Сайт бўлимлари
Коронавирусдан даво рецепти расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиббиётида бор
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 21 Март 2020
- (Нашр қилинган санаси)
Атипик пневмония, Яқин Шарқ респиратор синдроми, парранда гриппи, чўчқа гриппи ва мана энди навбатдаги қўрқинчли юқумли касаллик – Хитой коронавируси. Ер шари мунтазам даврийлик билан янги агрессив ва инсоният томонидан ўрганилмаган вируслардан талвасага тушмоқда. Оддий гриппдан йилига 650 минг киши ўлиб турганда яна нима ҳам дердик. Бугун биз сизларни 2019-nCoV коронавирус эпидемияси оқибатлари билан қўрқитмаймиз, тиббиёт ниқоблари ва биологик ҳимоя костюмлари ғамлаб қўйишга чақирмаймиз. Бунинг ўрнига биз ҳар қандай эпидемия сизга таъсир қила олмаслиги ва вируслар зирҳли нимчани тешиб ўтолмасдан ортга қараб кетадиган иммунитетни кучайтиришнинг бир нечта усулини таклиф қиламиз. Бунда эса бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиббиёти ёрдам беради.
Вирус
Ўнлаб ажойиб воситаларни бизга оддий бир терапевт ва ҳатто машҳур профессор эмас, Аллоҳ таолонинг ўзи кўрсатиб қўйган. Биз улар ҳақида биламиз, ўқиймиз, харид қиламиз ва… токчада чанг босиб ётгани қолдирамиз. Тан олинг, ошхонанингизда бир шиша қора зира (тмин) бор, сиз уни бир марта истеъмол қилиб, шу оннинг ўзида бир талай касалликлардан шифо топиш умидини йўқотгансиз ва бир четга суриб қўйгансиз.
Лекин бошқа чўзиб бўлмади, келинг, вирус ҳужум бошламасидан олдин ўзимиз унга ҳужум уюштирамиз.
1. Оғир артиллерия: кист ал-ҳинди
Бу ҳиди ўткир аччиқ кукун шифобахш хусусиятлари бўйича кўплаб синтетик препаратлардан устундир. У вирусли инфекцияларда ҳам, бактериал инфекцияларда ҳам бир хилда фойдали бўлиб, замбуруғга карши самарали курашади. Ажойиб иммуномодуляция хусусиятларидан ташқари, кист паразитлардан, аллергиядан халос бўлишга, ортиқча вазнни ташлашга, бепуштликдан даволанишга ёрдам бериши мумкин. Кист ал-ҳинди амалда акс таъсирга эга эмас, уни болалар ҳам, чақалоқлар ҳам, эмизикли боласи бўлган оналар ҳам истеъмол қилиши мумкин.
Иммунитетни сезиларли даражада ошириш учун кунига беш маҳал, ҳар бир намоздан кейин бир чой қошиқдан кистни илиқ сув билан қабул қилишингиз мумкин. Даволаниш курси – бир ой.
2. Касалликлар қўрқадиган қора зира (седана)
Қора зира (седана) энг кучли табиий иммуномодулятор бўлиб, организм табиий ва юмшоқ таъсир кўрсатади. Унинг таркибидаги фаол модда тимохинон организм ҳимояини ташкил қилишда ва унинг келгусида касалликларга чидамлилигини таъминлашда асосий роль ўйнайди.
Организмнинг ҳимоя хусусиятларини сафарбар этиш учун уни эрталаб оч қоринга, нонуштадан бир соат олдин ва тунда, ухлашга ётишдан олдин қабул қилиш тавсия этилади. катта ёшдагилар учун бир мартада бир чой қошиқ қабул қилинади.
3. Махфий қурол: олма сиркаси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиркани мевалар, узум ёки тарвуздан ҳам кўпроқ яхши кўрганликларини билсизми? Бевосита ошхона вазифаларидан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бўлган Али ибн Абу Талиб розияллоҳу анҳу сиркадан даволаш мақсадларида ҳам фойдаланган.
Саримсоқ, асал ва олма сиркаси дамламасини қабул қилсангиз, сиз бир нечта нишонга аниқ зарба берасиз: вирусли инфекцияни юқтириш эҳтимолини камайтирасиз, танадаги озуқавий моддалар етишмаслигини қоплайсиз, асаб тизимини мустаҳкамлайсиз.
Дамламани тайёрлаш учун сизга қуйидагилар керак бўлади: бир стакан олма сиркаси; бир стакан табиий асал; 25 мл саримсоқ шарбати. Ушбу таркибий қисмларнинг барчасини аралаштириш ва сув ҳаммомида иситиш керак. Диққат: қайнатиш мумкин эмас! Олинган дамламани совутгичда сақланг.
Иммунитетни кўтариш учун 2 ҳафта давомида саримсоқ, асал ва олма сиркаси дамламасини ичиш кифоя. 2 ош қошиқ овқатдан олдин 30 дақиқа давомида кунига уч марта, илиқ сувда эритилган ҳолда қабул қилинг. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд, дамламани ишлатишдан олдин даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.
4. Микроблар кушандаси: занжабил
Занжабил, лимон, асал – организмнинг ҳимоя функцияларини кучайтириш учун қўллаш мумкин бўлган оддий ва ҳаммабоп нарсалар. Бу элементлар қўлланадиган таркиблар патоген микроблар, стресс ва юкламалар таъсирига қарши туриши мумкин. Асал, лимон ва занжабилдан фойдаланилган рецептлар сони жуда кўп бўлиб, сизларга энг оддий мисол келтириб ўтамиз.
Занжабилни тозалаб, майдалаймиз (қиргич ёки блендер ёрдамида), майдалаб кесилган лимон билан аралаштирамиз. Яна бир марта блендер (гўшт қиймалагич) орқали ўтказамиз ва асал қўшамиз. 200 грамм занжабилга 100 грамм лимон ва 100 грамм асал керак бўлади.
Шамоллашнинг биринчи аломатлари пайдо бўлиши билан тунда ухлашдан олдин 1 ош қошиқдан истеъмол қилишни бошланг. Шамоллашнинг олдини олиш, тонусни ва организмнинг ҳимоя кучларини ошириш учун ҳар куни бир чой қошиқ аралашмани бир стакан иссиқ сувда аралаштириб истеъмол қилинг.
5. «От билан юриш»: ҳижома
Қон олдирин (ҳижома) – бир талай касалликлардан шифо топишнинг энг яхши усули. Ҳижомадан кейин қонда вируслардан ҳимоя қилиш ва иммунитетни кучайтириш учун зарур бўлган лейкоцитлар сони ортади. Ҳижомада ўлик ҳужайралар, тосинлар, шлаклар, организм учун зарарли бўлган парчаланиш маҳсулотлари бўлан лифма олиб ташланади. Заҳира қопчаларидан кислорол ва озиқа моддаларига бой бўлган янги қон келиб тушади. Қон олдирин (ҳижома) – соғлиқни мустаҳкамлашнинг ажойиб усули, лекин уни фақат тегишли маълумот олган ва ушбу соғломлаштириш жараёнининг барча нозик жиҳатларини яхши биладиган малакали мутахассис амалга ошириши керак.
6. Намоз калити – саломатлик калити
Ҳар бир мусулмон учун бу оддий ва таниш бўлган ибодат нафақат жаннатнинг, балки соғлиқнинг ҳам калитидир. Мусулмонларнинг таҳоратлари юрак-қон томир тизимига яхши таъсир қилади, чиниқтириш таъсирига эга. Оғиз ва бурунни мунтазам равишда чайиш инфекциялар ривожланишига тўсқинлик қилади.
Санкт-Петербург грипп илмий-тадқиқот институти директори Олег Киселевнинг сўзларига кўра, "инфекциянинг асосий кириш эшиги бурун-халқум ҳисобланади". Буруннинг шиллиқ қавати биз нафас олаётган ҳавони тозалайди. Бу бактериялар, вируслар, чанг ва аллергенларга қарши биринчи тўсиқ бўлиб хизмат қилади. Бироқ бунда шиллиқ парданинг хусусиятлари бузилади. У қалинлашади. Бундай ҳолатда сиз бактериялар ва вируслар ҳужайраларга кириб, кўпаймаслиги учун бурнингизни тўғри тозалашингиз керак. Юваётганда бурун бўшлиғи юқумли яллиғланиш, кимёвий бирикмалар, тамаки тутуни ва қатронлар маҳсулотларидан озод қилинади.
Клиник тадкикотлар шуни тасдиқладики, бурунни мунтазам ювиш, грипп ва ОРВИ билан касалланиш эҳтимолини уч баравар камайтиради. Шу сабабли фақат сув оқиб турган кран бўлган ҳолда мунтазам равишда таҳорат олиб турсангиз, ўзингизни кўплаб хавфли касалликлардан ишончли ҳимоя қилишингиз мумкин.
Бугун биз сизга Қуръон ва Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) нинг суннатларида эслатиб ўтилган иммунитет тизимига таъсир кўрсатадиган олтита кучли усулни эслатдик. Аммо уларнинг барчаси нотўғри турмуш тарзини олиб борадиган одамлар учун самарасиз бўлади. Соғлом уйқу, овқатланишдаги меъёрлар, тоза ҳавода сайр қилиш, жисмоний фаоллик, пайғамбаримизнинг тиббий рецептлари билан бир қаторда таъсирчан самара беради!
Илтимос, мусулмонларнинг асосий қуроли – намозни унутманг! Раббимиз бизни даволанмайдиган касалликлардан ҳимоя қилсин ва Унга бўлган севгимизни дунёнинг барча ташвишларидан қалқон қилсин. Омин!
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 26 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар