1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Суннатга мувофиқ тўйда нималар бўлмаслиги керак?

1. Исроф бўлмаслиги керак. Бу мавзуда жиддий оғриқларимиз бор. Шайтон: «Бир марта қилсанг нима бўлади?» деб оёғимизни тойдиради. «Бир мартада ҳеч нима бўлмайди» десак, исрофдан қутулиш учун қадам ташлай олмаймиз. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: «Тўйда биринчи кун таом берилиши лозим. Иккинчи кун бериладигани эса суннат бўлади, учинчи кун бериладигани эса риёдан иборат» деб буюрдилар. Қуръонда исроф қилувчиларга оид бир сўз бор ва у сўз бошқа ҳеч ким учун қўлланилмаган.

«Қариндошингга, фақирларга ва йўловчига ҳаққини бер. Кераксиз ўринга сочиб, совурма. Чунки ўринсиз ерга сочиб совурадиганлар шайтоннинг қардошларидир. Шайтон эса Роббига ношукр бўлгандир» (Исро сураси, 26-27-оятлар).
Исроф фақат мол-мулкда бўлмайди. Вақт, туйғу, ғазаб ҳам исроф бўлиши мумкин. Одамларнинг битта тўй учун бутун умрини фидо қилиб юбори-шини тушуна олмайман. Битта келин кўйлак ва куёвга сарпо олиш учун кунлар, ҳафталар давомида дўконма дўкон айланишларини тушуна олмайман. Бугун умматнинг қанча оғриқлари, дардлари турибди ва шахсий масалаларда ўзимизнинг бир олам муаммоларимиз бор экан, бу каби ҳаракатларга шунчалик вақт ажратишни тушуниб бўлмайди. Шу сабабдан ҳам булар исроф мавзусидир ва уларни бартараф этиш керак.
Солим ибн Абдуллоҳ шундай дейди: «Отам тириклигида уйландим. Отам халқни тўйга чақирди. Чақирилганлар орасида Абу Айюб (р.а.) ҳам бор эди. Хонамнинг девори яшил гилам билан ўралганлигини кўриб, отамга қараб: «Эй Абу Абдуллоҳ! Сизлар деворларни ўрайсизларми?» деди. Отам уялиб кетди ва «Эй Абу Айюб, аёллар биздан устун келди» деб жавоб берди. Абу Айюб бунга жавобан: «Аёлларни ҳамманинг устидан ғалаба қилишидан қўрқсам ҳам, сени устингдан ғалаба қилишидан қўрқмасдим» деди. Кейин «Овқатингизни емайман, уйингизга кирмайман» деб уйни тарк қилди» (Тобароний, Муъжамул Кабир 3853).

2. Эътиборсизл ик бўл маслиги керак: тўй масаласи бўлгандан кейин силаи раҳмга жиддий эътибор қаратиш керак. Қариндошлар орасида хафагарчиликлар жуда кўп бўлади. Хафа бўлганлар бир амаллаб кўндирилиши ва тўйга олиб келиб, яраштирилиши керак.
Ҳаммамизни эътиборсиз қолдирган масалага эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай диққатимизни тортади:
«Овқатларнинг энг ёмони фақирлар чақирилмасдан (фақат) бойлар чақирилган тўй зиёфатларидир» (Муслим, Никоҳ 110).
Тўй қилинганда, албатта, фақирлар ҳам эътибор билан тўйга чақирилиши керак.
Тўйда болаларга тарқатилган пуллар ҳам суннат ичида баҳоланадиган масала. Болаларни кўпроқ хурсанд қилиш керак, ичи бўш қоғозлар тарқатмаслик ва тўйга маҳалладаги фақирлар ҳам чақирилиши лозим. Суннат ана шундай тирилтирилади.

3. Мўътадил бўлиш керак. Мувозанат мусулмоннинг энг муҳим сифатидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўътадиллик пайғамбаридир. Ҳеч қачон бир томонга ён босиб, мувозанатсиз иш қилмади. Бизнинг ҳам унга уммат бўлиш даъвомизни мувозанат билан ўртага қўйишимиз мумкин. Тўйларимизнинг, истакларимиз, кўнгил хушликлар ва хурсандчиликларимизнинг ўлчови йўқ, афсуски. Кечасида ҳам куёв машиналари келаверади. Маҳаллада касал борми, қари борми ўйлаб ўтирилмайди. Бу мавзуда Пайғамбаримизнинг огоҳлантиришла-рини эшитганимизда, тушунганимизда эди, буларни қилишга журъат қилолмаган бўлардик. Албатта, хурсанд бўлайлик, лекин ўз вақтида, меъёрида, чегарадан чиқмасдан севинайлик.
Баъзи тўйларда Қуръон ўқилади. „Пекин ўқилган Қуръонга эътиборсиз қолинади. Бу жуда ёқимсиз ҳолатдир.
Бирорта домла ёки отинойи келиб узун-узун ваъз ўқийди. Суннатни биладиган домла бўлса, тўйда энг кўп икки дақиқа гапириш кераклигини англайди. Чунки тўйда гапни чўзиш сўзларни исрофи саналади. Бунга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу жараёнда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўйларда қилган хутбаларини ўргандик (Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг хутбалари, «Сияр» нашриёти, 2016).
Аниқ ва очиқ шаклда айта оламизки, у зот тўй суҳбатларини жуда қисқа қилганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйларда қилган битта дуо бор: «Аллоҳ бу никоҳингизни иккингиз учун ҳам барокатли қилсин! Баракотини устингизда доим айласин ва иккингизнинг орангизни хайрлар устида бирлаштирсин!» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам битта гап билан «Тўй нима? Никоҳ нима? Турмуш нима?» деган саволларга жавоб берганлар.
Аллоҳ бизларга баракотини ёғдирсин. Уйланган-ларимизнинг уйларини шоду хуррамликка тўлдирсин, хонадонларимиздан бахт ва саодат аримасин. Оила қурмаганларга эса энг тез вақтда солиҳ ва солиҳа жуфтлар насиб қилсин. Омин.

Муҳаммад Амин Йилдиримнинг
"Никоҳ аҳлоқи" китобидан

Ҳозир сайтимизда 35 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ