1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳомиладорлик

 

 

 

Она бўлиш ҳар бир аёл орзу қилган бахтдир. Ҳомиладорлик белгилари пайдо бўлганда яхшиси врачга бориб учрашинг. Чунки сиз ҳомиладорлик деб ўйлаган белгиларингиз бошқа касалликнинг бошланиши ҳам бўлиши мумкин.
Кўпчилик аёллар ҳайз вақтида келмаганида шундай гумонга борадилар. Ҳомиладорликдан ташқари баъзи бошқа касаллликларда,  руҳий зарбада, ҳаёт тарзининг ўзгаришида, иқлим ўзгарганида, айрим дорилар таъсирида ҳам ҳайз кўрмаслик мумкин. Шунинг учун аввал унинг сабабини аниқлаш лозим.
Врачга борганингизда у сизга анализ топширишингизни таклиф этади. Ҳозирги кунда баъзи таҳлилларни врач назоратисиз қилиш мумкин. Бунинг учун экспресс-тестлар мавжуд. У пешоб ёрдамида ҳомилани аниқлайди. Агар кўрсатилган йўриқнома бўйича тўғри амал қилиб текширсангиз тезда натижага эга бўласиз. Бир зумда ҳомиладормисиз, йўқми аниқлаб беради. Салбий натижани кўриб шубҳалансангиз бир неча кундан сўнг таҳлилни такрорланг. Сабаби ҳомиладорликнинг эрта даврида ва пешобдаги модда етарли бўлмаганида ҳам салбий натижа кўрсатилади.
Бўлажак она организмидаги жисмоний ўзгаришларга тўлишиши билаг бирга бачадон ҳажмининг ортиши, кўкракларни катталашишини ҳам қўшиш мумкин. Шу билан бирга қон айланиши, нафас олиши, ва сийдик йўли, овқат ҳазм қилиш аъзоларида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Она организмининг барча аъзолари янги ҳолатга мослаша бошлайди.  
Бачадон ҳомиладорликнинг бошидаёқ ўзгарар бошлайди. Тўққиз ойда у 50-60 гр оғирлигидан бир кг гача, узунлиги 6,5 см дан 32-33 см гача, сиғими эса 2-3 мл дан 4 гоҳила эса 5 л гача катталашади. Танангиздаги ўзгаришларни сиз 4-5 ойлардан кўришингиз мумкин.
У бутун ҳомиладорлик даврида ўзгариб боради. Чўзилувчан қорин деворлари аста катталашади.  Биринчи ойларданоқ кўкрак катталашади, сўрғичлари қорамтир рангга киради.
Қон орқали ҳомилага зарур бўлган барча моддалар етиб боради ва чиқиндилари қайтиб чиқади. Туғруққача онанинг қон томирлари кенгайиб, танадаги қон миқдори 4 л дан 5-6 л гача ортади. Темир моддасига бўлган талаб ортади. Врач кўрсатмаларига амал қилиб темир моддаси бор озиқ-овқат ва дориларни қабул қилиб туриш лозим.
Юрак уриши 3-ойдан бошлаб туғруққача  минутига 60-90 тага етади. У катта ҳажмдаги қонни танага ҳайдаб бериш учун тезроқ уради. Барча юрак қон тизими қўшимча оғирликка мослашади.
Нафас олиш аъзоларида ҳам ўзгаришлар рўй беради. Бурундан нафас олиш қийинлашади. Ахир сиз икки киши учун нафас оласиз.
Бачадон катталашиб ошқозон, ичак ва сийдик қопчасини сиқа бошлайди. Лекин онанинг  ички аъзолари янги шароитга мослашиб ўсаётган ҳомилага жой бўшатишади.
Ҳомиладорликнинг бошланғич даврида сўлак оқиши, милклар қонаши кузатилади. Стоматолог ҳузурига бориб тишларингизни аввалдан даволатиб олинг. Бу даврдв тишлар кўп карийсга учрайди. Соғлом тишлар овқат яхши ҳазм бўлишининг омилидир.
Прогестерон гормони таъсирида ичак ошқозон каби секин ишлай бошлайди. Оқибатида ич қотиши кузатилади.
Ҳомила катталашиб бачадонни эза бошлайди. Шу сабаб тез-тез ҳожатга бориш хоҳиши бўлади. Унинг устига қон ҳажми кўпайиб буйрак иши ортади.

 

 

 

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ