Сайт бўлимлари
Зинонинг таснифи ва таърифи
Оғир гуноҳи кабира ҳисобланувчи зинони кўпчилик номаҳрам эркак ва аёлнинг жинсий алоқаси сифатида тушинади. Бу тушунча бўйича зинокор аъзолар вазифасини фақат фарж, яъни генитал органлар бажаради. Аммо чуқурроқ мушоҳада қилиб кўргудек бўлсак, зинони амалга оширишда нафақат жинсий балки бошқа аъзолар ҳам иштирок этишини англаш мумкин. Ушбу нуқтаи назардан зинонинг қуйидаги турлари тафовут қилинар экан:
1. Назар зиноси -- ишвакор, ҳарисманд, шаҳват ҳисси билан кўз (назар) ташлашларда ўз ифодасини топади. Зотан, ҳақиқий эр кишининг номаҳрам, бегона аёлга кўз тикиши номардлик ифодаси, гуноҳ ҳисобланган. Ҳозирги кунда ҳаром — фаҳш йўллар билан бойлик орттириш илинжида бўлган кимсалар бу йўлда ойнаи жаҳон ва барча матбуот воситаларидан кенг фойдаланишаётганлиги аянчли ҳолдир. Зеро, зино кўзлардан бошланиб, бошқа аъзоларнинг қўшилиши билан кучайиши барчамизга аён.
2. Эшитув зиноси — беҳаё суҳбатларга кулоқ тутиш билан ифодаланади. Астағфируллоҳ, ҳозир ибрат қилиб кўрсатилаётган ғарб мамлакатларида "телефон орқали жинсий мулоқот" хизматлари кенг кўламда фаолият кўрсатаётганлиги бунга яққол мисол бўла олади. Демак, балоғат ёшидаги фарзандларимизни телефон гўшагига боғлаб қўювчи зарарли омиллар ҳам борлигидан огоҳ бўлишимиз жоиз.
3. Ифорли зино — кўпроқ аёлларга хос иллат бўлиб, ўткир ҳидли атир-упалар ёрдамида, муаттар ифор таратиб, нотаниш эркакларни ўзига жалб этиш билан ифодаланади. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Давра ёнидан ўтиб бораётган аёл (сепган атир)нинг ҳиди давра аҳлига етиб борар экан, у аёл зония (зино қилувчи)дир", — деганлар. Афсуски, айрим аёллар "кўча хандон — уй зиндон" услубига ўтиб олганлар. "Пардоз, ясан-тусан кўча учун, бадбўй тер ҳидлари, беўхшов либослар уйга ярашади", - дея ўзларидан эрларини мутлоқ зада қилиб қўяётирлар. Натижада, оилаларда ажралиш, жанжал, хиёнат кўпайгандан кўпайиб бормоқда.
4. Тактил зино - купроқ эркакга хос блиб, аёлнинг билагидан тутиш, тиқилинчларда баданидиги иссиқликни ўз танига ўтаётганлигини сезиш кабиларда ўз ифодасинини топади. Бу хол табобатда "петтинг" дея аталиб, айниқса, ўсмир-ёшларда кўп учраши кузатилади. петтинг ҳолати тиқилинч жойларда, транспортда, дискотекаларда ёшларнинг бир-бирига тирғалиб суйкалишлари ва хатто инзол сезишларида кўзга ташланади. Қолаверса зўравонлик билан бошқа жинс вакилини бағрига олиш эзғилаш кабилар ҳам кабилар ҳам тактил зино кўринишларидандир.
5. Забонии зино— изҳори дил учун яратилган аъзо ёрдамида беҳаё сўзлар сўзлаш, аёлларнинг турли луқмалар, қочириқлар қилишда ўз ифодасини топади. Номаҳрам аёлнинг "бошини айлантииш" хам забоний зино турларидандир. Афсуски, гўзал лутфлар учун яратилган аъзо — тилни ғарбга тақлидомуз тарзда жирканч вазифалар ("орал" жинсий алоқа) учун қўллаётганларга Аллоҳнинг бешак жазоси мавжуд.
6. Фаржли зино — жинсий аъзолар иштирокида амалга ошириладиган алоқада ўз ифодасини топади. Гоҳо бу зино турларининг барчаси ношаръий жинсий муносабатнинг босқичлари тарзида ҳам учраши кузатилади. Аниқроғи, зинокор бир пайтнинг ўзида кўз, қулоқ, бурун, тил ва тактил сезувчанлик, ҳамда генитал аъзолардан фойдаланади. Аммо, номаҳрам аёлга ҳарисманд назар солиш, қочириқ гап қилиш, ифоридан сармаст бўлиш ёки билагидан тутишнинг ўзи ҳам тўлиқ жинсий алоқа билан тугалланмаган бўлса-да, зинога менгзалади. Демак, ҳақиқий мўмин-мусулмонда вафо, садоқат каби ҳисларнинг мазмуни бошқа кишилардагига нисбатан анча теранроқдир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) таъкидлаганларвдек: "Хиёнаткорлар биздан (мўмин) эмасдирлар".
"Зино исканжасида" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар