1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Қандай қилиб супермаркетлар бизларни носоғлом маҳсулотлар харид қилишга мажбур этади

Кўпчилик одамлар ҳеч бўлмаса ҳафтада бир марта озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун магазинга боради. Бизнинг харажатларимизни ошириш учун супермаркетлар ва чакана савдогарлар кўплаб маркетинг ҳийла-найрангларидан фойдаланади. Лекин бу улар қандайдир шабҳали ва ғайриқонуний ишлар қиляпти дегани эмас.

Илгари маркетинг маҳсулотга йўналтирилганди, энди эса мижозга йўналтирилмоқда. Шубҳасизки, бу сотувчи учун фойдали, лекин унинг асосий мақсади – шундай қилиш керакки, харидор ўзини магазинда қулай ҳис қилсин, демак, режалаштирганидан кўпроқ пул сарфласин.
Қуйида супермаркетлар сизни магазин бўйлаб айланиб юриш ва аслида сизга унчалик ҳам керак бўлмаган нарсаларни сотиб олишга мажбур қиладиган айрим усуллар келтириб ўтилади.

Супермаркет сиз унга киришингиз билан сотишни бошлайди

Супермаркет эшигини очишдан олдин сотувлар бошланади. Мисол учун, машина қўйиш учун кўплаб жойлар мавжудлиги савдо марказининг ижобий қабул қилишингизга ёрдам беради.
Супермаркет залига кирганингиздан сўнг, сизнинг кўзингиз, албатта, сизнинг эътиборингизни жалб қиладиган кенг доирадаги мавсумий маҳсулотларга тушади. Бундан ташқари, ҳар қандай озиқ-овқат савдо марказида муайян товарларни жойлаштирилган алоҳида жавонларни кўргансиз. Ушбу маҳсулотларни тегишли бўлимда ҳам кўриш мумкин, аммо бу ерда улар сизнинг эътиборингизни жалб қилиш учун атайлаб тақдим этилади. Кўпинча бу турли байрамлар ёки муҳим воқеалар арафасида амалга оширилади. Товарларни бундай тартибга солиш кросс-мерчандайзинг деб аталади. Бундай жавонлар сизни тўхтатишга мажбур қилади ва керакли харидлардан чалғитади. Бу ўзига хос «ёлғончи полициячи» бўлиб, сиз бирор нарса сотиб оласизми ёки йўқми, янгиликларни кўриб чиқиш учун бир дақиқага кечикишингиз мумкин. Бирор нарса сизнинг эътиборингизни жалб қилиши мумкин ва энди сиз импульсив харидга тайёр бўласиз.

Улар сотув ҳажмини ошириш учун товарларни кўз даражасида жойлаштиради

Кўпчилик ота-оналар шуни яхши биладики, супермаркетлар ва чакана савдогарлар конфетлар ва бошқа ширинликларни болаларнинг кўзи даражасида жойлаштиради. Болалар йўлак бўйлаб ўтиб кетаётганда улар ёрқин ўровларни кўриб қолади ва ота-онасидан ширинлик сотиб олишни сўрайди. Шунингдек, ритейлерлар катта ёшдагилар ҳам албатта уларнинг кўзи даражасида жойлашган товарлар ёнидан ўтишини кузатиб боради.
Кўз даражаси харид даражаси ҳисобланади. У 160 см, яъни ўртача аёл кишининг буйига тенгдир. Машҳур брендлар товарлари, қоидага кўра, озиқ-овқат магазинларида энг қимматли товарлар ҳисобланади, шу сабабли сотувчилар уларнинг харид қилинишини истайди. Магазинлар албатта бу предметларни сизнинг кўзларингиз рўпарасида жойлаштиради.
Охирги пайтларда кўз даражасида жойлаштириш ўрнига янги тренд – вертикал кесик келмоқда. Бунда харидор у ёки бу бренд маҳсулотларининг барча вариантларини кўриши учун товарлар бир нечта жавонда юқоридан пастга вертикал тарзда жойланади. Кўпинча маиший кимё ёки косметика воситалари айнан шундай жойлаштирилади. Харидор қайси жавонга қарамасин, албатта шу маҳсулотни кўради.
Улар агарда соғлом маҳсулотларни афзал кўрсангиз, сиз харидларни бошқача амалга оширишингизни билади.
Супермаркетда харидни амалга ошириш вақтида одатда аравачани олиб, товарлар жойланган токчалар ёнида юрасиз. Аммо соғлом маҳсулотлардан фойдаланишни афзал кўрсангиз, сиз ҳар бир йўлак бўйлаб ўтмайсиз. Сиз фақат периметр бўйлаб харид қиласиз. Дўкон эгалари бундан хабардор, шунинг учун сиз уларнинг фикрига кўра, албатта харид қилишингиз лозим бўлган товарларни ҳар бир йўлакнинг охирида жойлашган «тиқин»-жавонларга жойлайди.
Масалан, бундай жавонлар одатда супермаркат периметри бўйлаб жойлашган гўшт бўлимлари ёнида учратиш мумкин.
Агар сиз соғлом маҳсулотлар харид қилишни истасангиз, бундай «тиқин»лардан қочишингиз керак, чунки улар сизнинг эътиборингизни жалб қилиш ва сизни импульсив харид амалга оширишга мажбур қилиш учун мўлжалланган. Қоидага кўра, у ерда турли соуслар, зираворлар ва газаклар жойлаштирилган бўлиб, уларни соғлом маҳсулотлар қаторига киритиб бўлмайди.

Харидорлик одатларини қандай ўзгартириш мумкин

Зарур харилар рўйхатини аввалдан тузиб қўйинг. Агар сиз бир ҳафталик маҳсулотлар харид қиладиган бўлсангиз, рўйхатингизни ҳафта давомида тузиб қўйинг, магазинга келиш олдидан эса уни таҳлил қилиб чиқинг ва унга тузатишлар киритинг. Бу савдо марказида товарлар харид қилиш жараёнини енгиллаштиради ва ортиқча харажатларнинг олдини олади.
Агар сиз сайёрамизда атроф-муҳит тозалиги учун хавотирланадиган бўлсангиз, супермаркетга харид қилинган маҳсулотларни солиш учун ўзингиз билан экологик сумка олинг.
Автомобилингиз юкхонасида совуқ ва музлатилган маҳсулотларни ташиш учун жой мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. Ушбу мақсадлар учун кичкина кўчма музлатгич ёки бошқа қурилма мос келади. Агар сиз харидни амалга оширадиган супермаркетдан узоқда яшасангиз, бу сизга озиқ-овқат маҳсулотларини уйгача янги кўринишда ва айнимасдан етказишга ёрдам беради.
Ушбу оддий маслаҳатлар сизни онгли равишда ва бюджетингизга зарар бермасдан харидларни амалга оширишга ёрдам беради.

Ҳозир сайтимизда 239 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ