1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳаж қилсинми ёки аёлининг маҳрини адо этсинми?

Айтайлик, бир кишининг қўлида ҳаж қилишга етадиган маблағи бор. Лекин у аёлининг маҳрини адо қилмаган. Борди-ю, аёлининг маҳрини берадиган бўлса, у ҳолда қўлидаги маблағ сафар сарф-харажатларига етмай қолади. Бундай кишига шариат ҳукми қандай?

Бундай кишига аввал аёлининг маҳрини бериш лозим бўлади. Чунки маҳр банда билан банда ўртасидаги ҳақлардандир. Ҳаж эса банда билан Аллоҳ таоло ўртасидаги ҳақлардан саналади. Бандаларнинг ҳаққи Аллоҳ таолонинг ҳаққидан муқаддам туради. Шу боис у кишига ҳажни қўйиб, аввал аёлининг маҳрини адо этиши, кейинчалик маблағ тушганда ҳаж қилиши лозим бўлади («Ғунятун-носик»).

"Анвор ул-маносик" китобидан

Ҳозир сайтимизда 204 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ