Сайт бўлимлари
Ҳомиладорликнинг 10 – ҳафтаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
БОЛАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Кичкинтойингиз ривожланишнинг янги босқичига ўтди. Унинг тирсак бўғимлари, қўл ва оёқ бармоқлари, қулоқ супраси, юқори лаби шаклланди. Ташқи жинсий аъзолар ривожлана бошлади.
Кичкинтой ҳаётининг аввалги йилларида ёриб чиқадиган сут тишлари ривожланади. Сув ичида бўлишига қарамай ўзини қулай ҳис этади. У жуда тиник бўлиб 20 мл атрофидадир. Кичкинтойнинг кўзлари катта – катта очиқ ҳолатда бўлса ҳам бирор нарсани кўраётибтими ёки йўқми, бу ҳақида ҳеч нарса дея олмаймиз.
Ҳомиланинг оғирлиги 4 гр атрофида бўлиб, узунлиги 27 – 35 мм чиқади.
ОНАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Эрта токсикознинг сабаби нимада? Ҳомила тарафидан ишлаб чиқариладиган гормонлар рўйхатига яна бир гормон кирадики, у модда алмашинувига ўз таъсирини ўтказиб ёғ кислоталарини ишга солади. Натижада аёл организмидаги оқсил синтезини камайтиради. Бу эса ўз навбатида бола тўқималарини “қуришга” сарфланаётган аминокислоталар заҳирасини ортиради. Шундай қилиб йўлдош ва ҳомила она организмидаги модда алмашинувини ўз эҳтиёжини қондириш мақсадида “бошқара” бошлайди. Бу кучайиб бораётган жараёнлар организмнинг “янги ҳолатига” мослашолмаслигига сабабчидир. Мана шу ҳомиладорликнинг 1 – ярмидаги токсикоз бўлади.
Онада кўнгил айниши, қайт қилишидан ташқари вазн камайиши, терининг қуриши, бўшашиши кузатилади. Камқувват, уйқучан бўлиб қолади. Ҳомиладорликнинг бундай белгилари кучайиб бораверса, албатта врач ёрдами керак бўлади. Бу даврдаги токсиз нафақат сизни қийнайди, балки боланинг ҳам ривожига салбий таъсир этади. Гап шундаки, давомли қайт қилишда организм сувсизланада ва натижада ҳомилага озуқа моддаларининг етиб бориш тизими бузилади, ваҳоланки, айни шу даврда бош мия шаклланади.
Аҳволингиз яхшиланишини қўл қовуштириб кутиб ўтирманг. Кечикиш ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Биринчи белгилари пайдо бўлиши билан акушер – гинекологга мурожаат этинг. Одатда вақтида кўрилган даво чоралари кўнгилсизликларни олдини олади.
Бу даврда сайр қилиш жуда фойдали. Оз – оздан тез – тез бирор нарса истеъмол қилиб туринг. Таом иссиқ бўлмаслиги ва лаззатли бўлиб ҳузур бахш этиши лозим.
Биринчи уч ойликда ичакларингиз фаолиятига алоҳида эътибор беринг. Тўла бўлган тўғри ичак бачадонни эзади. Бу эса яхшиликка олиб келмайди. Шунинг учун ич келишини кунда назорат қилинг. Қабзиятнинг олдини олишда қора нон, янги узилган сабзавот ва мевалар, қайнатилган лавлаги, тузланган ва янги карам ёрдам беради.
Наҳорда оч қоринга ичилган бир пиёла сув ёки ётишдан олдин ичилган қатик ҳам ич келишига яхши наф беради.
Сурги дори ичиш ва ҳукна (клизма) қилиш тавсия этилмайди.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 40 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар