Сайт бўлимлари
Ҳомиладорликнинг 8 – ҳафтаси
- Подробности
- Бўлим: Ҳомиладорлик тақвими
- Чиққан санаси: 01 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
БОЛАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Юрак шаклланишида “сайқаллаш” ишлари кетмоқда. Унинг катта қон томирлари билан алоқаси яхшиланмоқда. Ошқозон ўз ўрнига - қорин бўшлиғига жойлашди.
Сўлак безларига асос солинди. Суяк ва ҳаттоки бўғимлар ҳам ривожланишни бошлади. Юқори лабнинг шаклланиш жараёни кетмоқда. Агар бўлғуси фарзандингиз ўғил бўлса, айнан шу ҳафтада унинг мояги шаклланади. Кичкинтойнинг бўйи 8 – 11 мм га етиб қолди.
ОНАДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
Врач – гинеколог ҳузурида сизга туғилажак болангизнинг наслий касалликлар билан туғилиш хавфини текшириш учун генетик консультациядан ўтишингизни маслаҳат беришлари мумкин. Шунингдек сизга барча керакли таҳлилларни топшириб мутахассис – врач кўригидан ўтиш лозимлиги айтилади.
Ҳомиладорликнинг бошланғич давридаги кўнгил айниши сақланиб қолиб, ҳаттоки кучайиши ҳам мумкин. Шунинг учун уни камайтириш йўлидаги тавсияларга қулоқ тутинг.
ТОКСИКОЗНИ КАМАЙТИРИШНИНГ ХАЛҚОНА УСУЛЛАРИ
Кўнгил айниши - ҳомиладорликнинг оғиздан оғизга ўтиб келаётган аломатларидан биридир. Токсикоз кўпчилик ҳомиладор аёллар дуч келадиган ҳолатдир. Лекин озчилик уни енгиб ўтади. Аёллар маслаҳатхонасидаги ҳар қандай врач ҳам дориларсиз токсикозга бас келиш йўлини айтиб беролмайди. Шунга қарамай бундай усуллар мавжуд.
Ҳомиладорликнинг илк ойдаридаги кўнгил айниши шунчалар одат тусига кириб қолганлигидан ҳайз келмаслиги каби бўлиши лозим бўлган белгилар қаторига кириб қолган. Гоҳида шундай мулоҳазаларни ҳам эшитамиз: “ Мен 9 ҳафталик ҳомиладорман ва умуман кўнглим айнимаяпти, бундан жуда безовтаман. Балки бирор камчилик борми деб қўрқаман. Эшитишимча, агар токсикоз бўлмаса, кичкинтойнинг ўсишида бирор нуқсон бор”.
Аввало шуни айтиб ўтиш лозимки, токсикозга нотўғри ҳаёт тарзимиз айбдор. Қизғин иш суръати, ёмон экология ва нотўғри озқланиш шулар жумласидандир. Қишлоқда яшайдиган, доимо тоза ҳавода бўладиган аёллар биз шаҳарликларга нисбатан бу кўнгилсизликдан камроқ азият чекишади.
Агар ҳомиладор аёлнинг ишдан кетиб дала ҳовлида яшашга, табиий маҳсулотлардан истеъмол қилиб, тоза ҳавода сайр қилиш имкони бўлса албатта бу жуда яхши. Лекин ҳаммамиз биламизки, бундай фаровонликни ҳамма ҳам ўзига муносиб кўролмайди. Хўш, қолганлар нима қилиши мумкин?
Қуйида ўзингизга мос келадиганини танлаб олишингиз мумкин бўлган халқона усулларни бериб ўтамиз.
* Кунига ҳеч бўлмаганда ярим соат сайр қилинг.
*Эрталаб ўрнингиздан турмасингиздан олдин бир – икки дона ёнғоқ ёки печенье еб олинг.
* Нонушта ва тушликда ўзингизни мажбурлаб кўп еманг. Яхшиси ҳар икки соатда озгинадан бирор нарса (бир бўлак пишлоқ, олма, печенье) истеъмол қилинг. Ишга борадиган бўлсангиз, сумкачангизда енгил егулик бўлсин.
* Оқсилга бой маҳсулотлардан (ловия, донли, ёнғоқ, писта, балиқ, гўшт, сут) кўпроқ истеъмол қилинг. Сут ва сут маҳсулотлари бундан ташқари яна кальцийга жуда бой. Улар болангизга ҳужайраларининг қурилиши учун жуда зарур. Агар кўп нарса ея олмасангиз оз ва соз енг, фақатгина энг фойдалиларини истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.
* Мандарин ё лимоннинг бир дона бўлакчасини сўриб кўринг. Баъзиларга нордон таъм ёрдам беради, баъзиларга эса аксинча таъсир этиб кўнгил айнишини кучайтиради. ўз организмингизга қулоқ солинг.
* Гоҳида шўртангина қаттиқ нон, нимтатир қилиб тузланган бодринг, тузланган карам ҳам ёрдам бериши мумкин.
* Овқатланиб бўлгач шошилманг, бир оз ўтиринг.
* Айримларга ҳомиладорларга мўлжалланган витаминларни қабул қилиш фойда беради.
* Эрталаб ўрнингиздан турмасдан бир чой қошиқ асални бир пиёла сув билан ичиб олинг.
* Баъзиларга минерал сув ёрдам беради. Агар у сизнинг кўнгил айнишингизни енгиллаштирса, доим ёнингизда олиб юринг.
* Ялпиз – кенг қўлланиладиган восита. Ялпизли чой, ялпизли сақич ёки ялпизли шимадиган конфетлардан фойдаланиш мумкин. Охирги иккитаси жамоат жойларида кўнгил айнишини тезда бартараф этиш учун жуда қулай.
* Ниҳоят, кўнгил айнишига қарши медицина усуллари билан курашиш (врач ёзиб берганда) қуйидагилар: церукал, спленин, витамин С билан глюкоза, Эссенциале фортэ, Полифепан. Ёдингизда бўлсин, ушбу воситаларни ўзбошимчалик билан қабул қилманг.
Токсикоз билан курашда сизда омад тилаймиз. Ишонинг – бу албатта тезда ўтиб кетади!
ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАРДА ТОМИРЛАР КЕНГАЙИШИ
Ҳомиладор аёлларда қон томирлар кенгайишга мойил бўлади. Бунга бир нечта омиллар сабаб:
* бачадон қон томирлари босимининг сон томирлари тарафига ортиши;
* оёқ қон томирларига босимнинг кўпайиши;
* қон миқдори, айланмасининг ортиши.
Шу билан бирга томирлар ўзгаришининг қуйидагича белгилари кузатилади:
* кучли ёки енгил оғриқ;
* ловуллаб ачишиш;
* оғирликни ҳис қилиш;
* тиззадан тос томонга қараб кетган кўк томирчаларни кўриш мумкин;
* оғир ҳолатларда тери остидан томирлар аниқ кўриниб туради, шишган, қуруқ ва сезувчан бўлиб қолади.
Ҳомиладорлик давридаги томирлар кенгайишини олдини олса ёки зарарсиз даражага олиб келса бўлади. Бунинг учун оёқларга тушадиган кераксиз босимга йўл қўймаслик лозим. Вазнингизни ҳаддан зиёд оширманг. Узоқ вақт бир ерда турманг ва узоқ ўтириб қолманг. Ўтирганингизда, оёғингизни узатиб ўтиринг. Ётган чоғингизда эса оёғингиз остига ёстиқча қўйиб олинг. Зинҳор оғир нарсаларни кўтарманг. Эрталаб турган заҳотингиз чўзилувчан пайпоқ кийиб олинг. Уларни фақатгина кечқурун ётиш олдидан ечинг. Ҳаракатингизни чегараловчи кийимларни кийманг: кенг белбоғ, боғичли пайпоқ ва тор оёқ кийими. Тамаки чакманг. Тамаки ва қон томирларининг варикоз кенгайиши орасида боғлиқлик борлиги аниқланган. Томирларни эластиклигини таъминловчи витамин С ни ўз вақтида қабул қилинг.
Ҳомиладорлик даврида томирни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш тавсия этилмайди. Уни туғруқдан сўнг бир неча ой ўтгач қилиш мумкин. Энг яхши ҳолатда эса бу муаммо туғруқдан сўнг - ҳомиладорликкача бўлган аввалги вазнга қайтганданингизда ўз ўзидан ҳал бўлиб йўқолиб кетади.
Ҳомиладорлик сабаб овқат ҳазм қилиш тизимида ўзгаришлар бўлиши мумин. Организмингиз прогестерон ва эстроген гормонини кўп миқдорда ишлаб чиқарганлиги сабаб ҳазм қилиш тизимидаги мускуллар бўшашади. Натижада овқат секин ҳазм бўлади ва ҳазм қилиш тизимининг бузилишига олиб келади. Бу сиз учун ёқимсиз бўлса ҳам болангиз учун жуда фойдали. Ичаклар фойдали моддаларни тўлалигича олиб қонга, сўнгра эса ҳомилага етказади.
ҲОМИЛАДОРЛИК ДАВРИДА ТОПШИРИЛАДИГАН ТАҲЛИЛЛАР
Ҳомиладорликнинг энг биринчи ва энг асосий белгиси - ҳайзнинг вақтида келмаслиги. Бунда аввало ҳомиладорлик тестини қўллаб кўриш лозим. Тест қоғозчасини бир неча дақиқага эрталабки пешобга ботириб олинади. Эрталабкига ботирилишининг сабаби, у “ҳомиладорлик гормонига” кўпроқ тўйинган бўлади. Озгина вақтдан сўнг кўринадиган чизиқчалар сонига қараб аёл ҳомиладорми, йўқми билиб олса бўлади. Иккита чизиқча ҳомиладорлигини, биттаси эса аксинча, ҳомиладор эмаслигини билдиради. Агар тест ҳомиладорликни инкор қилсаю, ҳайз келмаётган бўлса, томирдан қон топшириш йўли орқали ҳомиладорлик гормонини аниқласа бўлади. Бу усул энг ишонарли бўлиб, у орқали ҳомиладорликни илк давридаёҚ аниқлаш мумкин. Истаган диагностика марказида қон топшириб кўришингиз имконияти мавжуд.
Кўпчилик аёллар ҳомиладорликни аниқлаш учун бачадонни ультротовуш текширувидан ўтказишади. Лекин аксари врачлар ҳомиладорликнинг эрта даврида бу текширувдан ўтмасликни тавсия этадилар. Чунки унинг бола организмига зарали таъсири бор йўқлиги охиригача ўрганилмаган. Агар ҳомиладорлик муаммосиз, яхши кечаётган бўлса биринчи биринчи УТТ (УЗИ) 12 – 14 ҳафтада ўтказиш мақсадга мувофиқ бЎлади. Бунда врач ҳомиланинг қаерга ёпишиб бирикканлигини, унинг ўлчамини, ҳомиладорлик муддатини ва бошҚа каракли маълумотларни аниқлайди.
Ҳомиладорлик аниқланганидан сўнг аёл яшаш жойидаги аёллар консультациясига ёки хусусий ҳомиладорларга ихтисолаштирилган медицина марказига рўйхатга туради. Рўйхатга олиш вақтида врач топширилиши лозим бўлган бир қанча таҳлилларни ёзиб беради. Одатда улар: ОИТС, заҳм, гепатит, қон гуруҳини аниқлашга, умумий ва биохимик қон таҳлили учун қон топширилади, сийдик таҳлили ва қиндан суртма олинади. Агар аёлнинг қон резус фактори салбий бўлиб, эриники ижобий бўлса, у ҳолда ҳар икки ҳафтада антителага қон таҳлили топшириш зарур бўлади.
Булардан ташқари ҳомиладор аёл қуйидаги мутахассислар кўригидан ўтиши лозим: терапевт, окулист, отоларинголог, стоматолог ва электрокардиограмма (ЭКГ) қилдиради.
Гинеколог ҳузурига ҳомиладорлар ҳар ойда бир маротаба борадилар. Ҳар кўрик олдидан сийдик таҳлили топширилади. Унга кўра гинеколог буйраклар ишини назорат қилиб боради.
14 – 18 ҳафталик муддатда гинеколог сизга альфа- фетопротеин миқдорини аниқлаш учун қон топширишингизни айтади. Бу таҳлил Даун синдроми, орқа мия шаклланишидаги камчиликларни ва бошқа нуқсонлар бўлса, уларни аниқлаш учун ўтказилади. Лекин бу мажбурий таҳлил эмас. У 35 ёшдан ошган ҳомиладорларга, оиласида шунга ўхшаш касалликлар бўлган аёлларга уни топшириш зарурдир.
Ҳомиладорликнинг 24 – 26 ҳафтасида иккинчи бор режали УТТ (УЗИ) дан ўтилади. Унда врач кичкинтой танасининг тузилишини кўриб чиқади, ички аъзоларда туғма нуқсонлар бор йўқлигини текширади, бола жинсини аниқлайди, ҳомилани ўраб турадиган сувнинг миқдори ва сифатини аниқлайди. Шу муддатда яна қондаги гемоглобин миқдорини текшириш учун, шу билан бирга анемияни бор йўқлигини билиш мақсадида қон топширилади.
30 - ҳафтадан сўнг ҳомиладор гинеколог ҳузурига ҳар икки ҳафтада боради. Шу вақтда унга алмашув варақаси берилади. Бу варақага барча таҳлиллар ва текширувлар натижаси ёзилади.
32 - ҳафтадан сўнг ҳомиладор аёл ишлайдиган бўлса декрет таътили берилади.
33 – 34 ҳафталик муддатда допплерография текшируви ўтказилади. У бачадон қон томирларидаги қон оқиш тезлигини, йўлдош ва асосий томирларни текширади. Бу худди УТТ каби ўтказилади, лекин ундан фарқли томони шундаки, бу текширув орқали боланинг кислород ва керакли моддаларни етарлича олаётибтими ёки йўқми аниқласа бўлади.
Ҳомиладорликнинг 35 – 36 ҳафталик муддатида такроран ОИТС, заҳм, биохимик таҳлил учун қон топширилади, қиндан суртма олинади. Охирги УТТ ўтказилади. Унинг ёрдамида врач ҳомиланинг ҳолатини, бўйи ва оғирлигини, бачадонда жойлашишини, ҳомилани ўраб турган сувнинг миқдори ва сифатини аниқлайди. Агар ҳаммаси меъёрида бўлса, ҳомиладор аёл хотиржам туғруқ кунини кутиши мумкин.
Агар таҳлил ва текширув натижаларига кўра бола ёки ҳомиладорнинг аҳволида бирор нохушлик аниқланса, унда аёл алоҳида махсус назоратга олинади. Қўшимча дорилар бериб йўлдош орқали қон айланишини яхшилайдилар, бир – икки ҳафта ўтгач Қайта Ўтказиш УТТ (УЗИ) белгиланади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 103 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар