Сайт бўлимлари
Порнографиянинг нимаси хавфли
- Подробности
- Бўлим: Жинсий тарбия
- Чиққан санаси: 14 Май 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Порнография сўзи юнонча: «porne» – бузуқ, фоҳишабоз, «graphos» – «ёзаман» сўзларидан ташкил топган. Агар биз бу икки сўзни бир-бирига қўшадиган бўлсак, фоҳишалар ишининг тасвири ёки таърифи деган маънони оламиз. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида айтилишича, адабиёт, тасвирий санъат, театр, кино, телекўрсатув, радиоэшиттириш ва шу каби жинсий ҳаётни қўпол-ялонғоч ҳолда, беҳаёларча тасвирлаш, намойиш қилиш; шундай тасвирларга асосланган асарларнинг ўзидир.
Порнография инсон қалбини ҳалок қилади
Насронийлар ҳам порнографияни ишлаб чиқариш, унда иштирок этиш ва уни тарқатишни гуноҳ деб билади. Чунки порнография абадий нажот топиш йўлига ғов солади.
Матта баён этган хушхабарда: “Ким бир аёлга шаҳват билан қараса ҳам, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади” (Матто 5: 28)
Порнография диний эътиқод билан ҳеч қачон бирга бўла олмайди. Дин инсон қадри, иззатини ҳимоя қилади, порнография эса, инсонни ўзлигини йўқотган, берфарқ бир нарсага айлантиради ҳамда жинсий муносабатларни қадрсиз бир механик амалиётга айлантиради.
Порнография ахлоқларни вайрон қилади
Барча ахлоқли одамларнинг айтишича, виждонимиз иффатли, одобли ва ахлоқли бўлишимизга чақиради. Порнографияда иштирок этишни ҳаёсиз, бузуқ иффатсиз, фахший, шайтоний бир амал деб қаралиши керак.
Порнография ижтимоий ахлоқларни қўпориб ташлайди. Деярли барча миллат ва эллатлар бу нарсани ёмонлик деб баҳолади. Масалан, Ню-Йорк штатининг қонуни уятсизликни ман қилган жинояти “Жамоатчилик саломатлиги ва ахлоқи” бобига киритилган.
АҚШ федерациясининг баъзи штатлари уятсизлик ҳақидаги ўз қонунларига эгадир. АҚШда давлат хавфсизлик, саломатлик, ахлоқ ва ободончилик бўйича қонунларни қабул қилиниши мумкинлиги эътироф қилинган. АҚШ олий маҳкамасининг таъкидлашича, давлат “жамиятда тартиб-интизомни сақлаш” ҳуқуқи бор.
Шубҳасиз, болалар ва ёшларга зарари тегаётган материалларни тайёрлаб, беадабликлар бўйича қонунларни бузаётган ОАВлари жамоатчилик фикри ва ушбу қонунларни қабул қилган одамларга нисбатан жиноятчидирлар. Бу беадабликлар халқ қўллаётган жамият ахлоқини ҳимоя қилиш принципини бузмоқда.
Порнография оилаларни барбод қилади
Юта штатининг Универистиети психологи Виктор Клайн (Dr. Victor B. Cline) оиладаги қайсидир жуфтнинг порно қарамликка тушиб қолганларига ёрдам бериши билан машҳурдир. Ўзининг “Порнография катта ва кичикларга қандай таъсир қилади” деб номланган китобида: “Психолог сифатида, мен жуда кўп йиллар мобайнида уч юздан ортиқ жинсий нафсга қарам бўлиб бўлган жинсий жиноятлар содир этган ва шунга ўхшаш шаҳват асирига айланган касал одамларга тиббий ёрдам бериб келганман. (Уларнинг 96 фоизи эркаклардан ташкил топган). Беморларим орасида (пациент) садомазохистлар, фетишистлар, педофиллар ва зўравонлар бор эди. Баъзи истистноларни ҳисобга олмаганда аксар ҳолатларда порнография уларда оғиш ва ривожланишларга сабаб бўлар эди...”
Доктор Клайн бу муккасидан кетишнинг тўрт жиҳатини ажратиб кўрсатади.
1. Қарамлик
“Порнографияда энг аввал – қарамликни, ўрганиб қолишни келтириб чиқаради. Порнографияни “игнага ўтириш” десак ҳам бўлади. Порнографик материалларга йўл топиб олган шахс унга яна ва яна, такрор-такрор қайтиб келаверади.
Кейинги босқичда инсон, шу туфайли пайдо бўлган оиласидаги муаммолари, ажрашиши ва қонунбузарликларига қарамай порнографиядан қутила олмайди.
“Кузатишимча, - деб ёзади доктор Клайн, - ақлли ва ривожланган одамлар бунинг таъсирига тез тушиб қолади, чунки бунга ўхшаш одамларнинг тасаввур қилиш доираси жуда кенг бўлади. Порно саноат соҳасида тергов ишларини олиб борган Лос-Анжелс полиция департаменти ҳизматчиси Наварро ҳам буни тасдиқлади. У Клайн китобида: “Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, бироқ маълумоти қанча олий бўлса, шу одам мазкур жирканч материаллар олдида ҳимоясиздир. Бу уларнинг шу нарсага кўп пул сарф қилиш имокониятига ҳам боғлиқ бўлса керак”, деб айтади.
Виктор Клайн: “Аксар касаллар порнографияга қаттиқ боғланиб, хатто ҳаётларини ҳам бутунлай совуриб ташлаганини менга айтишади”, деб давом этади. Худди пияниста ёки бангиларга ўхшаб улар “ўша” нарсани доим хоҳлаб туришади. Маълум вақт келгач эса, уларни кутаётган нарсасидан ҳеч нарса тўсишга қодир бўлмай қолади. Улар зўравонликдан ҳам қайтмайдиган бўлиб қолишади.
2. Кучайиши
Доктор Клайн: “Кейинги босқичда порнография ўзига қаттиқ торта бошлаши кучаяди. Вақт ўтган сари, порнографияга қарам бўлган шахс янада кўпроқ, янада очиқ ва қўпол-дағал саҳналарни кўришни истайди. Шуларни кўриб, “кайф” оладиган бўлади... Уларнинг шаҳватини оила каби муқаддас даргоҳ ҳам тўхтатиб қола олмайди. Қарамлик ва бу қарамликнинг кучайиши аввало “банги” калласидаги жирканч тасаввурларидан келиб чиқади. Тасаввурларидаги кўринишларни эса, айнан порнографиядан олади. Қарам бўлган инсон ўз тасаввурларини реал тирик бўлган умр йўлдошидан ҳам устун кўра бошлайди. Бу шубҳасиз оилавий ҳаётга ўз таъсирини кўрсатади.
3. Ҳиссиётларнинг ўлиши
“Учинчи босқичда, мияси айний бошлайди. Олдинлари жирканч ноқонуний ва ахлоқий меъёрларни бузиш деб ҳисобланган тасвирлар вақт ўтган сайин мақбул, оддий нарсалар сифатида қабул қилина бошлайди... Инсон “ҳамма ҳам шундай қилади”, деб ўйлашни бошлайди ва бу унинг жирканч хаёлларини амалга оширишга йўл очади. Буларнинг ҳаммаси на қонунга, на одобга зид эканига қараб ҳам ўтирмайди”.
4. Бузуқлик
Энг сўнгги босқичда порно фильмларда, уятсиз, шармсиз фотолардан кўрган нарсаларини, ҳатто зўравонлик ва бузуқликларни ҳам реал ҳаётда амалга оширишга уринади.
Хулоса
“Порнография шубҳасиз жинсий жиноятларга олиб келади, бироқ буларнинг ҳаммаси айсбергнинг бир учи халос. Менинг клиник тажрибаларим шуни кўрсатдики, порнографиянинг энг асосий зарари у оилавий муносабатларнинг нозик ипларини узуб ташлайди. Мана порнография келтириб чиқарадиган азоб, зарар ва фожеалар!”
Порнография аёлларга нисбатан зўравонликни келтириб чиқаради ва уларнинг инсоний шаънини хўрлайди
АҚШ президенти Рейган тамонидан 1985 йили ташкил қилинган комиссия, порнография нима, уларга кимлар қизиқади ва у жамиятга қандай таъсир қилади каби саволларга жавоб бериши керак эди. Бу комиссия кейинчалик “Бош прокурор комиссияси” (Attorney General's Commission) деган ном олди.
Ижтимоий тадқиқотларга асосланган энг сўнгги баёнатда Комиссия қуйидагиларни баён қилган: “Клиник маълумотлар ва бошқа гувоҳликлар жинсий агрессив материаллар аёлларга нисбатан зўравонликнинг ошишига сабаб бўлади, дейилган хулосани тасдиқлайди”.
Комиссия: “Жинсий мавзулардаги катта материаллар ҳамда шунга ўхшаш бошқа маълумотлар инсон шарафини ер билан бир қилади. Биз буларнинг барчаси камситиш, хўрлаш ва одамларнинг заволга юз тутиши, айниқса аёллар фақат эркакларнинг шавҳатларини қондириш объекти сифатида тасаввур пайдо қилади, деб таъкидлайди.
Комиссия, бунга ўхшаш инсон шарафини хўрлайдиган порнография, бу нарсаларни истеъмол қиладиганларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир қилиб, уларни ўзгартиради, деб хулоса чиқарди. “Бунга ўхшаш материалларни истеъмол қилиш, истеъмолчида зўравонлик ёки бошқа жинсий жиноятлар бошқа жиноятларга қараганда унчалик хавфли эмас деган тушунчани шакллантиради.
Порнография зўравонликда ва шунга ўхшаш бошқа жиноятларда айб кўпинча зўравондан кўра қурбоннинг ўзида, деб тушунилишига олиб келади... Бундай одамлар зўр иштиёқ билан аёлларни жинсий эксплуататция қилиниши аёлларнинг ўзларига ҳам ёқади, дея қабул қила бошлашади. Комиссия зўравонлик ва таҳқирлаш йўқ матеариалларни ҳам ўрганиб чиқди. Оддий деб қаралган хатти-ҳаракатлардан муҳаббатсиз (оиласиз), садоқатсиз ҳам жинси алоқалар мавжудлиги ҳақида тасаввур уйғотади.
Порнография болаларга хавф ва таҳдиддир
Бош Прокурор комиссияси аниқ тиниқ қилиб порнография болаларга катта зарар келтиришини таъкидлади: Зўравонлик саҳналарисиз ҳам порнография болаларга катта зарар етказади... Бу маълумотлар... болалар қўлига теккач уларга зарар келтиради. Болаларни бунга ўргатиш асло тўғри эмас. Чунки болалар жинсий алоқалар муҳаббатсиз ва оиладан ташқари (яъни, зино шаклида) бўлишига ишониб қолишади”.
Порнографиянинг энг жирканч кўриниши бу болалар порнографиясидир
Комиссиянинг айтишича, болалар порнографияси реал болаларни тасвирлайди. Уларнинг расмлари ва видеоларини катталар ёки ўзларига ўхшаган ёш болалар иштирокидаги у ё бу саҳналарда кўриш мумкин. Бу жирканч амаллар ўша болаларга ёмон зарар етказиб, болаларни жинсий эксплуатация ҳисобланади. Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик болалар порнографияси билан чамбарчас боғлиқдир.
Порнография зўравонларни жиноят қилишига ундайди
Социолог Маршалл (W.L. Marshall) тадқиқотлари деярли тенг ярим зўравонлар ўз зўровонликларини содир қилиишидан олдин порнографиядан фойдаланганини кўрсатди. Бошқа тадқиқотчилар эса, зўравон, педофилларни жиноятлари олдин ва жиноят содир этиб, ҳужм қилганларида ҳам порнографиядан фойдаланганлигини айтишади.
Доктор Циллман ва доктор Брайант (Dr. Zillman and Dr. Bryant) кузатувларига кўра, агар одам доимий порнография таъсирида бўлса, бундай одамларда аёлларга нисбатан шавфқатсиз муносабатда бўлишлари кузатилган.
Улар зўрлашга оддий безорилик дея қарайдилар, баъзилари буни жиноят деб ҳам ҳисоблашмайди.
Порнография ўзининг “актер” ва “моделларини” ҳам нобуд қилмоқда
Генерал прокурор комиссияси биринчи марта порнография саноатида иштирок этувчи “модел” ва актер”ларга таъсир қилишини чуқур ўрганиб чиқишди. Комиссия: “Одатда, ёшлар баъзи бир агентликларга “модел”лар кераклиги ҳақидаги эълонларга дуч келадилар, кейин эса вазифалари фақат ялонғоч таналари ва жинсий алоқалар билан шуғулланишдан иборат эканини билишади”, деб таъкидлади. Уларни порнографик характерга эга бўлган саҳналарда иштирок этишга мажбурлашганлари ҳам маълумдир. Биз бир-бирига алоқаси бўлмаган учта аёлнинг гувоҳликларини эшитиб кўрдик. Уларнинг айтишича, уларни порнографик тусдаги суратга олишга зўрлик билан мажбур қилишган экан.
Шубҳасиз, моделларнинг суратга олиш жараёнида жинсий касалликлар билан касал бўлиши, юқтириб олиш эҳтимоли жуда юқори”. Комиссия: “шубҳасиз, порнографик кўринишда, қиёфада жинсий алоқа қилиш фаҳшаликнинг бир туридир”, дея хулоса қилади.
Порнография ва қотиллар
Порно қарамлик нормал юрган одамни ҳам қотилга айлантириши мумкин. Бу ҳақида қотилларнинг ўзлари айтишмоқда.
Гэри Бишоп – ҳибсга олинган баччабоз, педофилдир. У Солт-Лейк-Ситида (Юта штати) бешда болани ўлдирган. У қамоққа ҳукм қилинганида, мактуб ёзиб, унда порнография ва қарамлик унинг қотиллик боришига сабаб бўлганини ёзади. Бишоп мактубида: “Порнография тубан кетишимни белгилаб берди”, деб ёзади.
Тед Банди эса, камида 28 та қиз умрига нуқта қўйди. Унга чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилишидан бир кун олдин у машхур психолог Жеймс Добсон (Dr. James Dobson) саволларига жавоб берган. Бандининг айтишича, у ўз тажрибасида: “Зўровонлик элементлари бор порнографияга тезда ўрганиб қолиш мумкин экан. Бироқ, шундай вақт келадики, бу фақат порнография-ку, дейсан. Ўшанда мен ўзим ҳам шунга ўхшаш бирон нарса қилиб кўришга қарор қилдим”.
Банди: “Турмада ўзимга ўхшаганлар билан кўришдим, уларнинг ҳаммаси порнографияга қаттиқ қарам бўлган эканлар. ФТБ (ФБР) олиб борган тадқиқот ҳам порнография айниқса серияли қотилларга қаттиқ таъсир қилар экан.
Жеффри Дамер 17 та одамни ўлдирган. ФТБ ундан бу ишга сизни нима ундади деган саволига: “Ичкилик ва порнография”, деб берган. Унинг яна айтишича, У Олмонияда хизмат қилиб юрган чоғларида порнография қулига айланган экан. Умумий ҳисобда у порнографияга минг доллардан ошиқ пул сарфлаган экан.
Хулоса
Бизга маълум бўлган хабарлар ҳамда илмий маълумотлар порнографияни ишлаб чиқариш ва уни истиъмол қилиш жамият ва шахсга жиддий зарар келтираётгани билдирмоқда.
Порнография инсон қалбини ҳалок қилиши билан бирга шахс ва жамият ахлоқини ҳам ер билан яксон қилмоқда. Порнография оилаларни барбод қилиб, аёлларга нисбатан зўровонликнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Порнография зўравон ва қотилларни кўпайтириб, жирканч жиноятларга ундамоқда. Порнография ўзида иштирок этаётган “актер” ва “моделларни” ҳам аяб ўтиргани йўқ.
Morality in Media бош маслаҳатчиси Пол Ж. МакГиди мақоласи асосида Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар