Сайт бўлимлари
Янги туғилган чақалоқда қандай рефлекслар бўлиши керак?
- Подробности
- Бўлим: Маслаҳатлар
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Чақалоқ туғилганидан кейин биринчи кунлариёқ унда туғма рефлектор реакциялари кузатилади. Кичкинтой рефлексларини текшира туриб, шифокор унинг нерв тизимининг ҳолатига баҳо беради. Агар шифокор: «Боланинг мускуллар тонуси ва физиологик рефлекслари нормада», — деса, демак, болангиз ўзини яхши сезаяпти дегани бўлади. Бу қандай рефлекслар?
Кўзни пирпиратиш рефлекси. Бола юзига тўсатдан ёруғлик тушса ёки ҳаво оқими тегса, у кўзларини тез-тез юмиб очади.
Қидириш рефлекси. Кичкинтойнинг юзини оғзига яқин жойини силанг, у шу топдаёқ бошини шу томонга буриб, оғзини очади. Кўкрак учини юзига тегизсангиз ҳам, у худди шундай ҳаракат қилиб, уни оғзига олади.
Хартум (ёки лаб чўччаитириш) рефлекси. Боланинг юқори лабига енгил уриб турсангиз, оғзи атрофидаги мускуллар қисқаради ва бола лабини чўччайтиради. Бу рефлекс болаларда 2-3 ойгача сақланади.
Сўриш рефлекси. Агар чақалоқнинг лаблари ёки тилига тегсангиз, у шу ондаёқ худци сўраётгандек ҳаракат қила бошлайди. Эмгандан кейин, болада бу рефлекс бир мунча сўнади, аммо кейинги эмизиш вактига яқин яна кучаяди.
Ютиш рефлекси. Агар кичкинтой оғзига бирон нима тушса, у ютади. Гарчи бу рефлекс туғма бўлса-да, аммо кичкинтой ютиш ҳаракатларини нафас олиш билан мувозанатга келтиришга ўрганиши лозим бўлади ва буни ўрганиб олмагунча, вақти-вақти билан йўталиб қўяди. Бола қонида кислород миқдори камайганида, нафас олади. Бачадонда унга озгина кислород ҳам етарли эди. Эндиликда унга кўпроқ кислород талаб қилинади ҳамда унинг организми янги шароитга кўникиши лозим бўлади. Шунинг учун маълум вақт давомида у тўғри нафас олишни ўрганади: тез нафас олиб, секин чиқаришга ва бунинг орасида овқатни ютишга одатланади.
Кафт-оғиз рефлекси. Кафтининг катта бармоқча тепалиги яқинида бармоғингизни ботирсангиз, бола оғзини очиб, сал бошини эгади. Бу рефлекс чақалоқ ҳаётининг учинчи ойига келиб сўнади. Бу вақт мобайнида сиз бу рефлексдан болангиз оғзини очиши керак бўлиб қолган ҳолларда (масалан, дори ичириш учун) фойдаланишингиз мумкин.
Илиб олиш рефлекси (Робимсон рефлекси). Агар кичкинтой кафтига кўрсаткич бармоғингизни берсангиз, у уни шу даражада маҳкам ушлайдики, ҳатто ўз вазнини ҳам кўтара олади. Бу рефлекс етти ойга кеттиб гўниб боради.
Кучоқлаб олиш рефлекси (Моро рефлекси). Агар чақалоқни йўргаклаётган столни унинг бошидан 20-30 см нарида сал урсангиз, бола қўллари ва бармоқларини ёзиб юборади, оёқчаларини чўзади ва орқасини кўтаради. Кейин у яна йиғилиб олади: қўлларини кўкраклари устида худди ўзини қучоқлаётгандек, оёкларини эса қорни томон йиғиб олади (эмбрион ҳолати).
Оёқ таги рефлекси. Оёқчаси тагининг иккинчи ва учинчи бармоқчалари атрофини бармоғингиз билан боссангиз, бола бармоқларини йиғиб олади.
Бабинский рефлекси. Боланинг товонидан бармоқларига томон бармоғингиз билан «чизиқ» ўтказсангиз, кичкинтой аввал катта бармоғини, кейин елпиғич каби қолган бармоқларини ёзади ва яна йиғиб олади.
Ҳимоя рефлекси. Чақалоқни қорнига ётқизсангиз, у бошини ёнга буради ва кўтаришга уринади. 1-1,5 ойдан кейин у бошини ушлашга уринади. Уларнинг бу ҳаракатларини кузатиш нақадар завқли, тўғрими? Бу туғма рефлекс уларга қорни билан ётганда нафас тиқилиб қолмаслик учун жуда керак.
Эмаклаш рефлекси. Кичкинтой қорни билан ётганда, қўлингизни оёқлари остига тиранг, у шу ондаёқ итарилади. Бу рефлекс 3-4 ойлардан кейин йўқолади.
Тиралиш рефлекси. Агар чақалоқни қўлтиқларидан ушлаб кўтарсангиз, у оёқларини йиғиб олади. Агар унинг оёқларини бирон ерга қўйсангиз, у гавдасини тўғрилаб, ярим букилган оёкларида туради. Агар унинг танасини енгилгина олдинга буксангиз, у қадам ташлайди.
Шўнғиш рефлекси. Агар кичкинтойнинг юзига сув тегса, унинг юрак уриши секинлашади. Агар у тўсатдан сув остида бўлиб қолса, маълум вақтга нафас олмай туради.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 45 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар