Сайт бўлимлари
Ойдаги доғлар
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 31 Март 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ўзбек қизи чекиш орқали «имидж»ини оширмоқчи! Авваллари онда-сонда хориж фильмларида сигарета чекаётган қизларни кўриб қолардик. «Ие, наҳотки, қизлар ҳам чекса?!», деб ҳайратга тушардик ўшанда. Бугун, минг таассуфки, покиза, иболи ўздек аёли орасидан ҳам чекадиганлари чиқиб қолди.
Кейинги йилларда турмушимизга ғарб маданияти шиддат билан кириб келаётганини кузатиш мумкин. Шу сабаб бир тоифа қизлар замонавий бўлиш илинжида кийиниш, юриш-туришда имкон қадар «европалик бўлиш»га ҳаракат қилишяпти. Бу жараёнда маданиятнинг асосий «шарт»и саналган чекиш ҳам ўз-ўзидан «замонавий» қизлар ҳаётига кириб боряпти. киши қўлидан келмайдиган иш йўқ. Кечагина ҳуркак оҳудай ўзини номаҳрамдан олиб қочган ўзбек аёли бугун эркаклардай шим кийишни ҳам уддасидан чиқяпти. Тегнсиз савдода бир тарафга ҳавойи нафс истаклари, иккинчи томонга эса, ибо, ҳаё, ор-номус сингари тикланмайдиган бойликлар қўйиляпти.
Одамзот фитратида тақлид деб аталмиш ҳам яхшилик, ҳам ёмонликка хизмат қилиши мумкин бўлган хусусият мавжуд. «Мафкуравий иммунитет»га эга бўлмаган киши яхши-ёмонлигига эътибор бермай, кўзига чиройли кўринган одатни бажариб кетавериши мумкин. Айрим ўзбек қизларининг миллий қадрият, ахлоқу одобни унутиб, етти бегона элда расм бўлган урфга – чекишга берилишини айни шу жиҳат билан изоҳласак, тўғри бўларди.
Одатда, йигитлардан чекиши сабаби сўралганда, аксарияти «қизларга ёқиш мақсадида чекаман», деб жавоб беради. Биз айрим чекувчи қизларга «Нега чекасиз?», деган савол билан мурожаат қилдик ва қуйидаги жавобларни олдик (жавоб муаллифлари талаби билан исмлар ўзгартирилган):
Дилдора, 20 Киноларда чекаётган қизларни кўрганимда, сигарета чекиш менга қизиқарли, мароқли бўлиб туюларди. 18 ёшимда уйдагилардан беркитиб чека бошладим. Авваллари, қизиқиш сабаб чеккан бўлсам, ҳозир сигаретага ғам-ташвишларни унутиш воситаси сифатида қарайман.
Машка, талаба: Менга сигарета чекишни бир дугонам ўргатган. Бироқ мана бир йилдан бери чекаётган бўлсам, сигаретанинг бирор фойдасини билмадим. Агар астойдил мақсад қилсам, чекишни ташлаб юборишим мумкин.
Камола, 19 Қизларнинг чекиши, менимча, оддий ҳол. Масалан, айрим ривожланган давлатларда чекувчиларнинг кўп қисмини аёллар ташкил қиларкан. Мен ўзим кўпчилик орасида «имидж»имни ошириш учун баъзида чекиб тураман. Чекишимни ҳозирча уйдагилар билишмайди. Лекин билишган тақдирда ҳам, жиддий қаршилик қилишмаса керак. Чунки ойимнинг ўзлари ҳам чекадилар.
Туғриси, ҳали она сути оғзидан кетмаган қизалоқнинг тутун бурқситиб туришини тасаввур қилолмайди киши. Бироқ ҳақиқат ҳар доим ҳам аччиқ бўлиб келган. Буни тан олмай илож йўқ.
Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи чиқарган қонунларни бузса оппоқ либосли шифокор кийимидай пок эътиқодига хиёнат қилса, нима бўлади?! Ҳаёт давомийлиги сабабчиси, иффат, покликнинг тирик сиймоси бўлган аёлнинг чекишини айни ҳолатга қиёслагинг келади. Чунки аёлнинг милллат, жамият олдидаги улкан масъулияти мавжуд. Миллатнинг эртага ким бўлиши, қандай яшаши, энг аввало тарбиялайдиган авлодга боғлиқ эканлиги кундай равшан.
Мутахассислар эътирофига кўра, чекувчи қизлар ўртасида ўпка, асаб касалликлари жуда кўп учрайди. Сўнгги йилларда 12-16 ёшли чекувчи қизларнинг 80 фоизи ўпка силига дучор бўлмоқда. Бундан ташқари, чекадиган қизлар кўримсизлашиб боради, териси сарғайиб, рангсизланиб қолади. Чекиш нерв системасини толиқтириб, хулқ-атвор ўзгаришига сабаб бўлади. Энг ёмони, чекиш қизларда уят-андиша ва масъулият ҳиссини йўқотади. Бу эса, бундан-да тубан ахлоқсизликларга олиб келиши мумкин.
Айтишларича, савдогарлар тамакини эндигина оммалаштира бошлаган даврларда бир донишманд халқни чекиш бошга кўп кулфатлар келтиришидан огоҳ этибди. Натижада, тамаки бозори касодга учрабди. Хонавайрон бўлган савдогарлар донишманддан тамаки ҳақидаги фикрини ўзгартиришини сўрашибди. Шунда донишманд халққа қарата: «Халойиқ, тамаки чекканларни ит қопмайди, уйига ўғри тушмайди, қаримайди», дебди. Дўстлари донодан: «Бу нима деганингиз, аввал тамаки кони зарар, деган эдингиз-ку», деб сўрашибди. Донишманд: «Икки гапимда ҳам рост сўзладим. Тамаки чеккан киши ҳассага таяниб қолади, асоли кишини ит қопмайди. Чекадиган одам доим йўталади, ўғри уй соҳиби бедор экан, деб кирмайди. Тамаки чекувчи қаримасиданоқ ўлиб кетади», дея жавоб қайтарибди...
Биз жамики эзгу хислатлар билан сифатлайдиган ўзбек қизи не сабабдан кўра-била туриб, бу иллатдан ўзини сақлай олмаяпти? Юксак хилқат бу билан пок номига қора доғ тушираётганини нега ҳис этмаяпти? Бизнингча, масаланинг илдизларини оиладаги тарбия ва ташқи муҳит муносабатидан қидириш керак. Таъбир жоиз бўлса, «Қуш уясида кўрганини қилади» маталига «қуш учганида кўрганини қилади» деб тўлдириш киритиш ҳам мумкин. Чунки ёшлар тарбиясига оилавий муҳитдан кўра, ташқи омиллар кучлироқ таъсир кўрсатяпти.
Бундан ўн-ўн беш йил муқаддам чет эллик атоқли актрисалар сигарета чекишдан «имидж яратиш», машҳур бўлиш мақсадида фойдаланишган. Бугун сигарета орқали обрў топадиган давр ўтиб кетган. Бугунги ўзбек аёли фақат ҳаё, ибо, иффат, номус туйғулари воситаси билангина ўз «имидж»ини яратиши, юксалтириши мумкин.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 302 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар