Сайт бўлимлари
Арзимас нарсалар сени ташвишга солмасин
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 30 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Қанча–қанча ғамгин кишилар борки қайғуларининг сабаби гапиришга арзимайдиган ҳақир бир иш бўлади.
Оғир бало кичик бўлур буюк инсон наздида
Заиф кимса қадди эгик енгил синов остида
Мунофиқларга назар сол уларнинг интилишлари нақадар суст, азму қарорлари нақадар совуқ, уларнинг сўзлари шундай бўлган эди: “кун иссиғида жангга чиқманглар, менга изн бер ва менга ишон, бизнинг уйларимиз очиқ-сочиқ қолиб кетган эди, бизган мусибат бўлишидан қўрқамиз, Аллоҳ ва расули бизга ёлғон ваъда берган” ва ҳаказо гапларни айтишган. Қандай муваффақиятсиз, бахтсиз кимсалар эдилар.
Уларнинг ташвишлари қоринлари, овқат, уй-жой, қасрлар бўлиб, кўзларини осмонга кўтармаганлар, юлдузларга назар ташламаганлар. Уларнинг ташвишлари ва билган нарсаси: моллари, кийими, неъматлари, зиёфатларидир. Бир қисм инсонларга боқсанг уларни эртаю-кеч ғамгин бўлишларининг сабаби аёли билан ёки ўғли ёки яқинлари билан келишмовчилик, ёки ёмон сўз эшитишлари ёки бир арзимас иш бўлади. Бу эса ўша кишиларнинг мусибатларидир, уларни чалғитадиган буюк мақсадларидир
Йўқ, уларда вақтларини сарфлайдиган улуғ ишлари йўқ. Айтишларича идишдан сув чиқиб кетса уни ҳаво тўлдирар экан, шундай экан сен ғамгин бўлаётган ва сиқилаётган нарсаларинг ҳақида фикр қилиб кўр, бу машаққат ва қийинчиликка арзийдими, чунки сен унга ўз ақлингдан, гўштингдан, қонингдан, роҳатингдан ва вақтингдан ажратиб бермоқдасан, бу эса савдодаги зарар ва нарҳи арзимас бўлган катта зиёндир. Психологлар ҳар бир нарсага ақлга тўғри келадиган тарзда чегара қўйиш кераклигини айтадилар. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи унданда ростгўйроқдир.
قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا (3) سورة الطلاق
“Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир”(Талоқ 3)
Масалага ҳажми, вазни ва миқдорига кўра ёндош, зулм ва чуқур кетишдан сақлан.
Улуғ саҳобаларнинг ҳаракатлари, интилишлари вафо дарахти остидаги байъатга қартилган эди, бу билан улар Аллоҳнинг розилигига эришдилар, улар билан бирга бўлган бир кишининг ташвиши эса туясида эди шунинг учун у байъатни ўтказиб юборди, шунинг учун унинг мукофоти маҳрумлик ва нафрат бўлди.
Бас майда-чуйдаларни улоқтириб юбор, улар билан машғул бўлма, шундагина аксарият ғамларинг тарқалиб кетганини ва хурсанд, шодон бўлиб қолганингни кўрасан.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 92 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар