1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Аёл кишининг машина ҳайдаши

Савол: Шариатимизга кўра аёл кишининг машина ҳайдаши мумкинми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши зарурат бўлганда машина ҳайдаши жоиз, лекин унинг ўзига яраша шартлари мавжуд.
Аллома Ваҳба Зуҳайлий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Шариатимиз аёл кишини мубоҳ бўлган ишларни қилишдан ман этмайди. Аёл машинани якка ҳайдаса ҳам, ёнида бошқа киши бўлса ҳам, бу жоиз амалдир. Лекин шарти шуки, аёл киши машинани минишда ва бошқа ишларида шариат доирасида бўлмоғи, унга кўзи тушганларга фитна бўлмайдиган даражада муҳташам кийиниши керак».
"Ал-Азҳар” уламоларидан устоз, доктор Абдулфаттоҳ Ошур айтади: "Модомики аёл уйидан Аллоҳнинг шариатига риоя қилган ҳолда чиқар экан, машина ҳайдашининг зарари йўқ. Буни ман этганлар аёлларни эҳтиёт қилиш юзасидан қилганлар. Энди аёл турли масалаларда эркак билан тенг мақомда кўрилаётган жорий муҳитда бундай эҳтиёткорликнинг маъноси бироз йўқолган. Биз таъкидлашимиз лозим бўлган нарса шуки, аёл, албатта, Ислом одоби билан одоблансин. Машина миниб, шубҳали жойларга ёки ўзини ва шаънини хатарга қўядиган томонларга бормасин". Шундай экан, зарурат бўлмаган ҳолатларда аёллар машина минмаганлари мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фатволар Тўплами" китобидан

Ҳозир сайтимизда 63 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ