Сайт бўлимлари
Ҳомиладорликнинг 9 – ҳафтаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
БОЛАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Бош мияда унинг бир бўлаги бўлган ҳаракатларни мувофиқлаштирувчи кичик мия шаклланади. Лимфа тугунларига асос солинади. Буйрак усти безларининг ўрта қавати ривожланади. Машҳур адреналин айнан шу ерда ишлаб чиқарилади. Ўпкада бронхларнинг ибтидоси бўлиб калта найчалар пайдо бўлади. Аёл жинсининг тухумдонлари фаркланади. Кичкинтойингизнинг юзи маълум шаклга эга бўлди. Оёқ - қўллар жадал шаклланади: суяклар мустаҳкамланиб, бўғимлар ажралади, шунингдек, қўл ва оёқ бармоқлари билинади. Бу ҳафтада биринчи мустақил ҳаракат бўлиши мумкин, лекин сиз буни сезмайсиз.
Бола ҳали жуда ҳам кичкина: унинг узунлиги 13 – 15 мм бўлиб оғирлиги атиги 1 г. чиқади.
ОНАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Ҳомиладорликнинг 9 - ҳафтаси она ва бола орасидаги алоқани синовчи муддатдир. Биринчи уч ойликдаги ҳомила тушишининг аксари айнан шу ҳафтага тўғри келади.
Нима учун шундай бўлади? 7 - ҳафтада сариқ танача етарлича “ишлаётган” бўлса, 9 - ҳафтага келиб у сўна бошлайди ва прогестерон, эстроген гормонларини камроқ ажратади. Бу гормонлар эса ҳозирда ҳомила ривожида асосий рол ўйнайди. Эндиликда ҳомиланинг қанчалар “етуклиги” ва янги вазифаларни бажаришга тайёрлиги муҳимдир. Агар олдинги ҳафталарда унинг ривожи қониқарли даражада бўлса, гормон миқдорининг камайиши жуда оз бўлиб, организмингиз буни осон енгиб ўтади. Ҳомила шаклланишида камчиликлар рўй берган бўлса у ўз муддатида янги вазифаларни бажара олмайди. Ҳомила нормал ривожданмайди. Бу эса ҳомиланинг нобуд бўлишига олиб келади.
Агар қалқонсимон безнинг ишида муаммолар бўлса 8 – 9 ҳафталикда эндокринолог кўригидан ўтиш лозим. Қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши, табиийки ҳомиланинг ривожида салбий таъсир кўрсатади. Аёлдаги касаллик даражасига қараб болада қалқонсимон безнинг гипо- ёки гиперфункцияси кузатилиши мумкин. Бундай асоратларга йўл қўймаслик учун вақтида даволаниш керак.
Ишлайдиган бўлсангиз меҳнат таътили олиб, уни ўзингиз ва бўлажак фарзандингиз учун сарфлашнинг айни вақти. Кўпроқ тоза ҳавода сайр этинг, ортиқча оғирлик ва зарарли таъсирлардан ўзингизни асранг.
Иложи борича компьютерда камроқ ўтиринг. Ундан чиқадиган зарарли нурлар ҳомиладорларга салбий таъсир этиши кузатилган.
Ҳомиладор аёлнинг яқинлари ва қариндошлари, асосийси оила аъзолари бўлажак онага ғамҳўрлик қилишлари, тинч ва осойишта шароит яратиб беришлари лозим. Қаттиқ ҳаяжонланиш ва асабийлашишлардан узоқроқ бўлгани маъқул.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 405 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар