1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бола учун зарур унсурлар

Эмизикли бола ўзига керакли бўлган оқсилларни она сути орқали тўлдиради. Кейинчалик эса бошқа овқатлар орқали унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилади. Оқсиллар кўпроқ гўшт, балиқ, сут ва сут маҳсулотлари, тухум таркибида бўлади. Бундан ташқари, нон, картошка, мош ва ловияда ҳам бор.

Ёғлар бола танаси учун пластик материал, қувват манбаи ҳисобланади. Ўсиб келаётган организм ҳайвонлар ёғига муҳтож бўлади. Улар сут, сариёғ, тухум сариғи, балиқ, шунингдек, пахта, писта, зайтун ва ловия ёғларида бўлади.
Боланинг асосий энергия манбаи углеводлардир. Улар марказий асаб тизими ва мушаклар фаолиятини бошқаришда ёрдам беради. Ширинликлар ва мевалар таркибида бўлиб, организм уларни тез ўзлаштиради.
Минераллар бола ва ўспирин организмида қон, суяк, мушак тизимларининг ўсишида, улар фаолиятида катта аҳамиятга эга. Жумладан, темир моддасининг аҳамиятини ҳаммамиз биламиз. Жигар, гўшт, балиқ, тухум сариғи, гречка, перловка, нон ва карамда кўп миқдорда аниқланган.
Калий ва натрий эса модда алмашинувида иштирок этади. Калий, асосан, буғдой, картошка, сабзи, мош, қора олхўри, банан ва майизда кўп бўлади. Натрий эса жигар, мол гўшти, буйрак, тухум, сабзавотлардан лавлаги, петрушка, сабзи, картошка ва карамда кўп миқдорда ва албатта, ош тузида учрайди.

Ҳозир сайтимизда 69 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ