Сайт бўлимлари
Ажабтовур чапақайлар
- Подробности
- Бўлим: Саломатлик
- Чиққан санаси: 31 Март 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Шифокорларнинг билдиришича, аслида чапақайлар ва ўнақайлар деярли тенг нисбатда туғилади, лекин кейинчалик олиб борилган «тарбия» натижасида чапақайларнинг 25 фоизигина бу хусусиятини сақлаб қолади.
Маълумки, одам организми бош миянинг буйруғига биноан ҳаракат қилади. У ўнг ва чап ярим шарлардан ташкил топган бўлиб, ҳар бирига маълум вазифа юкланган. Чап ярим шарлар кўриш, сезишни бошқарса, ўнг ярим шарлар ҳис-туйғу ва ақл-идрокни назорат қилади. Аммо қўл-оёқларнинг бошқарилиши икки ярим шарларга тенг тақсимланган. Яъни чап ярим шарлар тананинг ўнг тарафини ҳаракатга келтиради, ўнг ярим шарлар эса чап қисмда жойлашган аъзолар учун «жавобгар». Чапақайларда бош миянинг ўнг ярим шарлари кучли ривожланган бўлади. Шунинг учун уларнинг кўпчилиги ҳис-туйғуга берилувчан одамлардир.
Одамнинг чапақай ёки ўнақай бўлиши она қорнидаёқ шаклланади ва бу ўз-ўзидан ирсиятга бориб тақалади. Чапақайлардан иборат оилада туғилган чақалоқнинг ҳам чапақай бўлиб ўсиш эҳтимоли катта. Агар сиз ўнақай бўлсангиз-у, фарзандингиз чапақай туғилса, уни ўнг қўлини ишлатишга мажбур қилманг. Акс ҳолда боланинг ўнг ярим шари зарарланиши, у кўп асабийлашадиган, қайсар ва одамови бўлиб қолиши мумкин. Ахир чапақайликнинг ҳечам ёмон томони йўқ, бола шундай туғилган бўлса, нима қилсин. Қолаверса, дунёга номи кетганлар орасида чапақайлар анча-мунча: Юлий Цезар, Арасту, Искандар Зулқарнайн, Леонардо да Винчи, Амадей Моцарт, Наполеон Бонапарт, Альберт Эйнштейн, Чарли Чаплин, Бенжамин Франклин, Исаак Ньютон, Билл Гейтс... Маълумотларга кўра, дунёга донг таратган кишиларнинг 85 фоизи чапақай экан. Шундай экан, фарзандингиз чапақай туғилса, хафа бўлманг. Балки кун келиб, у ҳам машҳур бўлиб кетар?..
Бундан ташқари, чапақайларнинг спортда ҳам омади чопган. Масалан, боксёр чапақай бўлса, рақибининг ҳимоя қила олмайдиган тарафларига зарба бера олади.
Олимларнинг кузатишича, нафақат одамлар, балки итлар, мушуклар ва отлар ҳам чапақай бўлиши мумкин экан!
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 274 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар