Сайт бўлимлари
Ҳомиладорликнинг 6 – ҳафтаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
БОЛАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Юрак шаклланиб ура бошлади. Бош мия ва орқа мияга асос солинди. Кўз косаси, қўл ва оёқ асоси пайдо бўла бошлайди. Ҳомила қулоқ супрасини эслатувчи шаклда эга бўлди. Ички аъзолардан: ичак, жигар, буйрак, сийдик чиқариш йўли асосга эга бўлиб шакллана бошлайди. Жинсий безлар фарқланиб аёл ва эркакникига ажралади. Мояк ривожланади. Юрак ва мия такомиллашади. Ҳомиланинг нафас олиши, озиқланиши, ҳимояси ва гормонларни ишлаб чиқарувчи йўлдош жадал ривожлвнади. Ҳомиланинг узунлиги бор йўғи 4 – 6 мм чиқади.
ОНАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Агар сизни токсикоз қийнаётган бўлса халқона воситаларга мурожаат қилинг. Камроқ, лекин тез – тез енг (кунига 6 – 7 маротаба). Ёнғоқ, писта, донли бўтқа каби оқсилли маҳсулотлар кўнгил айнишини камайтиради.
Ҳомиладорликнинг аввалги ҳафталарига тегишли бўлган тавсияларни ёдда тутинг.
Ҳомиладорлигингизни билган яқинларингиз тарафидан кўплаб маслаҳат ва огоҳлантиришлар эшитишингиз мумкин. Уларни хайрихоҳлик билан қабул қилинг. Лекин айримлари шунчаки хурофотлигини ҳам ёдингиздан чиқарманг.
Ҳомиладор аёл одатда тасодифлардан эмас, балки эҳтиётсизлиги оқибатида кўнгилсизликларга йўлиқади. Сиз бу хатарлардан озгина эътибор ва мулоҳаза қилиш билан қочишингиз мумкин.
* Қорин катталашгани сари мувозанатни тутиб юриш қийинлашади. Унинг устига яна оёғингиз остини яхши кўролмайсиз. Буларни бариси сизни зарарланишингизга олиб келади.
* Автомашина ва самолётда доимо хавфсизлик камаридан фойдаланинг.
* Кресло, столга сакраб чиқманг, баланд зинапоялардан фойдаланманг.
* Баланд пошнада, мустаҳкам ёки умуман тақилмайдиган, ноқулай оёқ кийимда юриш умуман мумкин эмас. Сирпанчиқ полда юрманг.
* Ваннага кираётганингизда ва чиқишда жуда диққатли бўлинг. Оёғингиз сирпанмаслигига ва ушлаб турадиган тутқичларга эътибор қилинг.
* Уйингиздаги барча хавфларни ҳисобга олиб чиқинг: сирпанчиқ пол, тикка зина, оёқ остидаги кераксиз нарсалар, яхши ёритилмаган зинапоя, ерда чўзилиб ётган кабел симлар, музлаган ер. Бахтсиз ҳодисага чарчаш, толиқиш ҳам сабаб бўлади.
Маълумки, ҳомиладорлик даврида одатий бўлган таъмлар ўзгаради. Баъзилар фақатгина маълум бир озуқани истеъмол қиладилар, бошқалар эса ҳамма нарсани еяверадилар, яна ортиғи билан, қолганларини умуман овқатга кўнгли тортмайди.
Овқатга бўлган бундай ғалати инжиқликка “қашшоқликка” учраган гормон айбдор. У айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида авжига чиқади. Лекин овқатга бўлган бундай муносабат ва бошқа ўзгаришларнинг ягона сабабчиси фаҚатгина гормонлар эмас.
Агар ўзингиз ва болангиз учун фойдали бўлган бирор нарсани егингиз келса албатта уни енг. Агар ейишингиз мумкин бўлмаган нарсалардан егингиз келса унинг ўрнини босувчи, сизнинг истагингизни қондириб, болага зарар келтирмайдиганларини излаб кўринг.
Бундай ўрин босарлар сизни қониқтирмаса унда чалғитувчи нарсалар билан шуғулланинг. Агар кутилмаганда кофе, алкогол, шоколадли музқаймоқ, крем ва шунга ўхшаганлардан жиркансангиз – бу жуда яхши.
Балиқ, сут каби истеъмоли зарур бўлган озуқалардан воз кечсангиз, уларни ўрнини тўлдирувчи маҳсулотларга алмаштиринг.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 96 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар