1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Истиҳоза

Дардмандлик ва қандайдир иллатлар сабабли бемаврид келадиган қонлар истиҳоза қонидир.
Масалан, ҳайзнинг энг кам муддати, яъни уч кеча-кундузга етмай тўхтаса ё биринчи марта ҳайз кўраётган аёлнинг ҳайз кўриши ўн кундан ортиб кетса, ўн кундан ўтган кунларидаги ёки биринчи марта туққан аёлнинг нифоси қирқ кундан ўтиб кетса, қирқ кундан зиёдаси истиҳоза қони ҳисобланади.
Аёлларнинг ҳайз ва нифосдаги одатларида тўхтамай, ҳайз ва нифоснинг охирги муддатидан ҳам ўтиб кетган қон истиҳоза қони ҳисобланади.
Масалан, бир аёлнинг ҳайздаги одати 7 кун бўлса, тўсатдан бирор ҳайз муддати 7 кундан ўтиб, 10 кунда ҳам тўхтамай, 12 кунга ўтиб кетса, одатидан ташқариси (яъни 7 кундан кейинги 5 кун) ҳайз эмас, балки истиҳо-за қони ҳисобланади. Агар одатидан (яъни 7 кундан) ўтиб, охирги муддатига (яъни 10 кунга) етмай ёки 10 кунга бориб тўхтаса, бу ҳолда одатдан ўтгани ҳам ҳайздан ҳисобланади.
Нифосда ҳам шундай: агар бир аёлнинг нифос кўриш одати 30 кун бўлса-ю, бирор марта одатидан ўтиб, 45 кунда тўхтаса, ўша аёлнинг одатидан (яъни 30 кундан) ўтган 15 кун ҳам истиҳоза қони хукмида бўлади. Бу аёл 30 кундан ўтган 15 кунлик намозларининг қазосини ўқиши лозим. Агар одатидан ўтса-ю, 40 кунга етмай ё 40 кунга бориб тўхтаса, нифос ҳукмида бўлади.
Ҳомиладорлик пайтида кўрган қони ҳам истиҳоза қонидир. Истиҳоза ҳайз ва нифос ман қилган амалларнинг ҳеч бирини ман қилмайди ва ғусл қилиш ҳам вожиб бўлмайди, таҳорат қилиб, ибодатда давом этаверади. Агар билмасдан истиҳоза қонини ҳайз деб намоз ва рўзани қазо қилса, истиҳоза эканлиги маълум бўлгач, намознинг қазосини ўқимоқ ва рўзанинг қазосини тут-моқ лозим бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун умматни илм олишга буюриб, қуйидагича марҳамат қилганлар: «Илмни тпалаб қилмок, барча мусулмон эркак ва аёлга фарздир». «Танбеҳул ғофилин»да бу ҳадис кифоя миқдоригача илм ўқимоқ фарз деб шарҳланган. Чунки ҳамма ҳам олий даражада илм олишга муяссар бўлмайди. Шунинг учун зарурий илмларни, яъни имон, намоз, рўза, закот, ушр, ҳаж, ҳалол ва ҳаром, ота-она ҳақи, фарзанд тарбияси, оилавий муомала ва бошқа зарурий амалларнинг илмини билиш ҳар бир мўмин ва мўминага шарт ва зарурдир.
Хусусан, эркаклар мазкур илмлар билан бирга, ҳайз, нифос ва истиҳоза илмларини чуқур билиб, ўз аҳли хонадонларига билдирмоқлари ҳаётий заруратдир. Чунки аҳли аёли бу билимлардан бехабар бўлса, эридан ўрганмоғи қулай ва бемалолдир. Хижолат ва уялишга ўрин қолмайди. Ўз навбатида, оналар ўз қизларига бу муҳим илмларни билдиришлари керак.

Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлиддин Кароматуллоҳларнинг
"Исломда никоҳ ва оила" китобидан

Ҳозир сайтимизда 18 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ