1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

“Қиз боланинг дарди...”

-    Юрагим тўлиб, дардларимни бўлиши учун сизларга қўнғироқ қилдим, синглим,- деб гап бошладилар салом-аликдан кейин таҳририятга қўнғироқ қилиб тушган мухлисамиз.
-    Бемалол, сизни эшитишга тайёрмиз.
-    Бир пайтлари кексалар тилидан “Қиз боланининг иши қийин” деган гапларни кўп эшитардим. Эътибор бермас эканман ўша пайтларда. Бошга тушса биларканда, одам. Хуллас, икки йил аввал гулдай қизимнинг тўйи тўхтатилиб, ўтириб қолди. Энди унга қараб эзилиб кетаман, жиззаки, асабий бўлиб қолган. Ҳамма кўзига балодай кўринади. Бу аламзадаликда қизим бирор касалликка чалиниб қолмасин,- деб хавотирдаман...
-    Худо асрсасин, яхши ният қилинг, холажон. Бахтни Аллоҳ беради..
-    Тўғри айтасиз. Барибир ҳам кўнгил душман, бандаси бесабр-да. Қизим ўзи тенгиларнинг фарзандларини кўрса, дугоналарининг оиласи ҳақида эшитса, ўксиниб-ўксиниб йиғлайди. “Менинг ҳам тўйим бузилмаганида ширингина оилам, турмуш ўртоғим, фарзандларим бўларди” деб юрагимни куйдиради...
-    Тақдир, қисмат деганлари биз бандаларининг хоҳиш – истаги билан ҳисоблашармиди, холажон? Одамнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ишлар кўп бўлади ҳаётда. Сабрдан бўлак нима ҳам келарди қўлимиздан...
-      Қизим яхшигина чевар, қўлида бир нечта ҳунари бор. Пардалар тикади, бежирим кўйлаклар тикади. Кўрпа-кўрпачалар қавийди, қисқаси, қизим топадиган пулни унча-мунча эркак топмайди. Ахир айтишадику, кишининг ярим ризқи кўриниши бўлса, қолган ярим ризқи унинг касбу-ҳунаридан деб. Шундай қизимнинг қадрини билмай, номини паст қилишди, нокаслар...
-    Куйинманг. Ҳар ишнинг жавоби бор. Ҳар нарсанинг ажрини бергувчи бор. Сўрашга ноқулай, лекин нима сабабдан қизингизнинг тўйлари бузилди? Айтишингизга қараганда,  эпчил-чаққонгина қиз эканлар. Кўп ҳолларда бундай қизларнинг харидорлари кўп бўлади...
-    Ҳа, шундай. Қизимнинг ҳам харидори, совчилари кўп эди. Ўзи ишлаб, пулларини жамғариб машина олган. Мижозларининг уйига ўз машинасида боради. Хуллас, шундай уддабурро қизимнинг ишқи нотавон, ўзини эпламайдиган, камбағал йигитга тушибди. Икки  йил аҳду паймон қилиб, “сендан бошқасини демайман” деб юрган йигит арзимаган баҳоналарни рўкач қилиб, қизимга  уйланишдан бош тортди. Нима қилса ҳам  йигитнинг ота-онаси қилди, яқинлари қилди. Энди қизимнинг эзилишини кўриб мен ўртаниб юрибман...
-    Сиз онасиз, астойдил умид билан Худодан сўранг. Ҳали қизингизнинг саодатли онлари, иқболли кунлари олдинда.
-    Айтганингиз келсин... Майли, мени эшитганингиз учун раҳмат...
-    Саломат бўлинг.
Чиндан ҳам яхши иш бўлмабди. Лекин ҳар не бўлганда ҳам воқеанинг асл моҳияти бизга қоронғу. Айб кимда ё нимадалигини билмаймиз. Шундай экан, у ёки бу томонни қоралаш, вази ятга баҳо беришга ожизмиз. Аммо, аммо, дўстлар, биз қаерга қараб кетяпмиз ўзи?! Нега биз учун инсон ТАҚДИРи, ШАЪНи, ОБРЎси деган нарсалар қадрсиз, аҳамият сиз бўлиб боряпти? Воқеа қаҳрамонларининг ҳаётига четдан назар ташлайлик-да: йигитнинг ота-онаси, қавм-қариндошлари қизга уйланишига рози эмас эканлар, нега аввалроқ  шу аҳдларида қатъий турмадилар? Яъни,  қиз томонга совчиликка бориб, унаштирилиб, фотиҳа тўйлари ўтказилиб, тўйга бир ҳафта – ўн кун қолганда     орқага қайтиш нимаси?  Ҳаётда адашган эркакнинг  ҳаёти ўнгланиши, изга тушиши аёл кишидан кўра бир мунча осонроқ . Аёл эса кези келса, бир умр ёшликдаги қалтис қадамининг таъқибидан қутулолмайди. Юқорида қўнғироқ қилган мухлисамиз айтганларидек, қиз боланинг дарди  қийин бўлади. Этагига бир қора доғ ёпишдими, тамом, ўлгунига қадар доғнинг изи одамларга ўша хатони эслатиб тураверади.
Бу ҳолатда қиз томонни ҳам оқлаб бўлмайди. Қиз бола турмуш ўртоғини ўзи танлаб, “мен фалончи билан аҳду паймон қилиб юрибман, мени ўшанга узатасиз” деб оёқ тираб турганида, уни тийиб қўйиш керак. Қизлари қадан кишиларнинг ўғли, қайси хонадоннинг фарзанди билан топишган, у оиланинг муҳити қандай... Бу нарсаларни ўз вақтида сўраб-суриш тириш керак эмасмиди?..
Тўғри, тақдирда борини, қисматда ёзуғини бандаси кўрмай иложи йўқ. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам эҳтиёткор бўлиш мақсадга мувофиқ эмасми?   Бекорга турмуш қуриш, никоҳ масалаларини доно эл “Умр савдоси” демас, ахир?..
Бизнинг зукко муштарийларимиз бу борада қандай  фикрда эканлар? Таҳририятга қўнғироқ қилган мухлисамиз ва уларга ўхшаб шу изтиробдан қийналаётган юртдошларимизга қандай маслаҳатларингиз бор? Фикр- мулоҳазаларингизни  кутамиз.

Хонзода суҳбатлашди

Ҳозир сайтимизда 276 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ