Сайт бўлимлари
“Гап”дан чиққан гаплар
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Чиққан санаси: 04 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Саодат хола салкам 45 йил ўқитувчилик қилиб пенсияга чиқиб, кексалик гаштини суриб юрган пиру бадавлат онахонлардан. Ҳаётий тажрибалари, қарашлари, кўрган-кечирганларию кузатишлари асосида ортирганларини қизу келинларидан ташқари, қўни-қўшни, қариндош-уруғларнинг ҳам келинларига гапириб, тўғри йўл кўрсатадилар. Холанинг турган-битганлари насиҳату ҳикмат бўлгани учун ҳам уларникига тез-тез чиқиб тураман. Бир куни холамдан ҳол-аҳвол сўрайин, деб уйларига чиқсам, диққат бўлиб ўтирган эканлар.
— Кела қол, мухбир қизим, ўзиям зап вақтида чиқдинг, -деб қучоқ очиб кўришган холамдан, бунчалик куйинаётганларининг боисни сўрадим.
— Вой қизимей, бу одамларга ҳайрон қоламан-да, бунча бесабр, бунча ҳам охирини ўйламайдиган бўлишмаса а? Сенга айтгандим, тепа қаватдаги қўшним ёшгина, ҳали коллеж талабаси бўлган, уй-рўзғор ишларию, турмушга уқуви йўқ қизини “яхши жойдан келишди” деб узатиб юборганди. Мана орадан икки ой ўтиб-ўтмай қизини сарпо-суруғию, кўч-кўрони билан олиб келиб ўтирибди. Эҳ, 18 яшар қизчанинг номи эрдан сиқиб келган хотин! Ҳали тўйнинг қарзларини ҳам узишмаганди. Куйганга намакоб бўлиб ўтиришибди.- Саодат хола энсаларини қотириб қўларига суяниб олдилар.
— Шунчалик жиддий эканми, холажон, балки ярашиб кетишар?- Секингина сўрадим.
— Боламей, ярашса сарпога қилган мебелларию, кўрпа тўшак, нарса буюмлари билан олиб келармиди? Майли, шунча юз қароликдан кейин ярашди ҳам дейлик, ўртага тушган совуқчилик-чи? Қолаверса, одамга андиша, юз-хотир деган нарсалар ҳам бўлиши керак. Рўзғорда нималар бўлмайди. Аввало қиз узатаётганда, келин тушираётганда орқа-олдини суриштириб, текшириб бермайдими одам деган?! Ҳа хўп, қизини узатибди, майли, буёғига қизига айтмайдими, “болам, энди шўр ейсанми, ширин ейсанми, ўзингни ҳаётинг, ўзингни уйинг. Гап ташувчилик қилма, орага совуқчилик туширма. Бизку сендан бир қадам олисдамиз, сен шу ердасан, ўзингни ўзинг юзиқора қилма”, дейишса бўларди-ку. Нима эмиш, қизи оч қолибмиш, куёв уйидагилар тузукроқ еб-ичмай фақат уй ясатишармиш, мошина алмаштиришармиш... Ана сенга оиланинг бузилишига сабаб бўлган баҳона!..
— Онаси ҳам шу гапга олиб келаверибдими қизини? Ҳамма гап онасида экан-да. Қизини койиса, нима тўғри, нима хатолигини ўргатса бўларди. Умр савдоси ўйинчоқ эмас...
— Бунақа гапларни озмунча гапирмаганман. Ҳаммаси осмонда, гўёки улардан ақлли инсон йўқ. Шу десанг қизим, боласини етаклаб олиб, подъезд йўлагида, ҳовлиларда гап сотиб ўтирадиган хотинларни кўриб энсам қотади. Тавба, ёш-ёш келинчаклар уялишмайдиям бундоқ. Бебаҳо вақтини бекорчи нарсаларга, ғийбату бировларни ортидан гапиришга сарфлаб ўтиришади. Ундан кўра уйингни йиғиштир, кирингни юв, эрингнинг ишдан келишига яхшигина бир таом тайёрлаб кутиб ол. Жуда бўш вақтинг кўпайиб, нима қиларингни билмасанг, ҳар қадамда ҳунар ўргатадиган ўқув марказлари ишлаб турибди, ҳунар ўрган, ҳам ўзингга, ҳам рўзғорингга фойда. Йўқ, булар эртадан кечгача кўчада бўлар-бўлмас гапларни гапииб, гуноҳ ортириб ўтириши керак. Кейин қайнонами, эрми бир оғиз гапирса, тамом, нолиб юришади, ё тап тортмай оиласини бузворишади...
Саодат холанинг куйинишларида жон бор. Ўзим ҳам ҳар куни ишдан қайтаётганимда “дом”имиз қаршисидаги майдончада ҳар жойда уч-тўрттадан бўлволиб, вайсаётган хотинларга кўзим тушади. Баъзида дугонамга ҳазиллашиб, “қўшни домдаги Зулфия холангни онаси кўчада туққан шекилли, эрталаб ҳам, пешинда ҳам, кечки пайт ҳам бизнинг уйимиз олдидаги ўриндиққа тўрт-беш хотинга ваъзхонлик қилиб ўтиради” деб қўйсам, дугонам ҳам ғазаби тошиб “ўша хотиннинг ҳам эри эркакмикан?!” дейди. Хотин деган жонивор этагини бошига кийиб, кўчада гап сотишдан ор қилмаса, эр бояқишнинг гапи ўтармиди?..
Саодат холамнинг яна бир гапи бор: “Бўлар бўлмас гап-сўзлар, оилавий низолар, ғийбату фисқ фасодлар, тўй-маъракаларнинг нокерак удумлари бекорчи хотинларнинг суҳбатида пайдо бўлади!” Бу гапда ҳам анча жон бор. Бир маҳалланинг хотинлари ўзаро “Гап” ўйнашадиган бўлишибди. Буни қарангки, бекорчи хотинларнинг ўзи вақти ва пулини сарфлагани етмагандек, “гап”га эрлари билан яъни оилавий ўтирадиган бўлишибди. Шундай “гап”ларнинг самараси ким кимнинг хотинига ошиқ бўлган, яна кмилардир қўшнисининг эри билан “юриб” кетган... Хуллас, “гап”дан чиққан гаплар анча пайтгача ҳамманинг оромини бузган.
Бошга бало недан келади, бир энлик тилдан келади, деган экан қадимгилар. Қаердаги беҳуда гап-сўзлар кўпайди, вақт ва лаҳзаларни қадрига етилмади, у ерда бахтсизлик муқим ўрнашиб, ҳукмронликни қўлга олди, деяверинг. Чунки беҳуда гапларни гапириш ва фойдасиз нарсаларга овуниш касофат эшикларининг очилишига туртки бўлади. Вақтимиз тўғри сарфлаб, нокерак ва ножоиз юмушларга қувват сарфлашдан тийилиш фурсати келмадимикан, дугонажон?..
Фарзона
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 124 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар