Сайт бўлимлари
Европалик муслималарнинг «стрит-стайл»и (street-style – кўча услуби)
- Подробности
- Бўлим: Муаммолар
- Чиққан санаси: 21 Май 2020
- (Нашр қилинган санаси)
Кенг «джинс»лар, кенг-мўл кўйлаклар ва синчиклаб танланган рўмолларга ўраниб олган, замонавий мода талабларини диний талабларга уйғунлаштирган ёш муслималар европа кўчаларида кўзга яққол ташланиб турадилар.
Европага Туркия ёки Шимолий Африкадан келиб ўрнашиб қолган оилаларда тарбияланаётган бу қизлар модани Исломий дресс-кодни билгандек билишларини, замонавий кийиниш услубларини ўз динлари ва миллий маданиятларига мослаштиришни исташларини айтадилар.
Замонавий ғарб модасидаги кўп қаватли либослар ёки «джинс» устидан кийиладиган кўйлаклар каби мода кўринишларига Ислом сабаб бўлган деб ҳисоблайдиган бу муслима қизлар эндиликда ўзлари яхши кўрган услубдаги ана шундай либосларни европадаги мода дўконларининг кўпчилигидан бемалол сотиб олиб кийишлари мумкин.
«Алҳамдулиллаҳ, мен муслимаман, бироқ модага қизиқаман ва бу икки тушунчанинг уйғун бўлишини ҳоҳлайман», дейди Роттердамлик 20 ёшли толиба Бушара Саййид.
У боши ва томоғини тўқранг шарф билан ўраб, тимқора кўйлак устидан қоматини яшириб турувчи кулранг твиддан тикилган жилет ва «джинс» устидан тиззасигача тушиб турган юбка кийиб олган.
«Мен учун энг асосийси кафтим, оёқларимнинг тўпиғимдан пасти ва юзимдан бошқа бутун баданимни ёпиш. Шу шарт бажарилса, истаган нарсамни кийиб юришим мумкин, фақат тор ва калта бўлмаса бўлди», дейди Бушара ҳамда ота-онаси ҳам, дугоналари ҳам унинг либосини маъқуллашаётганлигини қўшиб қўяди.
Исломий "ялтироқ" журнал
Бушара MSLM деб номланган, либосларда ўзига хос услубни севувчи муслималар учун голланд, фаранг ва инглиз тилларида чиқадиган янги ялтироқ мода журналининг «қалдирғоч» сонини нашр этган бешта қизнинг биридир.
Журналнинг ноширалари Роттердамда модалар намойишини ҳам ташкил қилдилар. Бу тақдимотда ҳам, журналдаги каби, голландиялик дизайнерлар томонидан исломий дресс-код талабларига мос келадиган тарзда тайёрланган либослар намойиш қилинди.
Тақдимотда шу жумладан Италияда муслималар учун махсус ишлаб чиқилган «Ал-Қудс» джинс либослари ҳам кўргазмага қўйилди. Кўргазмада кенг, ҳавол қилиб бичилган, чўнтаклари кўп, рукуъ ва сажда қилишга қулай бўлган, шунингдек, таҳорат пайтида соатлар, билакузук ва бошқа тақинчоқлар солиб қўйиладиган «Ал-Қудс» джинс либослари ҳамманинг эътиборини ўзига тортди.
«Бу ажойиб либосларни фақат муслималар харид қилаётганлари йўқ. Бу жуда яхши, модали маҳсулот бўлди. Мижозларимиз тобора кўпайиб бормоқда» де таъкидлайди италиялик брэнд-менежер Сусанна Кавалли.
Кенг кўламли таъсир
Исломий мода мутахассисларининг ишонч билан айтишларича, европалик муслималарнинг стрит-стайли бир кун келиб Ислом дунёсида аёллар либосига бўлган анъанавий ёндашувнинг таъсирини мувозанатлайди. Тўғри, бунга ҳали анча вақт бор. «Туркиялик қизлар бу ерда ўраб юрган шарфларини уйларида ўрашмайди», дейди MSLM ходималаридан бири Натаса Хейдра.
Парижда француз мусулмонларининг ҳар йилги анжумани доирасида бўлиб ўтган модалар савдо-кўргазмасида иштирок этган аксарият ёш муслималарнинг таъкидлашича, Яқин Шарқ модасидаги ҳамда анъанавий исломий либослар дунёсидаги тенденцияларга бўлган қизиқиш аввалгидек жуда юқоридир. «Бу эса аёлларга Ислом шариатига мувофиқ кийинишга имкон беради ва айни пайтда ана шундай либосларга бўлган талабни ҳам қондиради», дейди мода кўргазмаси ҳақида Асмо Бухаллут. «Ўзининг секуляр талабларини жон-жаҳди билан ҳимоя қилаётган ва мактабларда ҳижобни тақиқлаётган Францияда исломий либос дизайнерлари ҳали кўп эмас, -дейди у, - шунинг учун чет эллик брэндлар ва дизайнерлар бозордаги франциялик муслималар сегментини қўлга олиш учун бу вазиятдан усталик билан фойдаланиб қолдилар». Тақдимотда намойиш қилинган либосларнинг ёрқин ранглари, енгил газламалари кўпгина аёлларга жуда ёқди. Улар исломий либослар моданинг турфа рангли ва тақинчоқларга бой бўлган бугунги тенденцияларига жуда мос тушишини таъкидладилар.
«Ислам для всех»дан Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 67 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар