган йигит

Бу йигит ҳузуримга келди,  айтишича аёли билан табиий ҳолда яшаб юрган - у,  бироқ,   бир неча ойдан бери ғалати бир ҳолга тушиб қолган.  Айтадики: “Хотинимни бир лаҳза кўрмасам  тура олмайман.  Ҳатто   ишда эканимда ҳам ҳаёлим у билан машғул,  ишдан қайтгач ва уйга киргач уни тезроқ   кўришга шошиб қоламан.  Меҳмонлар билан ўтиришда   ўтирганимда ҳам хотинимни    кўриш учун уларни бир-бир    ташлаб чиқиб кетаман.  Хотинимни ғайри оддий одатда қизганаман. Унга жуда кўп яқинлик қилаяпман. Гўё мени бошқариб юргандек зэзилаяпти.  Ошхонага кирса унинг кетидан кираман,  ёторхонага кирса у ерга ҳам   ортидан, уйни супириб-сидирса,  яна ортидан юраман.  Менга нима бўлганига ўзим ҳам хайронман.  Менга нимани буюрса айтганини тезда бажаришга тушаман.
Бу йигит учун сувга Аллоҳнинг китобидан оятларни ўқиб бердим ва уч ҳафта давомида у сувдан ичиб,  унга чўмилишга буюрдим ва аёлига сездирмасдан менга мурожаат қилишини айтдим.  Айтилган муддат ўтгач,  йигит келди ва иш анча енгиллашганини,  аммо буткул тамом бўлмаганини айтди.  Унга ушбу муолажани такрорладим.  Аллоҳга ҳамдлар бўлсин,  у шифо топди.    Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.

Воҳид Абдуссалом Болийнинг
"Соримул баттор, фиттасоддий лиссаҳаротил ашрор" китобидан

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 133 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ