Сайт бўлимлари
Албатта оғирлик билан бирга енгиллик ҳам бор
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 26 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Эй инсон очликдан кейин тўқлик, чанқоқликдан сўнг сувга қониш, бедорликдан сўнг уйқу, касалликдан сўнг соғлик бордир, кетган тез кунда етиб келади, адашаган йўлини топади, машаққат чекувчи халос бўлади ва қора булутлар тарқалиб кетади.
فَعَسَى اللّهُ أَن يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِّنْ عِندِهِ (52) سورة المائدة
“Шоядки, Аллоҳ фатҳу нусрат берса ёки Ўз томонидан бирон иш ато қилса…” (Моида 52)
Тунни тоғларнинг тепасига, водийларнинг анҳорларига ҳайдаб юборадиган субҳи содиқ билан хушхабар бер, ғамгин кишига бирданига келадиган, суръати ёруғлик тезлигига етадиган, кўз очиб юмгунча бирданига келадиган хурсандчиликнинг хушхабарини бер, жабрдийдага махфий бир лутф ва мулойим, эгилган бир кафт билан хушхабар бер.
Агар бепоён саҳрони кўрсанг, билгинки унинг ортида ям-яшил, соя-салқин боғлар бор.Баланд-баланд тоғларни кўрсанг билигинки у ҳам тезда тугайди.Кўз ёшдан сўнг табассум, хавфдан сўнг омонлик, қўрқувдан сўнг хотиржамлик бордир, олов тавҳид Иброҳимини ёндирмайди, чунки тақдири илоҳий салқинлик ва омонлик деразаларини очиб қўйган.
Денгиз Раҳмоннинг суҳбатдошини яъни Мусо ас ни чўктирмайди, чунки тўғрисўз кучли зот бор овози билан “Албатта мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта у мени (нажот) йўлига бошлар”
Ғордаги маъсум шахс (Муҳаммад ас) ўзининг ҳамроҳига ёлғиз Аллоҳнинг ўзи биз билан бирга деб хушхабар берди, шунда омонлик, фатҳ ва сакинат нозил бўлди.
Албатта ҳозирда шароитлари худди қоп-қора нарса каби бўлган қуллар фақатгина бахтсизлик, танглик, бечораликни кўрадилар, чунки улар хонанинг деворлари ва уйнинг эшигигагина назар ташлайдилар холос. Огоҳ бўлинг, улар кўзларини парда ортига ҳам қаратсинлар, тафаккурларининг жиловини тўсиқлар ортига қўйиб юборсинлар.
Демак бунга сабрсизлик қилма, бир ҳолатнинг давомий бўлиши амри маҳолдир, ибодатларнинг энг афзали бахтли кунни кутишдир, кунлар айланиб турувчидир, замон эса ўзгарувчан, кечалар турли-туман, ғайб эса беркитилгандир, Ҳаким зот эса ҳар куни иш-амалдадир, эҳтимол Аллоҳ бундай кейин бирон ишни пайдо қилар, албатта оғирлик билан бирга енгиллик ҳам бор.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар