Сайт бўлимлари
Чиройли йигитга турмушга чиқиш керакми ёки диндор йигитга?
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
- Чиққан санаси: 23 Август 2019
- (Нашр қилинган санаси)
Голливудча чиройли табассумли ва оқ тишлари ярқираб турган, мушаклари бақувват ва ташқи кўринишдаги жасур бўлиб кўринадиган, ялтироқ журнал муқовасидаги йигит - кўплаб қизлар орзу қилган идеалдир. У, албатта, чиройли хорижий машинага эга бўлиши керак, у кўпинча энг қиммат ва тансиқ таомлар тортиладиган ресторанларда овқатланишга таклиф қилиши керак, бунда у деярли кимсасиз оролларда экзотик дам олишни ҳам унутмаслиги керак.
Қизлар хаёлида айнан шундай ёки шунга ўхшаш «бой-френд» қиёфаси шаклланади. Талаблар шу қадар юқори қўйиладики, қизлар гоҳида ўз гўзаллиги ва жозибасини йўқотаётганини ҳам сезмасдан йиллар давомида шунга интилади. Ҳаётининг энг гўзал йиллари сувдай оқиб ўтади, лекин идеал йигитни топиш йилдан-йилга қийинлашаверади. Ўзи умуман, шу тўғрими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида турмуш ўртоғини танлашда уларга асосий эътибор қаратиш лозим бўлган бир қатор хислатлар кўрсатиб ўтилади. Уларнинг орасида насаб, гўзаллик, бойлик ва такводорлик айтиб ўтилади. Якуний қарор қабул қилишда унга эътибор қаратиш керак бўлган асосий хислат тақводорлик, диндорлик бўлмоғи лозим.
Нима учундир ялтироқ журнал муқовасидаги йигит дарров қизнинг қалбидан жой топади. У шунақанги чиройли, голливудча табассум қилади, жасур, мушаклари ривожланган. Сиз «Фотошоп» дастури ёрдамида ишлов берилган бундай расм ортида одатда ҳақиқий бир нарса бўлмаслиги ҳақида қачондир ўйлаб кўрганмисиз? Унинг ташқаридан кўриниб турадиган ҳамма камчиликлари йўқ қилинган, шунинг учун ҳам у жозибали бўлиб кўринади. Бу йигитнинг ички дунёси ҳақида эса ҳеч ким ўйланиб ҳам ўтирмайди.
Агар қизлардан улар ўзига қандай эркак, тўғрироғи эр хоҳлаши сўралса, кўпчиликнинг жавоби қуйидагича бўлади: «Чиройли, бой, мени ҳамма зарур нарсалар билан таъминлай оладиган». Эҳтимол, диндорлик, тақводорлик каби инсоннинг хислати ҳақида жавоб энг кам жавоб бўлади. Шунга қарамай, охирги пайтларда айнан шу хусусият ёшлар учун турмуш ўртоғини танлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб бораётганини таъкидлайман.
Тўғриси ҳам шу. Бу ер юзасидаги ҳаётимизда ҳеч нарса диндорлик, тақводорлик, художўйлик, абадий қадриятларга содиқлик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган йўлга амал қилиш каби абадий эмас. Ҳамма нарса ўткинчидир: ёшлик пайтидаги гўзаллик ўрнини қариликда эгаллайди, исталган даражадаги бойлик бир лаҳзада йўқ бўлиб кетиши ва қашшоқлик юзага келиши мумкин. Фақат диндорлик, тақводорликкина инсонга бутун ҳаёти давомида ҳамроҳлик қилади. Инсонда бу хислат бор экан, Аллоҳ таолонинг иродасидан умид қилиш ва итоаткорлик мавжуд экан, бу дунёда топиш мумкин бўлган ҳар қандай келиб-кетувчи неъмат инсон учун очиқ бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида айтиладики, агар эркак киши аёл кишига фақат унинг гўзаллиги ёки бойлиги учун уйланадиган бўлса, унинг умидлари оқланмайди. Лекин агар у аёлнинг тақводорлигини биринчи навбатда эътиборга олган ҳолда уйланса, Аллоҳ уни турмуш ўртоғида кўриш истагида бўлган гўзаллик билан ҳам, бойлик билан ҳам тақдирлайди.
У ҳақида мияда тасаввурлар шаклланадиган «бойфренд» кўпинча ҳафсаласи пир бўлишга олиб келади ва фақат диндор кишигина чинакамига чиройли, уятчан ва жасур бўлади.
Аллоҳ таолога самимий эътиқод қиладиган киши оилада ҳақиқий ёрдамчи бўлади ва у эркак бўладими, аёл бўладими - ҳеч қандай фарқ йўқ, чунки Ислом тамойиллари ҳар иккала жинсга ҳам тегишли.
Ички ва ташқи гўзаллик инсоннинг ички дунёсидан, унинг ички хотиржамлигидан келиб чиқади, бунга эса фақат Яратувчига сажда қилиш орқали эришиш мумкин. Шунда одам ҳаётида тўғри танлов қилади ва Аллоҳ унга ҳамма нарсада ёрдам беради.
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 50 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар