1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Кўнглимдаги аёллар

 

 

 

1. Ҳар гал унинг ҳузурида бўлганимда, ўзимни самимиятдан сабоқ олгандек ҳис этаман. Ёд бўлиб кетган ҳикмат, ривоятларни ундан эшитар эканман, худди биринчи бор тинглаётгандек титроққа тушаман. Чунки у ҳайратини, кўз ёшларини қўшиб сўзлайди. Китобдан неча бор ўқиган бўлсам-да, унинг оғзидан бир бор эшитганимда кўпроқ таъсирланаман.
Ҳар гал ёнига йўл олар эканман, қалбим ошиқади. Чунки унинг ҳузуридан ҳамиша ёқимли таассурот билан қайтаман. У маърифатли аёл...

2. Бир аёлни эсладим. Уни илк бор болалигимда кўрган эдим: укам билан эшик олдида ўйнаб ўтирсак, ёнимиздан чап қўлида челак кўтариб, ўнг қўлининг эса, енгини осилтириб ўтиб кетди. Анграйиб қолдим. Сўнг у ҳақда бувимдан сўрадим. “Холбиби холангни кўрибсан-да, бояқишнинг бир қўли тирсагидан буёғи йўқ. Чап қўли билан кир ювади, нон ёпади, болаларини бешикка белайди. Рўзғорининг кам-кўсти йўқ. Икки қўли бутун бўлса-да, эшикма-эшик гурунгга чопаётган аёлларнинг ҳам куни ўтяпти, Холбибининг ҳам уйим, бола-чақам деб куни ўтяпти...” дедилар.                                                                                                     
Бувим сўзларига ўшанда унчалик тушинганим йўқ. Энди билсам, ўша Холбиби холанинг чап қўлига иродаси ёрдам берган. Иродаси унинг ўнг қўли бўлган.
У иродали аёл...

3. Мен уни рамазон ойига ўхшатаман. Чунки баъзан кун бўйи ёнида юрсам-да, ғийбат, шикоят ва шу каби сўзларни асло эшитмайман, ўзим ҳам гапирмайман.
У ҳайбатли аёл...

4. Мен уни ҳаммадан яхшироқ англагим келади. Қалби сирларга тўлами, дейман.
Айтади, эшитаман: “Менга қаттиқ гапирганларга қаттиқ гапирай дейман-у, аммо сукут билан жавоб қайтараман. Билсам, кўнглимдаги калималар бундайин қаттиқ сўзларнинг тилимга чиққани қўймас экан”.
Ғайратим ошади. Сўзлари эртакларга уланиб кетгандек бўлади. Айтаётган ҳикматлари, тафаккури, фикрлари етмиш китоб ичидан ҳам топилмаслигига амин бўламан. Сўзларидан таъсирланаман. Кўзларим намланади.
У эса менинг ҳолимни кўриб яна айтади: “ҳикматдан таъсирланиб титраганимизда Жаброил қаноти билан сийпагандек бўлади...”
Ё Худо, дейман, илм, файз, маърифат бир аёлда бўлса,
шунчалик бўлар.
У менинг онам!

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 270 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ